2-Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат) Режа



Download 109,39 Kb.
bet6/17
Sana22.02.2022
Hajmi109,39 Kb.
#100185
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2-dars.Маъруза(1)

биринчидан, аҳолини кафолатланган тарзда дон маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти юзага келди;
иккинчидан, деҳқонларимиз учун янгидан-янги иш жойлари ва қўшимча даромад манбаи яратилди;
учинчидан, пахта майдонларининг бир қисми қисқартирилиб, бу майдонларга ғалла экилиши ҳисобига экинларни алмашиб экиш ва тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш имконияти яратилди;
тўртинчидан, ғалладан бўшаган ерларга такрорий экин экиш ҳисобига сабзавот етиштириш ҳажми кўпайди ва бу ҳам деҳқонларга қўшимча даромад олиш имконини берди;
бешинчидан, четдан ғалла сотиб олиш учун сарфланадиган валюта тежаб қолинди;
олтинчидан, Ўзбекистон дон ва дон маҳсулотлари бўйича ўзга давлатларга қарамликдан қутулди;
еттинчидан, чорва молларининг озуқа базаси янада мустаҳ­камланди.
Кези келганда, ўша вақтларда билдирилган баъзи фикр-мулоҳазаларни ҳам эслаш жоиз. Бир қатор иқтисодчи олимлар ва хорижий давлатлар вакиллари «Ўзбекистоннинг ўзида ғалла етиштириш шартми? Ундан кўра, кўпроқ пахта етиштириб, толани экспорт қилиш ҳисобига ғаллани арзон нархларда четдан сотиб олган маъқул эмасми? Ахир, пахта етиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги юқори-ку», дея эътироз ҳам билдиришган эди. Аммо уларнинг даъволари асоссиз эканлигини ижтимоий ҳаётнинг ўзи кўрсатди ва эндиликда мустақил юртимиз ўз ғалласига эга бўлди.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси дон ва дон маҳсулотлари билан барқарор таъминланган. Бунга эса дон мустақиллиги дастурини изчиллик билан босқичма-босқич амалга ошириш эвазига эришилди. Булар нималардан иборат эди? Аввало, деҳқонларимизни ғалла етиштиришга ўргатиб, бу соҳадаги моддий манфаатдорлик юқори даражага қўйилганлиги ютуқларнинг бош омили бўлди.
Республикамизда етиштирилган жами дон ҳосилининг, агар 2013 йилда қарийб 50 фоизи ёки 3 миллион 524 минг тоннаси фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилган бўлса, 2015 йил ғалла ҳосилининг 5 миллион 117 минг тоннаси, яъни 60 фоизи деҳқон ва фермерларимиз, аҳолимиз ихтиёрида қолдирилганини алоҳида қайд этиш лозим16. Бу деҳқонларимиз, фермерларимиз омборлари донга, рўзғорлари қут-баракага тўлиб бораётгани, улар ўз меҳнатларидан катта манфаат кўраётганининг, машаққатли меҳнати муносиб қадр топаётганининг ёрқин тасдиғидир. Мамлакатимиз тарихан қисқа тараққиёт даврида тасаввур қилишнинг ўзи қийин бўлган буюк йўлни босиб ўтгани, бу самарали натижалар нақадар юксак, юртимиз учун нақадар қадрли эканини чуқур англаш мумкин.
Маълумки, ўткир ижтимоий муаммолар туфайли миллатимизнинг генофонди ёмонлашиб, айниқса, нимжон ва касалманд болалар сони ортиб кетгани халқимизда қаттиқ ташвиш уйғотар эди. Шу ўринда давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Ўзбекистоннинг кўпгина ҳаётий муҳим манфаатларига етказилган зиён ҳақида афсус ва надомат билан Ўзбекистон Компартиясининг XXII съездида сўзлаган маърузасида қуйидагиларни баён этган: «Пахта яккаҳокимлиги, илмий асосланган алмашлаб экишлар бузилганлиги, ернинг тинка-мадори қуриб кетганлиги, сув манбаларининг имкониятлари тобора камайиб борганлиги қишлоқ хўжалигига ҳалокатли таъсир кўрсатди. Натижада озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш чеклаб қўйилди ва аҳолини шу маҳсулотлар билан таъминлаш муаммолари кескинлашди. Орол денгизининг фалокати Қорақалпоғистон жануби учун бориб турган экологик кулфат бўлди, энди Оролни қутқариб қолиш учун зудлик билан фавқулодда чора-тадбирлар кўрилиши керак»17. Ушбу ҳодисалар Орол фожиасини келтириб чиқарди. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод ҳаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув ҳавзасига айланди. Қарийб 40–50 йил мобайнида Орол денгизи акваторияси етти баравар қисқарди. Сув ҳажми 13 марта камайди. Унинг минерал­лашуви эса ўнлаб баравар ошиб, денгизни тирик организмларнинг яшаши учун яроқсиз аҳволга келтирди. Натижада қарийб барча ҳайвонот ва наботот олами таназзулга учради ва йўқолди18.
Қишлоқ хўжалигининг экстенсив ривожланиши натижасида кўплаб сув омборларининг қурилиши, умуман, сув исрофгарчилиги туфайли Амударё, Сирдарё ва Зарафшон дарёларидан Орол денгизига қуйиладиган сув ниҳоятда камайиб кетди. Оқибатда денгиз 1960 йилдаги ҳолатига нисбатан 1990 йилда 14,5 метрга пасайди, сувининг ҳажми 54 фоизга қисқарди19. Сув қирғоқдан 70–100 км.га чекинган жойларда бўронлар натижасида йилига 50–70 минг тоннагача туз атмосферага кўтарилгани кузатилган20. Орол бўйида экологик аҳволнинг ёмонлашуви, жумладан, ичимлик суви билан таъминланишнинг ёмонлашуви, сувдаги минераллашувнинг ошиши натижасида қишлоқ аҳолисининг 87 фоизи ҳар хил касалликларга чалингани аниқланган. Масалан, Қорақалпоғистонда ич терлама юқумли касаллиги билан касалланганлар собиқ Иттифоқ даражасидан 23 баробар кўп бўлган21.
ХХ аср Собиқ иттифоқда давом этган ижтимоий-сиёсий жараёнлар Ўзбекистондаги экологик ҳолатга ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмади. Мамлакатдаги маъмурий буйруқбозлик тизими, мафкуравий ҳукмронлик минтақадаги экологик холатга ҳам ўз салбий ўтказди. Зеро, Собиқ иттифоқ даврида тоталитар, мустамлакачилик тузум зўровонлиги Ўзбекистонда юз берган экоижтимоий инқирозлар ўз моҳиятига кўра маънавий фожеа ҳамдир. Ер, сув, ҳавога эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш каби экокўникмаларимиз миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимиз коммунистик мафкура асосида шакллантирилган совет удумларини қарор топтириш орқали унутилди. Экомиллий кўникмаларимизнинг унутилиши эса юз берган фожеанинг навбатдаги маънавий инқирози эди.
Энг ачинарлиси, пахта яккаҳокимлигининг авж олиши натижасида халқ хўжалиги бутунлай издан чиққан, ишсизлик, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасининг пасайиши, қашшоқлик, оналар ва болалар ўлими кучайган, экологик вазият ғоят зўриқаётган давр эди.
Ўша даврда уйма-уй юриб, ҳатто ҳомиладор аёлларимизни пахта теришга зўрлик билан жалб этилганлиги, эмизикли фарзандлари бор аёлларимиз қанор қопдан ясалган беланчакларда пахта даласининг бир чеккасида жойлашган, ҳеч қандай санитария талабларига жавоб бермайдиган „сайёр боғчаларга“ болаларини жойлаштириб, эрта тонгдан кун ботгунча, пахтани ягана қилишга, пахта йиғим-терими даврида эса уни теришга жалб этилганлари-чи? Аёлларимизнинг сентябрь ойларида пахта даласида пайтларида уларнинг устидан „АН–2“ самолёти дефоляцияни амалга оширганлари-чи? Ўзбек пахтакорларининг бошига неча тонналаб бутифос сепилар эди? Унинг зарарли оқибатларига ким жавоб берар эди?
Оқибатда 1960–1990 йиллар давомида гўдаклар ва оналар ўлими кўпайиб кетган эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўша даврда механизаторнинг ўртача умр кўриши 41 ёшни ташкил этган.
Халқимизнинг кўпроқ қишлоқ хўжалиги меҳнатига жалб қилиниши, пахта яккаҳокимлиги каби салбий ҳолатлар, ўлка асосан хом ашё, айниқса пахта хом ашё базасига айлантирилиши бошқа қишлоқ хўжалик экин турларига нисбатан тескари муносабатни шаклланишига олиб келди. Қишлоқ хўжалиги майдонларига максимал даражада кимёвий ўғитлар берилиши натижасида халқ соғлом турмуш тарзи айниқса ёш авлод генофонди учун хавф пайдо бўлди. Кейинги чорак аср давомида муаммо бўлиб келаётган Орол денгизи муоммасини ҳал этиш учун бир қатор лойиҳалар таклиф этилганлигига қарамай, уларнинг бирортаси ҳам жорий этилмади. ХХ аср 60-йилларидан бошлаб янги ерлар кенг қўламда ўзлаштирилиши, саноат, чорвачилик комплексларининг экстенсив ривожлантирилиши, коллектор-зовур тизимлари қурилсада, улар асосан пахтачилик учун хизмат қилди ҳамда канал, лотоклар сувлари суғориш учун муттасил юқори ҳажмларда олинди. Шу боис ҳавзалардаги сувнинг салмоғи камая бошлади. Орол денгизининг қуриши кескин муаммо, айтиш мумкинки, миллий экоинқироз хавфини кучайтирди.
Юқоридаги фикрларимиздан келиб чиқиб халқнинг маънавий ҳамда тарихий анъаналарининг эътиборга олинмаганлиги ва экоинқирознинг келиб чиқиш сабабаларини қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:
Биринчидан, экологияга зарар етказмаслик нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳаллий шарт-шароитларга мослаб жойлаштирилмаганлиги;
Иккинчидан, қишлоқ хўжалигида сувни ва меҳнатни кўп талаб қиладиган экинларни, айниқса, пахта экин майдонларининг кенгайтирилиши;
Учинчидан, қишлоқ хўжалигида сон ортидан қувилиб, сифатига кам эътиборберилиши;
Тўртинчидан, экоинқирознинг яна муҳим кўриниши бу, фуқаролар маънавиятида табиатга оқилона муносабат фақатгина социализм қарор топган жамиятдагина мавжуд бўлади, деган умуминсоний қарашларга зид дунёқараш шакллантирилиши;
Бешинчидан, минтақани иқтисодий ривожлантиришда атроф-муҳитга салбий таъсир этиш мумкин бўлган жараёнлар эътиборга олинмаганлиги ва илмий асосланмаганлиги;
Олтинчидан, маҳаллий аҳоли турмуш даражасини яхшлишга қаратилган ижтимоий сиёсатнинг кучсизлиги кабилардир. Буларнинг барчаси табиатга нисбатан маънавий ахлоқий қарашлар, тўғри муносабатни акс эттирувчи одат ва маросимлар унутилишига олиб келди.
Бир сўз билан айтганда, собиқ маъмурий буйруқбозлик тизими, мафкуравий ҳукмронлик минтақадаги экологик ҳолатга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Бундай сиёсат халқнинг минг йиллар мобайнида шаклланиб келган атроф муҳитга маънавий-ахлоқий муносабатларини йўқолишига сабаб бўлди, Фақат мамлакатимиз мустақиллиги туфайли халқимизнинг маънавий руҳий тикланиши инсоннинг табиатга бўлган муносабатини ҳам тубдан ўзгаришига имконият яратди.



Download 109,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish