2-Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат) Режа



Download 109,39 Kb.
bet9/17
Sana22.02.2022
Hajmi109,39 Kb.
#100185
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
2-dars.Маъруза(1)

Мустақиллик арафасида мамлакатимиз ички ва ташқи хавфсизликни таъминлаш тизимининг парчаланиши натижасида жамиятда ҳуқуқий бўлиқ вужудга келгани, миллатлар ва динлараро, ҳудудий ва турли гуруҳлар, уруғ-аймоқлар ўртасидаги зиддиятларнинг авж олиб кетиш хавфи, радикал кайфиятларнинг айниқса ёшлар ўртасида кучайиши ғоят жиддий хатарга айланган эди. Қисқача айтганда, туб илдизлари совет давлатининг сўнгги йилларига бориб тақаладиган ички ва ташқи можаролардан мамлакатимизни асраб қолиш талаби ўта кескин бўлиб турар эди.


Ўша даврдаги вазият ҳақида давлатимиз раҳбари қуйидагиларни хотирлайди: “Авалламбор эл-юртимиз бошидан кечирган 1984–1989 йиллардаги мудҳиш қора кунларни эслаш кифоя, деб ўйлайман. Ўша даврда республикамизда юзага келган оғир ижтимоий аҳвол сабабли аҳолининг кучайиб бораётган норозилигининг олдини олиш ва тўхтатиш учун КПСС Марказий комитети қарори билан Ўзбекистонга юборилган, халқ жуда топиб, “десантчилар” деб атаган гуруҳ томонидан содир этилган қонунсизлик ва зўравонликни кўпчилик яхши эслайди”32.
Бу ҳақда гапирганда, Қувасой, Фарғона ва Қўқон, Наманган, Бўка ва Паркент, Гулистон, Тошкент ва Ўшда рўй берган фожиали воқеалар одамларимиз қалбида қолдирган битмас жароҳатларни, юртимизга чет элдаги марказлар томонидан молиявий таъминланган ва бошқарилган террорчи тўдалар Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли туманлари орқали суқилиб кирган таҳликали кунларни ҳам эслашимиз лозим. Агарки ана шу ёвуз ниятли кучларнинг қабиҳ ва узоқни кўзлаган бузғунчилик мақсадлари амалга ошганда борми, мамлакатимиз фуқаролар уруши олови ичида қолиб кетган ва унинг оқибатлари, ҳеч шубҳасиз, бутун Ўрта Осиёдаги вазиятни портлатиб юборган бўлар эди33.
Республикада вужудга келган бундай ўта мураккаб ва фожиали шароитда ўзини йўқотмасдан, босиқлик, чидам ва бардош билан иш тутиш, қатъий сиёсий иродани намоён этиш, мамлакатни чуқур таназзулдан олиб чиқишга қаратилган, ҳар томонлама пухта ўйланган стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш учун жамиятдаги барча соғлом кучларни сафарбар этиш ғоят муҳим аҳамият касб этган эди.

Download 109,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish