1-жадвал.
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг сони (вилоятлар кеисмида,
01.01.2018 йил ҳолатига)
|
Жами
|
Шаҳар аҳолиси
|
Қишлоқ аҳолиси
|
Ўзбекистон Республикаси
|
32653,9
|
16533,9
|
16120,0
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
1842,4
|
905,6
|
936,8
|
Вилоятлар номи
|
|
|
|
Андижон
|
3011,6
|
1358,4
|
1435,1
|
Бухоро
|
1870,0
|
698,6
|
1171,4
|
Жиззах
|
1324,9
|
622,2
|
702,7
|
Қашқадарё
|
3148,1
|
1358,4
|
1789,7
|
Навоий
|
957,8
|
1358,4
|
1789,7
|
Наманган
|
2699,0
|
1743,2
|
955,8
|
Самарқанд
|
3719,6
|
1390,9
|
2328,7
|
Сурхондарё
|
2513,1
|
892,9
|
1620,2
|
Сирдарё
|
815,7
|
349,8
|
465,9
|
Тошкент
|
2049,6
|
1412,3
|
1449,0
|
Фарғона
|
3620,1
|
2049,6
|
1570,5
|
Хоразм
|
1804,7
|
600,8
|
1203,9
|
Тошкент ш
|
2465, 6
|
2465,6
|
-
|
2.3. Аҳолини таркибини ўрганиш
Аҳолидан мураккаб мажмуани алоҳида гуруҳлар ва гуруҳчаларга бўлмасдан ўрганиб бўлмайди. Бу амал аввало аҳоли таркиби хақидаги турли хил кўрсаткичлар бўйича муайян тасаввур беради.
Аҳоли статистикасида аҳолини гуруҳлаш қуйидагилар бўйича олиб борилади: жинси, ёши, оилавий аҳволи, миллати.
1. Аҳолини жинси бўйича гуруҳлаш ва тақсимлаш унинг таркибида эркаклар ва аёллар сонини аниқлашга имкон яратади. Худудлар бўйича олинган жинсий таркиби тўгрисидаги маълумотлар мамлакатнинг аҳоли регионларида эркаклар билан аёллар сонинг ўзаро тенг ёки тенг эмаслиги хақидаги тасаввурни беради. Ўз навбатида бундай муносабат регион иқтисодининг ишлаб чиқариш йўналишига ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, кўмир, нефть, металлургия тармоқлари бор жойда эркаклар, енгил ёки туқимачилик саноати ривожланган жойларда аёллар нисбатан кўп бўлади.
Жинс бўйича гуруҳлаш бошқа гуруҳлаш белгилари (ёши, ижтимоий келиб чиқиши, малумота ва бошқалар) билан бирга амалга оширилади.
2. Ахолини ёши бўйича гуруҳлаш ҳам аҳоли статистикасининг асосий ва муҳим визифаларидан бири ҳисобланади. Кўплаб амалий масалаларни ечишда турли хилдаги ёш контингентларини аниқлаш зарур: боғча ёшдаги, мактаб ёшидаги, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонини, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ёки катталар сони ва бошқалар.
3. Ҳар бир давлатда турли хил миллатдаги шахслар яшайди. Шунинг учун рўйхатга олиш хужжатлари шаклларини ишлаб чиқишда миллат бўйича тақсимланиш ҳақидаги кўрсаткичлар ифодаланишини талаб этувчи саволлар берилади.
Аҳолини миллат таркибини ўрганишда алоҳида миллатлар гаплашадиган тил ҳисобланади.
4. Аҳоли статистикасида аҳолини оилавий аҳволи бўйича гуруҳларга тақсимлаш муҳим аҳамийтга эга. Бу масала бўйича рўйхатга олиш хужжатлари ҳар хил тарзда ишлаб чиқилиши мумкин. Чунончи улар бўйича баъзан никохдан ўтган ва никохдан ўтмаган шахслар сони аниқланади. Оилавий ҳолат тўғрисида тўлиқ ва тўғри тасаввур берадиган гуруҳлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳеч қачон никохдан ўтмаганлар, бева қолганлар, никохдан ўтмаганлар, ажрашганлар ва бошқалар. Бу тарздаги гуруҳлаш эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ўтказилади. Бунда улар 16 ёшдан бошлаб турли гуруҳларга бўлинади.
Гуруҳлашда шу билан бирга меҳнатга лаёқатли шахслар орасида иқтисодиётда банд бўлганлар сони ва ишсизлар сони ҳам ўрганилади. Ўз навбатида, банд бўган аҳоли учун иқтисодиёт тармоқлари ва секторлари бўйича гуруҳланади.
Руйхатга олиш хужжатларини ишлаб чнқишда аҳолининг маълумоти акс эттиришга катта эътибор берилади. Бунда аҳоли маълумотини даражаси бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: олий, тугалланмаган олий, ўрта махсус, умумий ўрта, тўлиқсиз ўрта.
Do'stlaringiz bilan baham: |