2.4. Аҳолининг табиий ҳаракати статистикаси
Маълумки, аҳоли сони муттасил ўзгариб туради. Аҳоли сонннинг туғилишлар ва ўлишлар хисобига ўзгариши аҳолининг табиий ҳаракати деб аталадн.
Аҳолнинг табиий ҳаракатини нфодаловчи асосий кўрсаткичлар туғилиш, ўлиш, табиий ўсиш кўрсаткичлари, шунингдек, улар билан боғлиқ бўлган никохдан ўтиш ва ажралишлар сони ҳисобланади.
Аҳолининг туғилиш, ўлиш, табиий кўпайиш кўрсаткичлари мутлоқ ифодаларда ҳисобга олинади. Аҳолининг табиий ўсиши бу туғилганлар билан ўлганлар орасидаги фарққа тенг. Лекин аҳолининг табиий харакати кўрсаткичлари тўғилиш, ўлиш, табиий ўсиш даражаларини ифодалай олмайди, бу аҳолнинг умумий сонига боғлиқ бўлади. Шунинг учун аҳолининг табиий ҳаракатини ифодалаш учун қайд этиб ўтилган кўрсаткичлар 1000 кишига нисбатан ҳисобланади, яъни нисбий кўрсаткич промилле (%0)да ҳисобланади.
2017 yilda respublika bo’yicha ko’chib kelganlar soni 157,1 ming kishini (155,0 ming kishi respublika hududlaridan, 2,1 ming kishi xorijiy mamlakatlardan), ko’chib ketganlar soni esa 177,7 ming kishini (155,0 ming kishi respublika hududlariga, 22,7 ming kishi xorijiy mamlakatlarga) tashkil etdi.
Migratsiya saldosi minus 20,6 ming kishi bo’lib, 2016 yilga nisbatan 5,6 ming kishiga kamaygan.
Aholi migratsiyasi (ming kishi)
|
2016 yil
|
2017 yil
|
Ko’chib kelganlar
|
141,6
|
157,1
|
Ko’chib ketganlar
|
167,8
|
177,7
|
Migratsiya saldosi
|
-26,2
|
-20,6
|
Migratsiya saldosining yuqori darajasi Toshkent (minus 6,2 ming kishi), Samarqand (minus 5,2 ming kishi), Qashqadaryo ( minus 4,0 ming kishi) viloyatlari va Qoraqalpog’iston Respublikasida (minus 4,4 ming kishi) qayd etildi.
Аҳоли табиий ҳаракатининг асосий нисбий кўрсаткичлар қуйидагилар ҳисобланади: туғилиш коэффициенти, ўлиш коэффициенти, табиий ўсиш коэффициенти, никоҳдан ўтиш коэффициенти, ажралиш коэффициенти. Никоҳдан ўтиш коэффициентини аниқлаш учун жорий йилдаги никоҳлар сони аҳолининг ўртача йиллик сонига бўлинади, ажралиш коэффициентини эса, шу йилда бекор қилинган никоҳлар сонини аҳолининг ўртача йиллик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Туғилиш ва ўлиш орасидаги фарқни аниқлаш учун аҳоли статистикасида ҳаётийлик кўрсаткичига таянилади. У ўзида туғилганлар сони билан ўлганлар сони орасидаги фарқни ифода этади.
2017 yilda 715,5 mingta bola tug’ilganligi qayd etilgan bo’lib, mos ravishda 1000 aholiga nisbatan tug’ilish koeffitsiyenti 22,1 promilleni tashkil qilib, 2016 yilga nisbatan 0,7 promillega kamaydi (2016 yilda 22,8 promille bo’lgan).
Tug’ilish koeffitsiyenti 2016 yilning mos davriga nisbatan Surxondaryo viloyatida o’sgan (25,7 promilledan 25,9 promillega) bo’lib, sezilarli darajada kamayish esa Qoraqalpog’iston Respublikasida (21 ,9 promilledan 20,7 promillega), Farg’ona (22,2 promilledan 21,0 promillega), Toshkent (20,3 promilledan 19,2 promillega), Xorazm (22,2 promilledan 21,0 promillega), Buxoro (20,9 promilledan 20,0 promillega) va Jizzax (24,5 promilledan 23,6 promillega) viloyatlarida kuzatildi.
2017 yilda jami 715,5 ming nafar bola tug’ilganganligi qayd etilgan bo’lib, shundan onasining yoshi bo’yicha tug’ilganlarning 2 8 0 ,8 mi n g n a far i ( ja mi tug’ilganlarga nisbatan 39,2 %) 20 - 24 yoshlar dagi ayollar, 248,1 ming nafari (34,7 %) 25-29 yoshdagi, 122,3 ming nafari (17,1 %) 30-34 yoshlardagi ayollar hissasiga to’g’ri kelgan. Onaning tug’ish tartibi bo’yicha tug’ilganlar soninig taqsimlanishi (jami tug’ilganlarga nisbatan, %da).
Аҳолнинг табиий харакатини ифодаловчи барча кўрсаткичлар одатда бир йилга нисбатан ҳисобланади. Лекин айрим ҳолларда у бнр мунча узоқрок давр оралиғида нисбатан ҳам ҳисобланиши мумкин.
Юқорида ифодаланган барча аҳолини 1000 кишига нисбатан ҳисобланган кўрсаткичлар умумий коэффициентлар саналади. Аҳолини янада мукаммалроқ тавсифлаш учун хусусий (махсус) коэффициентлар ҳам анниқланади. Бу хусусий коиффициентларда умумий коэффициентлардан фарқли ўлароқ аҳолининг ёши, жинси, касби ёки гуруҳларнинг бошқа кўрсаткичлари бўйича ҳам ҳисобланади.
Демак, туғилишни ўрганишда махсус туғилиш коэффициенти (баъзан бу фертил кўрсаткич ҳам дейилади)дан кенг фойдаланилади. Бу туғилишлар сонининг 15 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёлларнинг ўртача сонига нисбати кўринишида ҳисобланади.
Аҳоли статистикасида қуйидаги махсус коэффициентлар ҳам ҳисобланади:
а) аёлларнинг алоҳида ёшлари бўйича гуруҳлари учун туғилиш коэффициенти;
б ) Кмах.туғ(Т*1000)/S15-49 ёш аёллар
Бу ерда Т – туғилган болалар сони; - 15-49 ёшгача бўлган аёлларнинг ўртача йиллик сони;
в) вафот этиш коэффициенти;
г) табиий ўсиш коэффициенти;
д) никох кўрш ва ажралиш коэффициенти;
59
е) хаётийлик коэффициенти.
Аҳоли сони ўзгармасдан доимий бир хил бўлиб қолмайди. Аҳоли сони туғилиш, вафот этиш ҳисобига ўзгариб туради. Табиий ҳаракатни ифодаловчи кўрсаткичлар бу туғилиш, вафот этиш ва табиий ўсиш коэффициентларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |