2-Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат) Режа



Download 109,39 Kb.
bet14/17
Sana22.02.2022
Hajmi109,39 Kb.
#100185
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2-dars.Маъруза(1)

Паркент воқеаси. Ислом Каримов ўз жонини гаровга қўйиб, ҳар қандай хавф-хатарга қарамай, чигал жанжаллар кучайган жойларда кескинликни қурбонсиз бартараф этган бўлса, идорасидаги юмшоқ курсидан кетини кўтармаган генерал Гусев Паркентда қирғин уюштиради. Бўрилар тўдаси ўзини сўнгги ҳамлаларидан бирини айни шу жойда – Ислом Каримов шахсан назорат қилишга улгурмаган Паркентда амалга оширади. Генерал Гусев Наманганда ишлата олмаган портловчи пакетларини шу ерда ўзбошимчалик билан аҳолига қарши қўллайди ва қонли фожиаларга сабабчи бўлади. Ҳолбуки, қирғин қуввати ўта кучли бўлган бу портловчи моддалар аҳолига қарши политбюронинг махсус рухсати билангина қўлланиши мумкин эди. Ана энди хулосани ўзингиз чиқаринг: ким учун элини омон сақлаш муҳим бўлган-у, ким жасадлар сонини санашдан лаззатланган...
Фарғона вилоятидаги воқеалар тугаганидан сўнг ҳам ҳар хил мишмишлар натижасида Тошкент вилоятининг Паркент ва Бўка туманларида баъзи кимсалар томонидан нохуш воқеалар уюштирилди. Масалан, 1990 йил 3 март куни Паркентнинг марказида оммавий тартибсизликлар туфайли шу ерлик М. Миртурсунов ҳалок бўлди. Ушбу ҳолат аҳолининг кайфиятига салбий таъсир этиб, норозиликларни кучайтирди. 1990 йил 2 декабрь куни Наманган шаҳрида ички қўшинлар ҳарбий хизматчилари билан маҳаллий ёшлар ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида 5 нафар ҳарбий хизматчи ва 3 нафар маҳаллий миллатга мансуб фуқаро ҳалок бўлди42.
Наманган воқеалари. Барчамиз 2011 йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган «Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси» ҳужжатли фильмини томоша қилиш асносида Наманган воқеаларига оид тафсилотларни кўрдик. Фильмда 1991 йилнинг 9 декабрида Наманган шаҳрида бир гуруҳ қўпорувчи кучлар вилоят ижроия қўмитаси биносини эгаллаб олиб, Ўзбекистонни ислом давлатига айлантиришни даъво қилиб чиқишади ва республика раҳбари билан учрашувни талаб қилишади. Ислом Каримов президентликка номзод сифатида эртаси куни тонгда Наманганга етиб келади ва онги ақидапарастлик ғоялари билан заҳарланган, жазавага тушиб, қора кучга айланган жоҳил оломон орасига соқчи ва ҳамроҳларсиз, бир ўзи, ҳеч иккиланмасдан, шижоат ва шиддат билан кириб борди.
Бу ҳаракат аъзолари 1991 йилнинг декабрида Наманганда вилоят ижроия қўмитаси биносини эгаллаб олиб, ҳукумат вакилларига қуйидаги талабларни қўяди:
1. Дунёвий тузумдан воз кечиш ва Ўзбекистонни исломий давлат деб эълон қилиш.
2. Дунёвий қонунларни бекор қилиш ва мамлакатда шариат арконларини жорий этиш.
3. Дунёвий мактабларни ёпиш ва ўғил болалар ҳамда қиз болалар алоҳида ўқитиладиган мактаблар очиш.
4. Исломий кийинишга ўтиш, аёлларнинг ҳижобда юришларини жорий этиш.
5. Намангандаги собиқ сиёсий таълим муассасалари биноларини ислом радикаллари ихтиёрига бериш ва ҳоказо43.
Шуни айтиш керакки, Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати бинони бошига кўтариб бақир-чақир қилиб ётган минглаб энг ашаддий экстремистларни ҳам саросимага солиб қўяди. Мамлакатимиз раҳбари ҳаяжонга берилмасдан, улар талаб қилаётган йўл қонунга мутлақо зид экани ва ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаслигини уқтиради, ўзининг салобати ва иродаси билан гувиллаб ётган оломоннинг шаштини сўндиришга, беҳуда қон тўкилишининг олдини олишга муваффақ бўлади.
Дунёдаги бебаҳо бойлик бўлган тинчлик ва осойишталикни сақлаш, уни кўз қорачиғидек асраш масаласи мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг фаолиятида доимо энг муҳим, энг устувор йўналиш бўлиб келмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Компартиясининг XXII съездида сўзлаган маърузасида (1990 йил июнь) мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий аҳволни кескинлашувига олиб келган сабабларга тўхталиб: “Ижтимоий-иқтисодий муаммолар, демография вазияти ва ишсизликнинг кўпайиб бориши, экология танглиги, халқнинг маънавий жиҳатдан ҳақоратланиши жуда қалтис аҳволни вужудга келтирди. Экстремист кучлар эса вазиятни кескинлаштириш, одамларни оммавий тартибсизликка ва ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатларга тортиш, ижтимоий ва миллатлараро нифоқлар ва тўқнашувларни чиқариш учун шу ҳолатдан фойдаландилар.
6. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида: И.А Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Республика ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар. Мустақиллик декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти.

1989 йил 23 июнда Ўзбекистон Компартияси Марказқўмининг Пленуми бўлиб, Ислом Каримовни Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби этиб сайлади.


Ислом Каримов мавжуд танг вазиятни барқарорлаштиришга улкан ҳисса қўшди. Марказдан юборилган «кадрлар десанти» ўз обрўсини йўқотди ҳамда уларнинг «раҳбарлари» Анишев, Огарек, Сатин ва бошқа «казо-казолар» республикадан чиқариб юборилди.
Кадрлар сиёсатида жиддий ижобий ўзгариш юз берди, бу масалаларни ҳал этишда республика раҳбарияти ташаббусни ўз қўлига олди. Маҳаллий кадрларга бўлган талаб ва эътибор кучай­тирилди. Ўша даврда бундай ҳаракат улкан жасорат, «бошни кундага қўйиш»дек қаҳрамонлик эди44.
Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримовнинг республика раҳбарлигига келиши мамлакатнинг жуда оғир ҳолати – ижтимоий-иқтисодий ҳалокат ёқасига келиб қолган даврига тўғри келади. Бу ҳақида Л. Левитин шундай ёзади: «Ислом Каримов ҳокимият бошқарувини қўлга олган пайтда Ўзбекистон ҳалокат ёқасига келиб қолган эди. Энди ҳеч ким фожиали воқеалар оқимини ортга қайтара олмайдиганга ўхшарди. У ҳокимият тепасига мамлакатни бало-қазолардан сақлаб қолувчи киши сифатида келди»45.
1989 йил 21 июндан Ўз КП МҚ биринчи котиби лавозимига киришган Ислом Каримов бошлиқ сиёсий раҳбариятнинг асосий вазифаларидан бири бу, Ўзбекистон халқи республика раҳбариятининг юзага келган вазиятни барқарорлаштириш, иқтисодий ва сиёсий мустақилликни таъминлашдан иборатлиги маълум бўлди. Чунки, Ўзбекистон раҳбарияти халқнинг хоҳиш-иродасини ҳисобга олиб, унинг манфаатларини кўзлаб иш юритиши лозим эди.
Вужудга келган ўта оғир шароит, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий қийинчиликларга, турли тўсиқларга қарамасдан, халқимиз Ислом Каримов
бошчилигида ўзининг асрий орзуси – Ўзбекистоннинг давлат суверенитети ва мустақиллиги сари дадил ва қатъият билан ҳаракат қилишда давом этди. Шу билан бирга, бошқа республикаларда хусусийлаштириш тўғрисида гап сотилаётганда, айнан муҳолифлар томонидан ўринсиз танқид қилинаётган “консерваторлар республикаси”да биринчилардан бўлиб хусусий корхоналар пайдо бўлди. Республикада дўконларни ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасини хусусийлаштириш бошланиб,
Download 109,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish