4) Фуқаролик жамияти тушунчаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
a) * Кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланадиган ижтимоий тизимдир.
b) Кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган иқтисодий фаолиятининг маҳсули бўлиб, давлатнинг ривожланиш даражасини белгилайдиган муносабатдир.
c)Қадимги даврдан шаклланиб келаётган ҳуқуқий муносабатларидир.
d) Жамиятнинг ижтимоий муносабатлари тизимидир.
5) Фуқаролик жамиятининг шаклланиш босқичларини кўрсатинг?
a) IХ –ХV, ХVI-ХIХ асрлар.
b) IХ –ХV, ХVI-ХIХ, XX асрдан ҳозирги кунгач.
c)ХV-ХVI, ХVII-ХIХ асрлар.
d) * ХVI-ХVII, ХVIII-ХIХ, ХХ асрдан ХХI аср биринчи чораги
2-МАВЗУ: ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ – ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИ ЯНГИ БОСҚИЧИНИНГ АСОСИ
Режа:
1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун ва моҳияти.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегияси 5 та устувор йўналишлари.
3. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар натижалари.
Калит сўзлар: страте́гия 7, модернизация, Инновация, консепция, давлат ва жамият қурилиши такомиллаштириш, қонун устиворлиги, суд ислоҳатлари, иқтисодиёт, либералаштириш, ижтимоий соҳа, давлат хавфсизлиги, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик.
1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун ва моҳияти.
Мaмлaкатимиздa oлиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида, аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида 2017 йил 8 фeврaлидa Ўзбeкистoн Прeзидeнти 7-фeврaл кунги фaрмoни билaн 2017–2021-йиллaрдa Ўзбeкистoнни ривoжлaнтиришнинг бeштa устувoр йўнaлиши бўйичa Ҳaрaкaтлaр стрaтeгиясини тaсдиқлaди.
Стратегия – узоқ муддатли даврга мўлжаллаган, умумий ҳолатда қатъий режалаштирилмаган кейинчалик инсон фаолиятининг орзу мақсадларига етиши учун ишлаб чиқилган йўлдир. Стратегиянинг асосий мақсади мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш эвазига инсон фаолияти ва эҳтиёжларини таъминлашдир. Юқорида тилга олинган мамлакатимизни модернизациялаш, либераллаштириш, инновацион технологиялар ёрдамида ривожлантириш нималардан иборат экани бўйича қуйидагича жумлаларни келтириб ўтишни лозим топдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |