25. Султон Санжар даврида (1118-1157) салжуқийлар давлатининг гуллаб яшнаши.
Султон Жалолиддин Маликшоҳ
ўлимидан сўнг (1092), ўзаро тожу-тахт учун курашлар бошланиб кетди. Бу
курашда султоннинг ѐш ўғли Беркиѐруқ (1094-1105) ғолиб бўлди.
Кейинчалик ҳам низолар давом этиб, ХII бошларида салжуқийлар давлати
амалда икки қисмга бўлиниб кетди. Мовароуннаҳр ва Хуросон кирган
шарқий салжуқийлар қисмида Маликшоҳнинг ўғли Санжарнинг таъсири
ортиб борди. 1097 йилдан Хуросон ҳокими бўлган Санжар олий ҳукмдорга
расман бўйсунса-да, амалда мустақил ҳаракатлар олиб борди. 1099 йил у
Тоҳаристонни, 1102 йил Самарқандни қўлга олди. Термиз ѐнида
қорахонийлар хони Қодирхон қўшинини мағлубиятга учратиб,
Мовароуннаҳр тахтига бошқа қорахоний вакили, ўз жияни Арслонхонни
ўтказишга муваффақ бўлди.
1104 йили Ғазна қўлга киритилди. Ғазнавийлардан тахтга ўтказилган
Баҳромшоҳ ҳар йили Санжарга беш минг динор бож солиғи тўлаш
мажбуриятини олди. Олий султон Ғиѐсиддин Муҳаммад I (Муҳаммад Топар)
вафотидан кейин бошланган ўзаро курашларда Санжар ғолиб бўлди. Тахтга
Султон Муизиддин Санжар (1118-1157) номи билан ўтирган янги ҳукмдор
шарқий ва ғарбий салжуқийларни бирлаштирди. Ўз ғалабасидан манфатдор
тарзда Мозандарон, Дамованд, Қумис, Дамғон, Рай ерларини ҳам эгаллади.
Унинг ҳукмдорлик рутбасини Сейистон, Хоразм, Ғазна, Мовароуннаҳр
ерлари ҳам тан олди. Санжарнинг султонлик ҳокимиятини олишда
хоразмшоҳ Қутбиддин Муҳаммад катта кўмак кўрсатди. Гарчи султон
Санжар барча салжуқийларнинг олий ҳукмдори саналиб, унинг номи рамзий
тарзда хутбада, тангаларда қайд этилсада, лекин Ироқ, Кичик Осиѐ, Жанубий
Кавказда уни расман тан олишар, аслида бу ерларда мустақил салжуқий
ҳокимлар ҳукмронлик қилишар эди. Султон Санжар қўлида узоқ вақт
Мозандарон, Хоразм, Сейистон, Ғазна, Мовароуннаҳр қарам бўлиб келди.
Санжарни узоқ ҳукмронлиги даврида ўз даври кишилик жамияти,
муаррихлар «Малик ал-машриқ», ―буюк султон‖, ―султонлар султони‖, ―улуғ
шаҳаншоҳ‖ нисбалари билан улуғлашган. Султон Санжар ўз пойтахти
сифатида Марв шаҳрини танлаган.
Таъкидлаш лозимки, Салжуқийлар давлати сингари улкан ҳудудларни
ўз ичига олган давлатни ягона марказдан туриб бошқариш осон эмас эди.
Шунинг учун ҳам марказдан туриб бошқарувдаги қийинчиликлар, сулола,
вакилларининг тож-тахт учун курашлари, маҳаллий ҳукмдорларнинг
мустақилликка интилишлари, қарам ўлкалардаги норозилик ҳаракатлари
Салжуқийлар давлатининг заифлашувига сабаб бўлган эди. Натижада Султон
Санжар даврига келиб Салжуқийлар давлатининг ғарбий Ироқ қисмидаунинг таъсири пасайиб қолади. Мамлакатнинг шарқий қисми – Эрон,
Афғонистон, Хоразм ва Мовароуннаҳрда Султоннинг таъсири бирмунча
кучли эди. Аммо, 1141 йилда Султон Санжар ва унинг вассали ҳамда
иттифоқчиси, Қорахоний Маҳмудхоннинг бирлашган қўшинлари билан
қорахитойлар ўртасида Самарқанд яқинидаги Қатвон чўлидаги жангда
Султон Санжар қўшинлари мағлубиятга учрайди. Натижада Мовароуннаҳр
қўлдан кетиб, султоннинг мавқеи анча пасайиб кетди.
Салжуқийларнинг мағлубиятидан Хоразмшоҳ Қутбиддин Муҳаммад
Отсиз усталик билан фойдаланиб, 1141 йилнинг қишида Салжуқийларнинг
пойтахти Марвни босиб олди ва 1142 йилда Нишопурга юриш қилди. Лекин,
Султон Санжар Хоразм қўшинларини Хуросондан қувиб чиқарди ва Отсизни
яна ўзига бўйсундиришга эришди. Султон Санжарнинг ҳаракатларига
қарамай, Салжуқийлар давлати ўзининг аввалги қудратини йўқота бошлаган
эди. Салжуқийларга ҳал қилувчи зарбани Балх ва Хутталон вилоятларида
яшовчи ўғуз қабилалари берди. 1153 йилда улар Султон Санжар
қўшинларини тор-мор этиб, унинг ўзини асир олдилар. Ўғузлар ҳимоясиз
қолган Марв ва Нишопур шаҳарларни талон-тарож қилиб, ўт қўйдилар.
Султон Санжар 1156 йилда асирликдан қочишга муваффақ бўлса ҳам, лекин
Салжуқийлар давлатини тиклай олмади ва бир йилдан кейин вафот этди.
Султон Санжар вафоти билан (1157 й.) салжуқийларнинг Ўрта Осиѐдаги
ҳукмронлиги ўз поѐнига етди
Do'stlaringiz bilan baham: |