2 к –от сиртқи Ш. Э. Эрназаров Ўзбекистон тарихи маъруза матни кириш



Download 0,55 Mb.
bet29/66
Sana22.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#106985
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66
Bog'liq
2 5375085123504966321

Фарғона ҳукмдорлари ишхид дейилган, ерлари жуда ҳосилдор бўлиб, аҳолиси деҳқончилик билан кун кечирган, пахта ва шоли эккан. Косон, Ахсикат (Хушкат), Қува (Қубо) каби йирик марказий шаҳарларида ҳунармандчиликнинг турли соҳалари ривож топган; ҳунармандчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган. Фарғонадан қўшни мамлакатларга бўёқ, рангли шиша буюмлар ва дори-дармонлар чиқарилган. Қадимдан чорвадор аҳоли Фарғонанинг Қурама ва Қорамозор тоғлари ёнбағирларида йилқичилик билан шуғулланган. Тулпор отларининг донғи жаҳонга таралган.
Чоч ва Элоқ ҳокимликлари Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида мавжуд бўлган. Чочнинг маркази Чоч шаҳри бўлиб, ҳукмдори «тудун» дейилган. Элоқнинг маркази Тункат, ҳокимлари «деҳқон» дейилган. Улар V асрда Эфталларга, VI асрда Ғарбий турк хоқонлигига бўйсунар эди.
VII асрнинг дастлабки чорагида Ғарбий Турк хоқонлиги қароргоҳини Чоч вилоятига кўчиради. Ҳукмдор ва малика учун Ябғукат ва Хотункат каби қароргоҳлар барпо қилинди. Чоч тудуни ва Чоч тегини ёзувлари чекилган тангалар зарб этилди. Тангаларнинг олд бетига ҳукмдор сурати, орқасида от, гажак думли барс ёки қоплон тасвири, баъзан сулолавий айри тамға туширилган. Айрим тангаларда ҳукмронга ёнма-ён малика тасвири ҳам чекилган. Бундай қўшалоқ тасвир қадимги туркий давлатчилигида ҳукмдорнинг маликаси - хватун (хотун) вазирлик даражасига эга бўлиб, давлат бошқарувида иштирок этганлигидан далолат беради. Саройда у хоқондан кейинги ўринни эгаллаган. Ғарбий турк хоқонлигининг йирик ўтроқ вилоятларидан бири - Чоч ўлкаси ўз танга пуллари тизимига эга бўлган. (Ҳукмдор сурати туширилган Чоч тангаси VII асрга оид).
Чоч ва Элоқ сертармоқ хўжаликка эга бўлиб, суғорма деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, кончилик, ички ва ташқи савдо юксак даражада эди. Чоч ва Элоқ тоғлари олтин, кумуш, рангли маъданлар, темир ва жилвадор чақмоқ тошларга бой эди. Чоч ва Элоқда ички ва ташқи савдо кенгайиб, шаҳарлар гавжумлашувига карвон йўлининг ўлка орқали ўтиши имкон берган.
Ўрта Осиё ҳокимликларида илк ўрта асрларда ташкил топган бошқарув маъмуриятининг вазифаси: фуқаролардан бож, солиқ ва ясоқларни ўз вақтида йиғиб олиш, уларни жамоат ишларига сафарбар этиш эди. Кирим-чиқимлар аниқ қайд этилиб, ҳужжатлаштирилган, уларга бармоқ босилиб, муҳр билан тасдиқлаб қўйилган.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish