2-мавзу. ҲАракатлар стратегияси ўзбекистон миллий



Download 9,41 Mb.
bet9/149
Sana02.07.2022
Hajmi9,41 Mb.
#729497
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   149
Bog'liq
УМК.Стратегия

биринчидан, жамият ҳаёти фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида ихтиёрий равишда шаклланган, бошланғич нодавлат тизимларини ўз ичига қамраб олган инсоний бирликдир;
иккинчидан, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий, оилавий, миллий, маънавий, ахлоқий, диний, ишлаб чиқариш, шахсий ва нодавлат муносабатлари мажмуасидир;
учинчидан, эркин индивидлар, ихтиёрий равишда шаклланган ташкилотлар ва фуқароларнинг турли органлар тазйиқлари, аралашишлари ёки бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамияти бўлиб, унда улар ўзлигини намоён қила олишлари учун доимий имкониятларга эга бўладилар.
Фуқаролик жамиятини қуриш ғояси Марказий Осиё мутафаккирлари ижодида ўрганилганлиги Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2014 йилда Самарқандда ўтказилган “Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг илмий мероси замонавий сивилизасияда ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида “Олим ва тадқиқотчилар фикрича, Шарқ хусусан Марказий Осиё, IХ-ХII ва XIV-XV асрларда бўлган илмий ҳамжамият томонидан Буюк Шарқ уйғониши дея ном олган йирик илмий маданий уйғониш учун асос сифатида хизмат қилди”5 деб алоҳида такидлаган эди. Дарҳақиқат, Марказий Осиё уйғониш даври IX-XV асрларда давлатни бошқариш ва адолатли жамият қуриш, давлат раҳбари ва хизматчиларининг фаолият даражалари таснифлари, ижтимоий масулияти мезонларининг назарий жиҳатлари ҳақидаги ғоялар Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Низомулмулк, Амир Темур, Алишер Навоий ва бошқалар ижодида кенг таҳлил қилинган.
Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда. Айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи бу ўзгаришларни янада теранроқ англашимиз, идрок этишимизда муҳим аҳамият касб этди:” Миллий юксалиш деганда, биз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама юқори босқичга кўтаришни тушунамиз6.
Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг тамомила янги босқичини бошидан кечирмоқда, барча соҳалардаги кўламли ислоҳотларнинг нақд натижалари боис «Янги Ўзбекистон» деган истилоҳ пайдо бўлди. «Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари» деган устувор ғоя асосида олға бораётган янги Ўзбекистоннинг минтақада ҳам, дунёда ҳам алоҳида ўрни тобора кенгроқ эътироф этилмоқда.
«Миллий тикланиш»нинг энг асосий ғояси аввало жамиятда миллий онг, миллий тафаккурни юксалтириш. Одамларни «Инсонни ўзгартирмасдан, жамиятни ўзгартириб бўлмайди» деган умуммиллий ғоя атрофида бирлаштириб, «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» дадил қадам ташлашга руҳлантиришдир.
Халқимиз фарзандларимиз таълим-тарбиясини энг асосий вазифа сифатида билади. Фарзанд тарбиясига аввало ота-она масъул. Мактабгача таълим муассасаларид таълим эмас, тарбия устуворлик бўлиши зарур. Чунки тарбиясиз болага таълим бериб бўлмайди. Юксак маънавиятга тарбия орқали эришилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деб номланган тўртинчи жилди ўзбек ва рус тилларида “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида нашрдан чиқди.
Ушбу китоб тўрт бўлимдан иборат бўлиб, унинг биринчи бўлими “Халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янги босқичга кўтариш – энг муҳим вазифамиз” деб номланган. Унга давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзлаган нутқ ва маърузалари киритилган.
“Эл-юртимизнинг мустаҳкам иродаси ва матонатига таяниб, синовлардан муносиб ўтамиз” деб номланган иккинчи бўлимдан эса коронавирусга қарши курашга бағишланган маъруза, нутқ ва мурожаатлар жой олган.
Китобнинг “Дўстона амалий ҳамкорлик – барқарор ривожланиш кафолати” деб номланган учинчи бўлимини хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар ташкил этади.
Китобнинг тўртинчи – “Табрик ва қутловлар” бўлимига эса юртимизда кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табрик ва қутловлар киритилган.
Умуман олганда, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деб номланган концептуал ғояси асосида юртимизда ижтимоий ривожланиш бўйича ўзига хос тизим шаклланмоқда. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширилаётгани, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби дастурлар аҳолини янгича фикрлаш ва ишлашга сафарбар этишда муҳим роль ўйнамоқда. Бунинг натижасида, ҳатто мамлакатнинг энг чекка ҳудудлари, марказлардан олисда жойлашган қишлоқларнинг ҳам меъморий қиёфаси тубдан янгиланиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалтирилмоқда.



Download 9,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish