37.Чингизхоннинг Мовароуннаҳрга ҳужуми..
40.Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг мўғуллар томонидан босиб олиниши. Хоразмшоҳлар давлати мағлубиятининг сабаблари
Чингизхон 1219 йили ўз ўғиллари бошлиқ 200 мингга яқин асосий
ҳарбий кучлари билан анчадан бери пухта тайѐрланган Хоразмшоҳ-Ануштагенийлар давлати устига ҳарбий юришни бошлади. Бу кучлар ѐзни
Иртиш дарѐси бўйида ўтказиб, сентябр ойида чегарадан ўтади. Чингизхонга
уйғур эдиқути (хони) Баурчак, қарлуқлар хони Арслонхон ва Олмалиқ
ҳукмдори Сиғноқтегинлар ҳам ўз қўшини билан келиб қўшилдилар.
Чегарадан ўтган Чингизхон ўз қўшини билан жанубий қозоқ чўлларининг
Сирдарѐга туташган жойидаги Ўтрор шаҳри яқинида тўплаб уни 4 қисмга
бўлди.
Чиғатой ва Ўқтой қўшиннинг бир қисми билан Ўтрорни қамал этиб,
эгаллаш учун қолдирилди. Иккинчи қисм эса Жўчи бошчилигида
Сирдарѐнинг юқори оқимидаги Жанд, Янгикент, Борчиғлиғкент, Сиғноқ
шаҳарларни босиб олиш учун юборилди. Учинчи қисмидаги беш минг чоғли
қўшинга Улоқ нўѐн ва Сукету черби бош бўлиб Ўтрордан жанубга юриш,
Хўжанд ва Банокатни эгаллаш вазифаси топширилди. Чингизхон ўзи бош
бўлган тўртинчи, асосий қисм (унинг таркибида таниқли саркардалар Жебе
ва Субутой ҳам бор эди) Зарафшон воҳаси томон-Бухоро ҳамда Самарқандни
истило этиш учун йўл олди.
Шундай қилиб, мўғул босқини бошлангач Муҳаммад Хоразмшоҳ
мўғулларга зарба бериш хусусида Урганчда (Гурганж) ҳарбий кенгаш
чақиради. Унда кўзга кўринган давлат арбоблари, аслзодалар, ҳарбий
саркардалар иштирок этадилар. Асли Xивалик машҳур фикҳшунос ҳамда
давлат арбоби Шаҳобиддин ал-Хивақий бор қўшинни Сирдарѐ бўйига
тўплаб, узоқ йўл босиб келаѐтган мўғул қўшинига чегара бўйидаѐқ ҳал
қилувчи зарба бериш тўғрисида ягона ва ҳарбий жиҳатдан ҳақ фикрни
билдирди. Шаҳзода Жалолиддин ҳам аслида шу фикрга қўшилган эди.
Лекин, Хоразмшоҳ ўз саркардаларига, айниқса қипчоқ ҳарбийларига
ишончсизлик билан қарар, катта қўшинни бир жойга тўплашдан, қўшин
йиғилганда эса ўзини тахтдан ағдариб ташлашлари мумкин эканлигидан
чўчир эди. Шунинг учун султон ва унинг онаси тазйиқи билан кенгаш
мудофаа усулига ўтишни маъқул деб топди. Жами 450 тага яқин шаҳар
(қалъа) ва вилоятлардан иборат бўлмиш давлатда қўшин катта жангга кириб,
ватан шарафини ҳимоя қилиш ўрнига шаҳар ва қалъаларга бўлиб ташланди.
Баъзи марказий шаҳарлар, жумладан «Бухоро ва Самарқанд мудофаасини
мустаҳкамлаш зарур», деган фикрга келинди холос. Аммо, бу мудофаа тизими ҳам қониқарли даражада ташкил этилмади.Чегарадаги Ўтрор мустаҳкам шаҳар қалъа бўлиб, мўғулларга олти ой давомида мардонавор қаршилик кўрсатди. Ўтрор ҳокими Иналхон (Ғойирхон) қўлида 20.000 чоғли суворий бўлиб, хоразмшоҳ унга ѐрдам тариқасида 50.000 кишилик ―лашкари бирун‖ни ҳам юборган эди. Қамал давомида қўшимча тарзда яна Қорача Ҳожиб бошчилигидаги 10.000 кишилик отряд ҳам юборилди. Ўтрор ҳокими жасур ва мард саркарда Иналхон унга маҳорат билан бошчилик қилар эди. Аммо, айрим зотларнинг хиѐнаткорлиги туфайли, мўғуллар шаҳарга ѐриб кирдилар. Беш ойлик қамалдан сўнг Иналхон деярли бир ой давомида ўз отряди билан шаҳар қалъасида қаршиликни давом эттиради. Охир-оқибатда Иналхон деярли бир ўзи қолиб, қалъа томига чиқиб, қўлига тушган нарсаси билан мўғулларга
ҳужум қилган. Мард саркардани мўғуллар тириклайин қўлга тушириб, Самарқандга Чингизхон ҳузурига юборганлар. Чингизхон эса манбаларнинг ѐзишига кўра, ―кумушни эритиб ўз ҳузурида саркарданинг қулоқ ва кўзига қуйишни буюрган‖. Иналхон шу тариқа ваҳшиѐна равишда ўлдирилган. Ўтрор шаҳри ўз жасорати эвазига мўғуллар томонидан буткул бузиб ташланди. Бухоро йўналишида кетаѐтган Чингизхонга эса Зарнуқ (Зеринуҳ) ва Нур қалъалари жангсиз таслим бўладилар. Чингизхон 1220 йилнинг феврал ойи бошларида (баъзи адабиѐтларда 7 февралда дейилади), Шарқдаги ислом дини гумбази, ―бутун мусулмон шаҳарлари онаси‖ номини олган ―исломий илмлар маркази‖ Бухоро яқинида пайдо бўлди. Уч кунлик шаҳар қамали бошланди. Бухорода бу пайтда 12.000 кишилик шаҳар гарнизони ва 20.000кишилик ―лашкари бирун‖ мавжуд эди. Лашкарларга нуфузли саркардалар ихтиѐриддин Қўшлу, Инанчхон Ўғулҳожиб, Ҳамид Пура Қорахитой, Суюнчхон, мўғуллардан қочиб ўтган уйғур саркардаси Кўкхон (Гўрхон) бош эдилар.Саркардалардан Инанчхон базўр Амударѐдан ўтиб қутулишга муваффақ бўлади, Ҳамид Пура Қорахитой мардонавор жангда ҳалок бўлди, қолган-қутган ҳарбийлар эса Бухорога қайтиб чекинишга мажбур бўладилар. Аҳли Бухоро ўз ҳимоячиларидан айрилгандан сўнг, шаҳар аҳлининг жонини саломат сақлаб қолиш ниятида шаҳарликлар маслаҳатлашиб, Бухоро қозиси Бадриддин қози бошчилигидаги бир гуруҳ оқсоқолларни Чингизхон ҳузурига юборадилар.1220 йили 10 феврал куни мўғуллар Бухорога кириб келадилар. Бухорога кириб келган Чингизхоннинг ҳатти-ҳаракатлари хусусида Рашидиддин шундай деб ѐзган эди: «Чингизхон отда масжиди жоме олдига келиб тўхтади ва шаҳарнинг казо-казоларини ўз ҳузурига чақиртирди. Мўғуллар шаҳар омборхоналарини очиб, ғаллаларни ташиб олдилар. Қуръон нусхалари сақланадиган сандиқларни отларга охур қилдилар, масжидларга мешларда шароб келтириб жойлаб қўйдилар, шаҳар ҳофизлари ва ўйинчиларини чорлаб, рақсга туширдилар. Мўғуллар дол-ғулига келтириб ўз ашулаларини айтар эдилар. Оқсуяклар, уламолар ва шайхлар отбоқарлар ўрнида отларни қўриқлаш учун отхоналарда турар ва ўша қабилакелишларини, амр-фармонларини бажо келтириш билан машғул эдилар.» Бухоро талон-тарож хусусида муаррих ибн Аттор шундай ѐзган эди: «Ул кун ҳақиқатда даҳшатли кун бўлди. Бори мангуга кетган эрларининг, хотинларнинг, болаларнинг товушларигина эшитилиб турди. Ваҳшийлар хотинларни. қизларни ҳам ўзларининг биродарлари кўз олдида тахқирладилар. Бу тахқирларга уларда кўз ѐшларидан ўзга қурол топилмади. Кўплар даҳшатли манзаралардан кўра ўлимни ортиқ кўрдилар. Қози Бадриддин, Имом Рукниддин ва унинг ўғли бу номуссизлик манзараларига чидай олмай, ғазабланиб, ўзлари тенг бўлмаган душманга ҳужум қилиб, ҳалокат топдилар.» Аксарият шаҳарликлар ўз қаршиликларини давом эттирдилар, тунда эса яширинча аскарларга ѐрдам бериб, мўғул аскарларига қарши ҳужумлар уюштирдилар. Чингизхон бунга жавобан шаҳарни ѐқиб юборишга буйруқ берди. Кўкхон бошчилигидаги 400 та мудофаачилар Бухоро аркида яна 12 кун қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Аркни эгаллаш учун қилинган мўғуллар ҳатти-ҳаракатлари зое кетди. Қалъадаги чуқурликлар одам ва ҳайвон ўликлари билан тўлиб кетди. Кўкхон ва у бошчилигидаги мудофаачилар қаҳрамонона ҳалок бўлганларидан сўнггина арк эгалланди. Бухороликлар қаршилиги мўғулларни қаттиқ ғазаблантирди. Бу жасорат эвазига мўғуллар шаҳар аҳлидан 30000 чоғли кишини қириб ташладилар. Келиб чиқишидан қатъий назар қолган аҳоли қулликка маҳкум этилди. Маърифатли, нозик таъб, маданиятли ва илмли Бухоро аҳли истилочилар томонидан зулм ва таҳқирланиш гирдобига тортилди.Бухородан сўнг Чингизхон Самарқанд шаҳри томон йўл олди. 1220 йил
март ойи бошида у Самарқандга етиб келиб, ѐн-атрофдаги қишлоқларни ер билан яксон қилди. Чингизхон Самарқандни эгаллашга алоҳида аҳамият берди. Самарқанднинг Мовароуннаҳр учун, хоразмшоҳлар давлати учун аҳамияти беқиѐс эканлигини Чингизхон яхши билар эди. Шунинг учун уни эгаллашга катта эътибор билан қаради. Шаҳарда 110.000 кишилик ҳарбий гарнизон (ундан 60.000 таси туркий, 50.000 форсийлар эди.), 20 та ҳарб илмига ўргатилган фил ҳам мавжуд эди. Султон Муҳаммаднинг тоғаси Тўғайхон шаҳар ноиби бўлиб, шаҳар мудофаага бир мунча тайѐр ҳам эди.Шаҳар озиқ-овқат заҳираси, мудофаа истеҳкомларининг пухталиги жиҳатидан бир неча йиллик қамалга ҳам чидаши мумкин эди. Ўз қароргоҳини мўғуллар босқини бошланиши биланоқ саросимада Балхга кўчирган султон Муҳаммад ҳам Самарқанд мудофаасига умид кўзи билан боқар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |