Ўрта асрлар Шарқ ва Ғарб фалсафаси вужудга келиши ва ривожланишининг умумий белгилари:: - Дин Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам феодал
- жамиятнинг ҳукмрон мафкураси ҳисобланган
- Муқаддас китоб ақидалари фалсафий мулоҳазаларнинг
- таянч нуқтасига айланган. Билим эмас,
- балки эътиқод, фан эмас, балки дин афзал кўрилган
- Теоцентризм, яъни Худога, унинг моҳиятига дунёнинг биринчи
- сабаби ва биринчи асоси сифатида ёндашиш ўрта
- асрлар фалсафасига хос хусусиятдир
- Буддизм фалсафаси асосий эътиборни борлиқнинг ўткинчилиги ва йўқликнинг ҳақиқийлиги, жоннинг боқийлиги ва абадий маънавий дунёни англаб етиш йўлида ўзликни камолотга етказиш орқали унинг ўз шакл-шамойилини ўзгартириши муаммоларини ўрганишга қаратган.
- Конфуцийчилик феодал тузумни оқлаш учун буддизм ва даосизмнинг идеалистик ва даосизм ғяларини ўзлаштирган: одамлар ўзларининг «ёмон» ниятларини жиловлаб, тақдирга бўйсунишлари лозим. Ҳокимиятга бўйсуниш, уни ардоқлаш ва ҳурмат қилишни талаб этувчи «Осмон қонуни» ҳақидаги таълимот конфуцийчиликда энг муҳим таълимотга айланган.
- Европа феодализми шароитида христиан дини ҳукмронлик қилган. У ўзининг одамлар ақли ва қалбини назорат қилиш марказлаштирилган тизимини кўп сонли тарқоқ феодал давлатларга қарши қўйган.
- Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг
- ривожланиш хусусиятлари
- Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккури XVI асргача ҳар бири ўз йўлида ривожланган: араб Шарқида ва
- Испаниянинг араблар истило қилган қисмида фалсафага диннинг таъсири Европа ва Шарқий
- Осиёдагидан камроқ бўлган. Бу даврда араб фани ривожланишда Европа фанидан анча илдамлаб кетган
- Европа фалсафасида материализм ўрта асрларда Шарқдагидек
- кенг тарқалмаган ва маданиятга кучли таъсир кўрсатмаган.
- Илк ўрта асрларда фалсафий тафаккур ривожланишининг
- асосий шакллари апологетика ва патристика бўлган
- Апологетика ортидан «черков оталари»нинг фалсафий таълимоти – патристика (лот. pater – ота)
- пайдо бўлган. Патристиканинг энг ёрқин вакили Гиппон (Шимолий Африка)даги
- епископ Авлиё Августин (354-430)дир. У ўрта асрлар фалсафасига, шунингдек фалсафий
- ижоднинг кейинги даврлардаги кўпгина вакилларига кучли таъсир кўрсатган.
- Схоластика (юнон. schole – мактаб) – мактаб таълимида ҳукмронлик қилган
- ва илоҳиётга тўла боғлиқ бўлган ўрта асрлар христиан фалсафаси.
- XI асрда схоластик фалсафа доирасида номинализм ва
- реализм ўртасида кураш авж олган
- Ўрта асрлар Европасида фалсафий тафаккурнинг
- ривожланиш хусусиятлари
- Номиналистлар «универсалиялар нарсалардан
- кейин вужудга келган номлардир»,
- деган фикрни илгари сурганлар. Айрим нарсалар, масалан,
- одамлар, уйларгина реалдир, «умуман инсон» ёки «умуман уй»
- эса фақат сўзлар ёки номлар бўлиб, уларнинг ёрдамида
- одамлар айрим предметларни умумлаштирадилар.
- Реализм умумийликка нарсадан олдин пайдо
- бўлувчи идеаллик сифатида
- ёндашган, яъни амалда умумий ва якканинг алоқаси
- тўғрисидаги идеалистик концепцияни ишлаб чиққан бўлса,
- номинализм бу муаммони материалистик йўл билан
- ечишнинг ўзига хос тимсоли бўлган.
- Августин «ҳақиқий фалсафа ва ҳақиқий дин»ни
- бир деб ҳисоблаган. Христианлик асосларини
- у Платон фалсафасидан топишга ҳаракат қилган.
- Унинг фикрича, Платон ғоялари – «бу ижодкор
- ижодга киришиш олдидан юритган мулоҳазалар»дир.
- Худо дунёни йўқликдан яратган.
- Инсон паноҳ топишининг
- асосий йўли унинг христиан
- черковига мансублигидир.
- Августин инсон фаолиятининг икки қарама-қарши
- турини таҳлил қилади: биринчи – «дунёвий шаҳар»,
- яъни «Худога нисбатан нафрат даражасига
- кўтарилган ўз-ўзига бўлган муҳаббатга» асосланган
- давлатчилик; иккинчи – «ўз-ўзига нисбатан
- нафрат даражасига кўтарилган Худога бўлган
- муҳаббат»га асосланган «илоҳий шаҳар».
- Асосий асарлари:
- «Илоҳий шаҳар»,
- «Инсоний шаҳар»,
- «Тавба»
- Августин шахс
- ва кишилик тарихи динамикаси
- муаммоларини ечишга ҳаракат қилади.
- Августин шахс эркинлиги
- муаммосини илгари суради
- Августин инсон субъектив тарзда
- эркин ҳаракат қилади, лекин унинг
- барча ҳаракатларини у орқали
- Худо бажаради, деб ҳисоблаган.
- Худонинг борлиғини инсоннинг
- ўзлигидан, инсон тафаккурининг ўз-ўзи учун
- ишончлилигидан келтириб чиқариш
- мумкин. Августин шахс учун ўзликнинг
- ролини кўрсатиб берди.
- Антик файласуфларда «тарихийлик»
- Тушунчаси мавжуд бўлмаган: юнонлар
- дунёни эстетик жиҳатдан, мукаммал коинот
- сифатида идрок этганлар. Августин
- эса ўтмиш – ҳозирги давр –
- келажакнинг ўзаро алоқасини
- фалсафий жиҳатдан англаб
- етишга ҳаракат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |