2 маъруза. Макроиқтисодий беқарорлик режа


Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари



Download 48,45 Kb.
bet5/5
Sana25.06.2022
Hajmi48,45 Kb.
#705032
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 мавзу

2.3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари.
А.Оукен конуни
Ишсизлик даражасининг ошиши натижасида иқтисодиёт потенциал ЯММ ҳажмини ололмайди. Шу сабабли мамлакат миқёсида ишсизликни унинг табиий даражасида сақлаш ва тартибга солиш иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан қанчалик юқори бўлса, ЯММ узилиши шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам потенциал ҳажмдаги ЯММ ҳақиқий ЯММ дан катта бўлади.
Ишсизлик даражаси ва ЯММ узилиши ўртасидаги миқдорий нисбатни инглиз иқтисодчиси Артур Оукен математик ҳолда исботлаб берган. Шунинг учун бу қонун, ОУКЕН қонуни дейилади. Қонуннинг моҳияти шундан иборатки, агар ҳакиқий ишсизлик ишсизликнинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, миллий иқтисодиёт ЯММни икки ярим фоизга кам яратади. Ушбу нисбат ишсизликнинг турли даражаларидаги маҳсулот йўқотишлари ҳажмини аниқлаш имконини беради). Ҳозирги кунда Р коэффициента деб аталган бу коэффициент миқдори 2,5 фоиздан 3,5 фоиз оралигида деб ҳисобланади.
Оукен қонунини формулада қуйидагича тасвирлаш мумкин:

Бу ерда: ИТД – ишсизликнинг табиий даражаси;


ИХД – ишсизликнинг ҳақиқий даражаси.
Демак, мос равишда уларнинг нисбати 1:2,5 ёки 2:5 га тенг. Бу формула ёрдамида йуқотилган ЯММнинг мутлақ қийматини боғлиқлик инглиз иқтисодчиси А.В.Филлипс томонидан аниқланган ва Филлипс эгри чизиғи (7-чизмада) деб аталади.
Хукумат Филлипс эгри чизирига асосланиб қисқа давр учун ишсизлик ва инфляция даражаларининг исталган комбинациясини танлаш мумкин. Мамлакат иқтисодиётининг хусусиятига кўра, шунингдек, инфляциянинг қайси тури мавжудлигига қараб Филлипс эгри чизиридаги инфляция ва ишсизлик даражаларининг комбинацияси фарқ қилиши мумкин.



7-чизма. Филлипс эгри чизиғи
Бозор иқтисодиёти шароитида макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг роли ва аҳамияти бениҳоя катта. Макроиқтисодий мувозанат мамлакат иқтисодиётининг тўғри ёки нотўғри йўлдан бораётганлигини кўрсатувчи индикаторлардан бири ҳисобланади. Чунки, иқтисодиётда бўлаётган доимий ўзгаришлар хар кандай мамлакатни ҳам иқтисодий мувозанатдан чиқариб юбориши мумкин. Яъни, кечаётган бирор жараён мутаносибли, мувозанатли бўлса, уни бир маромда фаолият кўрсатаётган организм деб тушунамиз ва аксинча, ундаги ҳар қандай силжиш унинг мувозанатининг бузилиши деб қаралади.
Иқтисодий тизимлардаги бундай барқарорлик товарлар ва хизматлар тақчиллиги ёки ортиқча ишлаб чиқарилганлиги, инфляция, ишсизлик ва шунга ухшаш бошқа салбий ҳодисалар сифатида намоён бўлади. Улар иқтисодиёт самарадорлигининг пасайишига ва аҳоли турмуш тарзи тушиб кетишига олиб келади. Шу сабабли ҳам иқтисодий мувозанат муаммоларини тадқиқ қилиш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Иқтисодий мувозанат миллий иқтисодиётни шартли равишда барча истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи бирликларининг ўзаро боғлиқлиги сифатида кўз олдимизга келтирсак, унда мувозанат шундай ҳолатки, қачонки, улар ўртасида қарама-қаршиликлар бўлмайди ва ресурслар, товарлар ва даромадларнинг доиравий айланиши узлуксиз равишда амалга ошишини таъминланади. Миллий даражадаги ёки макроиқтисодий мувозанат пулда ифодаланган жами талаб ва таклифни, иқтисодиётни пулли ва моддий мутаносиблигининг мос келишини кўзда тутади. Бу миллий хўжаликнинг идеал ҳолати бўлади, уни доимий таъминлаб туриш қийин вазифа ҳисобланади.
Жаҳон амалиёти иқтисодий мувозанатга эришишнинг икки асосий усулини ишлаб чиқкан:
1. Нархлар талаб ва таклифларни тартибга солиб турувчи бир-бирига боғлик бўлган бозорлар ёрдамида (товар ва хизматлар, капитал, ишчи кучи бозорлари) мувозанатлашади.
2. Моддий, меҳнат ва молиявий балансларни тузиш йўли билан келажакда талаб ва таклифнинг ҳажмларини, шунингдек, нархларнинг ўзини ҳам ўрнатувчи давлат режалари ёрдамида мувозанатлашади.
Аралаш иқтисодиёт мамлакатларида макроиқтисодиёт мувозанатга эришишда асосан бозор усулларига асосланилади. Шу билан бирга давлат ҳам сезиларли даражада рол уйнайди. У маъмурий – ҳуқуқий ва иқтисодий аралашув чегараларидан фойдаланиб, жами талаб ва таклифнинг ўзгаришига ва шу орқали макроиқтисодий мувозанатга ҳам бевосита ёки билвосита таъсир этади. Буни аввалам бор мамлакатда иқтисодий барқарорликка эришмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун барча ривожланган мамлакатларда иқтисодий барқарорликка эришишга катта аҳамият бсрилади. Чунки, иқтисодий барқарорлаштириш ислоҳотларини амалга ошираётган барча мамлакатларда энг долзарб ва қийин ҳал қилинадиган вазифадир.
Назария ва жаҳон амалиётида барқарорлаштириш сиёсатини амалга оширишнинг икки асосий ёндашуви ишлаб чиқилган: монетар ва таркибий.
Монетар ёндашув тарафдорлари иқтисодиётда товар-пул мувозанати бузилишининг асосий сабаби бўлган инфляцияни асосан муомалада пул массасининг ортиқчалигидан келиб чиққан деб ҳисоблашади. Шунинг учун улар томонидан таклиф килинаётган чора-тадбирлар пул таклифини чеклашга қаратилган.
Жумладан, давлат ҳаражатларини, биринчи навбатда, ижтимоий дастурларни кескин кисқартириш, пул эмиссиясига ва давлат заёмларига қатъий чегара ўрнатиш, иш хақи ўсишини чеклаш, тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ йўл очиб бериш.
Монетаристлардан фарқли равишда таркибий барқарорлаштириш тарафдорлари инфляцияни бутун инқирозий холатларнинг бош сабабчиси деб ҳисобламайдилар. Шунинг учун уларнинг таклифлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш ёрдамида нархлар ўсишининг олдини олишга қаратилган. Бунда улар давлат томонидан тартибга солиш усулларига муҳим аҳамият беради.
Download 48,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish