Фрикцион ишсизлик. Унга иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишни кутаётган ишчи кучи киради. Ишсизликнинг бу тури асосан иш ёки турар жойларни ўзгартириш, ўқув юртларини тугатиш ва шунингдек, бошқа сабаблардан келиб чиқади. У доимо мавжуд бўлиб, маълум бир даражада керакли ҳисобланади.
Таркибий ишсизлик. Таркибий ишсизлар гуруҳига ишлаб чиқариш структурасининг ўзгариши натижасида ишчи кучига талаб таркибининг ўзгариши натижасида ишсиз қолганлар киради. Унга асосан малакаларини ўзгартириши ва ошириши, маълумот олиши, янги касб эгаллаши лозим бўлган ишсизлар гуруҳлари киради. Фрикцион ишсизлик билан таркибий ишсизликнинг асосий фарки шундаки, биринчисида, маълум малака ва тажриба мавжуд бўлади ва ундан фойдаланиб, иш жойларини тезроқ топиб олишади, иккинчисида эса, ишчи кучи дархол ва тезроқ иш жойларини топа олмайди.
Даврий ишсизлик асосан ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайишидан пайдо бўлади. Даврий пасайиш товар ва хизматларга бўлган ялпи талабнинг камайишини, шунга мувофиқ, ялпи талабнинг камайишини, ва оқибатда аҳолининг иш билан бандлиги қисқариши ва ишсизликнинг ўсишини билдиради.
Тўла иш билан бандлик ишчи кучининг 100 фоиз иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва структура™ ишсизлик иложсиз хол бўлганлигини ҳисобга олсак, биз мутлақ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.
Агарда даврий ишсизлик бўлмаса, у ҳолда тула иш билан бандлиликка эришилади. Тула иш билан бандлик давридаги ишсизлик, ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Бунга иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига мувофиқ келсагина эришиш мумкин. Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик йиғиндисига тенг бўлади.
Ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас, чунки у иқтисодий вазият, қонун ва миллий анъаналар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Умумий ҳолда ишчи кучи иш билан банд ва фаол иш қидириб юрган ишсизларга бўлинади. Ишсизлик даражаси деб ишсизларни ишчи кучи сонига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:
Ишсизлик даражаси = (ишсизлар сони / ишчи кучи сони)х100
Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида Иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган маҳсулот ҳажмини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади.
Потенциал ЯММни ҳисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлақо йўқ деб эмас, балки мавжуд, бироқ у табиий даражада, деб ҳисобланади.
Маҳсулотларнинг потенциал ва ҳақиқий ишлаб чиқарилиши ўртасидаги фарқ ЯММ ҳажмининг узилиши ёки орқада қолиши деб аталади. У потенциал ишлаб чиқаришга нисбатан фоизда акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |