2-мавзу Ijtimоiy pеdаgоgning kаsbiy fаоliyati. Ijtimоiy pedagogikаning tаmоyillаri vа kаtеgоriyalаri - Режа:
- 1.Ижтимоий педагогик фаолият-болага ижтимоийлашуви жараёнида (боланинг жамиятга кириши) ёрдам курсатиш
- 2. Ижтимоий педагогик фаолият-болага ижтимоийлашуви жараёнида (боланинг жамиятга кириши) ёрдам курсатиш
- 3. Ижтимоий педагогик ишлар ва фаол ғоявий – ахлоқий имкониятлар
- 4. Ижтимоий-педагогик фаолият ривожининг методологик асослари
Ижтимоий педагогик фаолият-болага ижтимоийлашуви жараёнида (боланинг жамиятга кириши) ёрдам курсатиш - Агар боланинг жамиятдаги шаклланиши нормал кечса унда ижтимоий педагог ёрдами зарур бўлмайди. Бордию, ота-оналар ва мактаб унинг шаклланиши, тарбияланиши ва таълим олишини таъминлай олмаса у ҳолда ижтимоий педагог хизмати керак бўлади.
- Ижтимоий педагог фаолиятининг мақсади боланинг руҳий сикиллиги ва хавфсизлиги учун шароит яратиш, унинг оиласи, мактаби ва атрофидаги унга салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан огоҳлантирувчи ва уларни енгиб ўтувчи ижтимоий, хуқуқий, рухий, тиббий ва педагогик муаммоларини комплекс равишда ҳал этиш мақсадида турли мутахассилар (руҳиятшунослар, тиббий ходимлар, ижтимоий ходимлар ва юристлар) ҳамда маъмурий органлар ва идораларнинг (таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги) мазкур масалага йўналтирилган сайъ-ҳаракатларини мувофиқлаштириб туришда воситачи бўла олиши керак.
Ижтимоий педагог касбий фаолиятининг хусусиятлари — "Ижтимоий педагог" мутахассиси "педагог" сўзидан олинган бўлиб, аввало ўқитувчи маъносини англатади. Шу боис мазкур лавозимнинг жорий этилганидан сўнг айнан ўқитувчиларнинг биринчи ижтимоий педагоглар бўлгани ажабланарли эмас. Ижтимоий педагогларни қайта тайерлаш бўйича курслар тингловчиларининг аксарият қисмини дам ўқитувчилар ташкил этади. - Ижтимоий педагог касбий фаолиятининг хусусиятлари — "Ижтимоий педагог" мутахассиси "педагог" сўзидан олинган бўлиб, аввало ўқитувчи маъносини англатади. Шу боис мазкур лавозимнинг жорий этилганидан сўнг айнан ўқитувчиларнинг биринчи ижтимоий педагоглар бўлгани ажабланарли эмас. Ижтимоий педагогларни қайта тайерлаш бўйича курслар тингловчиларининг аксарият қисмини дам ўқитувчилар ташкил этади.
- Яна шуни таъкидламоқ жоизки, ижтимоий педагогларнипг касбий тайёргарлиги ҳам педагогик олий ўқув юртларида амалга оширилади. Дархақиқат, педагог на ўқитувчининг касбий фаолиятида кўпгина умумийликлар мавжуд. Бу иккала касбнинг ҳам объектн бола, унинг ривожланиши ва ижтимоий шаклланишидир. Бу нарса уларнинг яқинлигини яна бир бор тасдиқлайди.
- Ўз навбатида мазкур мутахассиликларнинг касбий фаолияти уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга имкон берувчи бир қатор тафовутларга ҳам эга. Ўқитувчи ўзининг асосий таълим бериш вазифасини бажарар экан, ёш авлодга билим ва жамият томонидан орттирилган ижтимоий маданият тажрибасини ўргатади. Ушбу жараёнда бола тарбияланади ва шакллантирилади. Ижтимоий педагогнинг диққат марказида эса болани жамиятга мослашиб кетишига ёрдам беришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |