2-Мавзу- мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар.(2-соат) Режа



Download 109,39 Kb.
bet11/17
Sana22.02.2022
Hajmi109,39 Kb.
#100185
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
2-dars.Маъруза(1)

Тўлиқ маълумот учун: 1989 йилнинг 3–7 июнь кунлари Фарғонада аҳолига қарши одамнинг баданини ўпириб кетадиган махсус ўқлар отилган. Илгари бундай ўқлардан совет қўшинлари Афғонистондаги урушда фойдаланган, кейинчалик уни ишлатиш тақиқланган эди. Бундай шафқатсизликни оқлаш учун 14 июнда Тошкентга келган СССР Министрлар Советининг раиси Н. Рижков ва СССР Давлат Хавфсизлик Комитетининг раиси В. Чебриков пленум ўтказиб, воқеаларга миллатчилик тусини берадилар. Ўша вақтда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби Р. Нишонов ҳам ўз маърузасида уларнинг фикрини маъқуллайди ва янада «ривожлантиради».
1989 йил 23 июнда Ўзбекистонга янги раҳбар – Ислом Каримов сайланади. 24 июнда, яъни орадан бир кун ўтгач янги раҳбар мажлисда сўзга чиқиб, бу тўполон ва чиқишларни миллатчиликнинг кўриниши эмас, балки одамларнинг мавжуд шароитдан, ҳаётдан норозилиги ифодаси, деб баҳолайди.
Ислом Каримов лавозимга ўтирганига икки кун бўлар-бўлмас ниҳоятда оғир муаммо билан тўқнашади – 25 июнда Фарғонада вазият кескинлашади. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг раиси Ғ. Қодиров тўполон бўлаётган жойларга десантчиларни ташлаш тўғрисида кўрсатма бергани боис, кўчаларда БТРлар турган, автоматчилар одамларни текшириб ўтказаётган бир пайтда Ислом Каримов ўша ерга етиб келади. Бундай шароитда, аввало, одамларни тинчитиш, бунинг учун улар кўнглига ваҳима солиб турган қуролли кучларни олиб кетиш зарурлигини тушунган Ислом Каримов десантчиларни жойига қайтариш ҳақида топшириқ беради. Шу куни хавфсизлик хизматининг қаттиқ қаршилигига қарамай, Қўқонга етиб келади. Йўл-йўлакай бир-икки жойда одамларнинг рўй бераётган воқеалар ҳақидаги фикрини ўрганади.
Натижада шу нарса аён бўладики, одамлар ҳеч кимга ва ҳеч нарсага, давлатга ҳам, адолатга ҳам ишонмай қолган, ниҳоятда аламзада аҳволда эдилар. Шунда Ислом Каримов уларга: «Мен сизлар билан биргаман, муаммоларни биргаликда ҳал этамиз, лекин сизлардан илтимосим, фақат ҳамма жойда тинчлик, тартиб-қоида бўлиши керак», дейди ва бу мураккаб вазиятда ҳам ўз ниятига эришади.
Фарғона водийси вилоятларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, минтақадаги ўткир ижтимоий муаммолар ҳақида очиқ-ойдин ва ошкора гапиради, мавжуд кескин аҳволдан чиқиш йўли сифатида аҳолининг турмушини яхшилаш, жумладан, одамларни иш билан, томорқа ва уй-жой учун ер участкалари, чорва моллари билан таъминлаш масалаларини биринчи бор амалий нуқтаи назардан жиддий кун тартибига қўйиб, тегишли вазирлик ва идоралар, вилоятлар ва районлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.
Ислом Каримовнинг бевосита ташаббуси билан фашизмга қарши уруш йилларида Ватанидан қувиб чиқарилган қатор халқларга ўз юртига қайтишларида ёрдам бериш тўғрисида Декларация қабул қилинди ва СССР Олий Кенгашига тақдим этилди. Айтиш мумкинки, ўз вақтида катта сиёсий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган бундай ҳужжат (у қандай ҳал этилганидан қатъи назар) фақат Ўзбекистонда қабул қилинди37. Бу ҳаракат Республика раҳбариятининг жонкуярлиги ва адолатпарварлигидан далолат беради.
Давлатимиз раҳбарининг ўша даврдан то шу кунгача газеталар саҳифасида, ойнаи жаҳонда айтган, миллионлаб кишилар кўнглига ишонч, билагига куч бахш этган сўзлари, яъни «Ўзбекистонда миллатлар ўртасида қон тўкилмайди», «Фарғона воқеалари бошқа қайтарилмайди», дея берган ваъдаси унинг ҳам раҳбар, ҳам улкан шахс сифатида лафзи қатъий эканини намоён этди. Ҳаётда инсон учун оиласи, умр йўлдоши, фарзандлари, уй-жойи, мол-мулки, обрў-эътибори, соғлиғи қанчалар қадрли бўлса, шуларнинг барчасидан у миллатлараро жанжал, қон тўкишлар сабаб айрилиб қолиши мумкин. Бу шунчаки гап эмас. Буни чуқур тушуниш, тинчликни сақлаш ишида раҳбарни ёлғизлатиб қўймаслик, унга елкадош бўла билиш керак. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, дейдилар. Юртимиздаги тинчликни қадрлайлик. Унга осонликча эришилмаяпти. Ҳануз ўт чиқариб, ғавғолар кўтариш ниятида, қон ҳидини искаш пайида юрганлар йўқ эмас. Бу барчамизни огоҳ бўлиб яшашга ундайди.
Агар ўша йиллар тарихига эътибор берадиган бўлсак, Фарғона воқеалари ҳақида шов-шув кўтарганлар, шундай қонли фожиа ҳисобидан обрў топиш, ўзининг ғаразли манфаатларига эришишга, халқимизни бадном қилишга уринган кимсалар кўп бўлган. Ислом Каримов бу борада куйиб-ёниб, асл ҳақиқатни катта дард ва жасорат билан баён қилади, фожиа оқибатларини бартараф этишнинг амалий ечимларини ишлаб чиқади ва изчил амалга оширади.
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Фарғона вилоятида ижтимоий кескинликни келтириб чиқарган сабаблар ҳақида қуйидагиларни баён этган эди: «Боз устига, кейинчалик маълум бўлишича, кўпгина амалдор шахслар, жумладан, воқеалар ўт-оловдек чақнаб кетган Тошлоқ районидаги ана шундай шахслар қонун-қоидаларни бузишган, порахўрлик қилишган. Улар, аввало, ўзлари ва қариндош-уруғларига якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари ажратиб беришган, ссудалар олишган, ҳолбуки, ер ва қарз олишга муҳтож бўлган 400 нафар оддий меҳнаткашга рад жавоби берилган эди.
Сотиш учун 319 та автомашина ажратилганида, шулардан 236 таси районда яшамайдиган, жумладан, бошқа республикаларда истиқомат қиладиган кишиларга ғайриқонуний тарзда тақсимланган, уй-жой тақсимлаш тартиби қўпол тарзда бузилган, газлаштириш, сув таъминоти, ишга жойлаштириш масалалари неча йиллар мобайнида ҳал бўлмай қолаверган»38.
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов Фарғона фожиаларини келтириб чиқарган сабабларга тўхталар экан: “Ҳеч иккиланмасдан туриб айтиш мумкинки, мана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали кунларда тобора кучайиб, аланга олиб бораётган бу фожианинг тааг-томирига етиб бормасдан, асл сабабларини очиб, ошкор қилиб бермасдан туриб, бу ўта хавфли воқеаларни асло тўхтатиб бўлмас эди.
Шу пайтларда бу воқеаларга гўёки бир тарелка қулупнай можароси сабаб бўлди, деган енгил-елпи гаплар тарқалгани, бизга қарши қанча-қанча уйдирмалар, туҳмат ва бўҳтонлар ёғилгани ҳатто халқимизга миллатчи деб ном беришга уришишлар бўлганини кўпчилик ҳамон яхши эслайди.
Ҳақиқатда эса, ўша вақтда республикамизга нисбатан мутлақо зўравонлик сиёсатининг олиб борилиши, халқимизни камситиш, унинг эҳтиёжларини менсимаслик, юртимизда, айниқса, аҳоли ғоят зич яшайдиган Фарғона водийсида пахта яккаҳокимлиги авжига чиқиб, иқтисодий вазият тобора кескинлашиб бораётгани, одамлар ўзининг ижтимоий-иқтисодий аҳволидан норози бўлиб сабр косасининг тўлиб-тошгани бу воқеаларнинг асосий сабабчиси бўлган эди десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.
Ўзингиз ўйланг азиз дўстлар, катакдай бир ҳовлида тўртта-бешта оила яшаб туриши табиий бир ҳолга айланиб кетгани, одамларнинг арзи додини эшитадиган бир раҳбар топилмаганига қандай чидаш мумкин эди”39.
Юртбошимиз Ислом Каримов Фарғона фожиалари ҳақида шундай деган эди: «Фарғона воқеалари, шунингдек, кейинги пайтларда рўй берган бошқа тартибсизликлар — буларнинг барчаси турли миллат одамларида бир-бирига ишончсизлик пайдо қилди. Шундай бўлишига ким сабабчи? Мен ҳозир аниқ-равшан қилиб айтаман: жамики номаъқулчиликлар республикамиз чегарасидан ташқаридадир»40. Фарғона водийсида рўй берган тартибсизликлар ҳам ана шундай ғаразли ниятда ташкил этилган эди.
Бундай ҳаққоний ва ҳароратли сўзлар эл-юртимизнинг дардига дармон бўлди, унинг туҳмат ва маломатлардан эгилган бошини, руҳини кўтарди.
Ана шундай кўплаб мисоллар асосида айтиш мумкинки, Ислом Каримовнинг барча муаммолар ҳақида — улар қанчалик оғир ва нохуш бўлмасин — очиқ гапириши, ҳамиша ҳақиқатнинг кўзига тик қараши унга нисбатан халқимизнинг эътирофи ва эҳтиромини уйғотди.
Давлат раҳбари ўша даврдаёқ Фарғона воқеаларининг туб сабабларини қуйидаги масалалар билан боғлиқлигини асослаб берган эди ва бу сабаблар Ислом Каримовнинг асарида ҳам аниқ ифодаланган. Булар қуйидагилар:

Download 109,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish