1990 йилнинг ўзида 170 минг гектар ер оилаларга мерос қолдириш ҳуқуқи билан ижарага берилди. Бу рақамни ярим миллион гектаргача етказиш белгилаб олинди. Сўнгги пайтларгача ерларнинг бор-йўғи 4,5 фоизида деҳқончилик қилган шахсий хўжаликлар республикадаги озиқ-овқат ресурсларининг 40 фоизига қадар бергани ҳисобга олинадиган бўлса, ерларнинг умумий салмоғида бундай участкалар ҳажми икки баробардан зиёд ошганда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми сезиларли даражада ошиши муқаррар.
1990 йил 23 мартида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг Пленуми бўлди. Унда Ўзбекистон ССРнинг сиёсий суверенитети масалаларига оид муаммоларни таҳлил этишга ва концепцияларини ишлаб чиқишга жиддий эътибор берилди. Пленум янгиланаётган сиёсий тизимда республика Компартиясининг ўрни ва мавқеи, унинг давлат ҳокимияти идоралари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро муносабати принциплари тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилиб, буйруқбозликдан, маъмуриятчиликдан воз кечиш лозимлигини уқтирди. Шу билан бирга, пленум республика сиёсий тизими тўғрисидаги масалани кўриб чиқишни ҳаёт тақозо қилаётганини кўрсатиб, реал ҳокимият Ўзбекистон Компартиясидан, унинг барча даражаларидаги комитетларидан халқ депутатлари советларига берилиши билан боғлиқ барча қийинчиликларни енгиб ўтишлари лозимлигини таъкидлаб, юзага келган вазиятда Ўзбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис этиш муҳим аҳамият касб этади, деб таъкидлади.
Ўзбекистонда президентлик бошқаруви масаласининг кўтарилиши принципиал амалий ва тарихий ҳодиса бўлди. Республикада бошқарувнинг айни ана шундай шакли жорий этилиши, аввало, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, миллатлараро ва бошқа соҳалардаги муаммоларни ҳал қилиш жараёнини тезлаштиришга кўмаклашиш воситаси сифатида жорий қилинди. Энг муҳими шундан иборатки, Президент муассасасининг жорий этилиши – республика учун суверенитет ва давлатчиликда моҳият жиҳатидан янги босқичга ўтишни билдирар эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айни шу пайтда кенг миқёсда тартиб ва интизомни, энг аввало, бошқарувнинг барча даражаларида ва жабҳаларида ижро механизмини қайта қуришни тезлаштириш вазифаларини ўз вақтида ҳал этиш масаласи, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи барча давлат муассасаларини назорат қилиш ҳам катта аҳамият касб этмоқда эди.
Ана шу объектив ҳолатни ҳисобга олиб, 1990 йил 24 мартда ХII чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия Ўзбекистон тарихида биринчи марта президентлик лавозимини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сессия якдиллик билан Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда
Do'stlaringiz bilan baham: |