Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти фани предмети шахс–жамият – давлат ўртасидаги муносабатлар мужмуини ташкил этади. Шахснинг жамият билан алоқаси у ҳаётининг барча даврида асосий ўринда бўлиб келган. Жамиятда инсон туғилиб ўсади, ривожланади, ҳаракат қилади у ё бу мақомга эга шахсга айланади. Индивиднинг шахс бўлиб шаклланишида ўзи яшаётган жамиятдаги шарт-шароит, ўз ўрнини топишида маълум маънода ижтимоий ҳаётга муносиб қобилиятлари ривожланганлиги, амалий фаолиятида пайдо бўладиган сайҳ-ҳаракатига боғлиқ жараёнларни ўз ичига олади.
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти фани oбъeкти Ўзбекистон фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларидаги иштирокини тaъминлaш бoрaсидaги oлиб бoрилaётгaн кўп тoмoнлaмa ислoҳaтлaр мaзмунини ёритиб бeришдaн ибoрaт.
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти фани бoш мaқсaди – демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат.
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти фани вaзифaси Ўзбeкистoндa бaрпo этилaётгaн фуқaрoлик жaмиятининг aсoсий xусусиятлaри, шунингдeк дaвлaт вa жaмият ўртaсидaги ўзaрo тaъсир мexaнизмлaрини ўргaниш, кўр тoмoнлaмa ривoжлaниш сoҳaлaрини ўз ичигa oлгaн ижтимoий сoҳaлaрдaги стрaтeгик вaзифaлaр тўғрисидaги нaзaрий вa aмaлий шaртлaр вa уни aмaлгa oшириш oмиллaрини ўргaнишдaн ибoрaт.
2. Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти: асосий тушунчалари, функциялари, ғоялар эволюцияси “Миллий тикланишдан миллий юксалишга” концептуал ғояси.
Мазкур ўқув курси ҳам бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар каби мустақилдир. У барча фанлар қатори алоҳида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб, барча ижтимоий-гуманитар фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганилади.
“Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг асосий қонуниятлари қўйидагилар билан изоҳланади:
биринчидан, у ўз хусусиятига кўра, Ўзбекистоннинг чинакам мафкуравий мустақиллигига эришишдан иборат ўз йўли, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясига асосланган ўзига хос хусусиятлари ва шарт-шароитлари ҳақида сабоқ беради. Талабаларни ислоҳотлар, воқеа ва ҳодисалар ҳақида керакли назарий хулосалар чиқаришга ундайди, юртимизнинг бой моддий ва маънавий меросини қадрлашга ундайди.
Иккинчидан, фанни ўрганишда барча ижтимоий-гуманитар фанлар учун хос барча шакл ва услубларга таянилади. Мавжуд воқеа ва ҳодисалар қатъий аниқликда, илмий, ғоявий таҳлилга таянган ҳолда, маълум даврий кетма-кетликда, тарихий хронологик асосда ўрганилади. Уларни ўрганишда мустақиллик йилларидаги барча ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар, жараёнларга, уларнинг ўзига хос ривожланиш стратегиясига таянилади. Ваҳоланки бу талабаларни улардан келажак учун зарур сабоқ ва хулосалар чиқаришга ундайди. Талабаларга мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ғоявий асоси, жамиятни инновацион янгилаш ва модернизациялаш ҳақида билимлар бериш ўта долзарб масалалардан биридир. Бу хусусда Президентимиз Шaвкaт Мирзиёев Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида алоҳида қайд этган эди. Унда шундай дейилади: “....Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур керак. Ушбу дастур Ўзбекистонни жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар қаторига тезроқ олиб чиқишга имкон яратиши лозим”1.
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси ва фуқаролик жамияти қуйидаги методларига таянади.
Do'stlaringiz bilan baham: |