1985–1987 йилларда СССРнинг айрим республикаларида
болалар ўлими22
(Ҳар 1000 нафар туғилган чақалоқдан бир ёшгача ўлгани)
Иттифоқдош республикалар
|
1985 йил
|
1987 йил
|
СССР
|
26,0
|
25,4
|
РСФСР
|
20,7
|
19,4
|
Украина
|
15,7
|
14,5
|
Белоруссия
|
14,5
|
13,4
|
Ўзбекистон
|
46,2
|
45,9
|
Қозоғистон
|
30,1
|
29,4
|
Грузия
|
24,0
|
24,3
|
Озарбайжон
|
29,4
|
28,6
|
Литва
|
14,2
|
12,3
|
Молдова
|
30,9
|
25,9
|
Латвия
|
13,0
|
11,3
|
Арманистон
|
24,8
|
22,6
|
Эстония
|
14,0
|
16,1
|
1984–1985 йилларда Ўзбекистонда болалар ўлими23
(Ҳар 1000 нафар туғилган чақалоқдан бир ёшгача ўлгани)
Вилоятлар
|
1984 йил
|
1985 йил
|
Қорақалпоғистон АССР
|
51,0
|
62,5
|
Андижон
|
41,6
|
42,6
|
Бухоро
|
51,2
|
49,2
|
Жиззах
|
41,7
|
46,7
|
Қашқадарё
|
39,5
|
40,6
|
Навоий
|
45,7
|
44,9
|
Наманган
|
44,1
|
43,3
|
Самарқанд
|
52,3
|
50,3
|
Сурхондарё
|
56,6
|
55,2
|
Сирдарё
|
37,9
|
41,6
|
Тошкент вилояти
|
35,3
|
36,4
|
Фарғона
|
44,9
|
50,1
|
Хоразм
|
55,9
|
50,4
|
Тошкент шаҳри
|
31,9
|
33,1
|
Республика бўйича
|
45,1
|
46,2
|
Болалар ўлимининг ортиши мамлакатимиз аҳолиси учун жуда катта фожиа эди.Бир ёшга ҳам етмай вафот этган гўдаклар сони ҳар 1000 туғилган болага нисбатан Қорақалпоғистонда – 68,8, Сурхондарй вилоятида – 57,7, Фарғона вилоятида – 56,6 нафарни ташкил этган. Баҳористон, Учқудуқ, Нукус ва Бўзатов каби туманларда 80 дан 118 нафаргача бўлган24.
Агар умуман Иттифоқ бўйича бу кўрсаткич ҳар 1000 туғилган бола ҳисобига 26, ГФР, Канада, Финляндия, Швеция, Япония ва бошқа мамлакатларда – 5,5 нафарни ташкил этганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, юқоридаги рақамларнинг фожиавий тусда эканлиги янада яққолроқ кўринади25.
Республикамизда асосий ишлаб чиқариш кучларининг йирик шаҳарларда тўпланганлиги, биринчидан, иш билан банд этишни, иккинчидан, ўша шаҳарда уй-жой муаммосини келтириб чиқарарди.
Лекин Ўзбекистонда ўша пайтдаги энг мураккаб муаммолардан бири – туб аҳолини индустриал соҳага жалб этиш муаммоси эди. 1960-80-йилларда Ўзбекистонда собиқ Иттифоқнинг марказий минтақаларидан одамларнинг кўчириб келтирилиши кенг миқёсда давом этди. Ўша даврда кўчириб келтирилганларнинг кўпчилик қисми ижтимоий аҳволи бўйича ишчилар эди. Республикада ортиқча иш кучи мавжуд бўлган бир шароитда уларнинг Ўзбекистон корхоналарига келиши соғлом фикр нуқтаи назаридан тушунтириб бўлмайдиган бир ҳол эди. Шу билан бирга, меҳнат ресурслари жадал ўсишининг кўпроқ қисми маҳаллий миллат аҳолиси ҳисобига тўғри келарди. 80-йиллар ўртасига келиб, маҳаллий аҳоли таркибидаги ишсизларнинг ўртача йиллик миқдори 1 млн. кишидан ошиб кетди26. Ишсизлар, яъни меҳнатга қобилиятли аҳолининг расман иш билан банд бўлмаган қисми деб аталганлар орасида 16-29 ёшгача бўлган ёшлар, 1970 йилда 33,5 фоиз, 1979 йилда 46, 7 фоиз, 1986 йилда 50 фоиздан зиёдроқни ташкил этди. Қишлоқ жойларида, айниқса Қорақалпоғистон ва Бухоро вилоятида ишсизлар орасидаги ёшлар сони бундан ҳам кўпроқ эди27. Ишсизлар сони ана шундай кўп бўлгани ҳолда Иттифоқнинг бошқа минтақаларидан кадрларни оммавий равишда кўчириб келтириш каби ярамас тажриба татбиқ этиб келинди. Масалан, 1981-1985 йилларда Тошкентда меҳнатга қобилиятли кишилар орасида иш билан банд бўлмаганлар ўрта ҳисобда 200 мингдан ортиқ бўлгани ҳолда, янги ишга туширилган корхоналарга РСФСР, Белоруссия ва Украинадан 125 мингга яқин ишчи ва мутахассис жалб қилинди. Шуниси ҳам борки, бошқа республикадан келган кадрлар одатда уй-жой ва имтиёзлар билан таъмин этиларди, ҳолбуки, маҳаллий кадрлар эса бошпана олиш учун энг малакасиз ишларни бажаришга ва йилига 5-10 йиллаб уй-жойга навбат кутишга мажбур бўлишарди28.
Ўша даврда Ўзбекистонда миллий ишчилар синфи шаклланишига йўл қўйилмаган. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, туб аҳоли оғир саноат корхоналарида асосан кам иш ҳақи тўланадиган, соғлиғига зарар бўлган иккинчи даражали участка ва цехларга жалб этиларди. Шу боис юқори малакали ўзбек ишчиларининг сони жуда кам бўлган. Бунинг сабаби шу эдики, ўша „турғунлик йиллари“ деб аталган даврда ёшларни меҳнатга жалб этишда „Қишлоқда яшайсанми, техникани бил!“ каби шиорлар, шунингдек, касб танлашда ижтимоий чақириқларнинг, асосан, пахтачилик, маккажўхорикорлик, чорвачилик, савдо ишлари, ижтимоий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилганлиги бўлган.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, олтиннинг биринчи қуймаси Ўзбекистонда 1969 йил июнь ойида Зарафшон олтин ишлаб чиқариш заводида олинган эди29. Ўтган асрнинг 80-йиллари охирига келиб, мамлакатимизда ҳар йили 50 тоннага яқин “сариқ металл” эритиларди. Республика олтин етказиб бериш бўйича асосий ўринга чиқиб олган бўлиб, умумиттифоқ олтинининг қарийб 50 фоизини етказиб берар эди30. Бироқ, “олтин, қимматбаҳо ва рангли металлар, стратегик материаллар жаҳон бозорида харидоргир бўлган бошқа қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишдан олинадиган даромад, – Президент Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, – Ўзбекистон ғазнасига келиб тушмасди”31. Республика табиий, хом ашё ресурслари ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот қаерга кетаётганидан, уни экспорт қилишдан олинган даромад кимнинг чўнтагига келиб тушаётганидан бутунлай хабарсиз эди.
Ўша кезларда кийим-кечакдан тортиб бошқа энг зарур маҳсулотларгача четдан келтирилар, эҳтиёжимиз учун зарур товарлар ўз вақтида келмаса, юртимизнинг масъул ходимлари ўша республикаларга ёки марказга бориб шу масала билан шуғулланишига тўғри келар эди. Шундай кескин вазиятда Юртбошимиз раҳбарларга қандай иш тутиш, муаммолар ечимини қанақасига самарали ҳал этиш йўлларини кўрсатиб берди. Шу тариқа республикамизда йиғилиб қолган муаммоларни оқиллик ва ҳамжиҳатлик билан ҳал этишга киришилди. (Чайқовчилик)
Мамлакатимизда ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол аҳолини танг аҳволга солиб қўйгани бир томон бўлса, иккинчи томондан ижтимоий кескинлик кучайиб аҳолининг норозилик кайфиятлари жиддий тус ола бошлаган эди. Бунинг оқибатида республикамиз ҳудудида бир нечта қайноқ нуқталар пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |