2. ivасрнинг 70-йилларида Хионийлар давлатининг ташкил топиши


Буюк Ипак йўлининг фан ва маданият равнақидаги тутган ўрни



Download 132,27 Kb.
bet26/33
Sana03.07.2022
Hajmi132,27 Kb.
#738393
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
31. Буюк Ипак йўлининг фан ва маданият равнақидаги тутган ўрни.
Буюк ипак йули ривожланиши ва тараққиѐт босқичлари. Нафақат
ўзбек халқи, балки дунѐдаги кўпгина халқлар давлатчилиги тарихида,
ривожланиш босқичларида Буюк ипак йўлининг аҳамияти катта бўлган эди.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, мил.авв. III асрнинг охири - II
асрнинг ўрталаридан бошлаб, Хитой сайѐхи ва дипломати Чжан Цзян
хитойликлар учун илк марта Ғарбий ўлка - Ўрта Осиѐ вилоятларига йўл
очган даврдан бошлаб Буюк Ипак йули шаклланади. "Буюк ипак йули" деган
ном ўша даврларда Fapб давлатлари учун жуда қимматбаҳо ҳисобланган ипак
маҳсулотлари билан боғлиқдир. Аммо, бу дегани бу йўлдан фақат ипак
маҳсулотлари олиб ўтилган, деган маънони бермайди. Тадқиқортчилар ипак
қуртидан ипак олиш сирларини хитойликлар бундан беш минг йил илгари
ўзлаштирган деб ҳисоблайдилар. Айрим тадқиқотчилар ипакчиликнинг
ватани Ҳиндистоннинг тоғли туманлари, Ғарбий Ҳимолай ва ҳатто, Эрон деб
ҳисобласаларда, ипакнинг ватани Шимолий Хитой, аниқроги, Шандун
вилояти эканлиги аксарият олимлар ва хитойшунослар томонидан эътироф
этилган.
Хитой элчиси ва дипломати томонидан очилган бу йўл аслида иккита
буюк йўлни бирлаштирган йўл эди. Улардан бири - Ғарбдан, Ўрта Ер денгизи
ҳудудларидан Ўрта Осиѐга келган бўлиб, Александр Македонский ва
Салавкийлар саркардаси Демодам юришлари даврида Яксарт - Сирдарѐгача
чўзилган. Иккинчиси эса, Шарқдан, Хан империясидан Ўрта Осиѐга йўналган
бўлиб, Чжан Цзян бу йўл бўйлаб шимолдан Даван, Қанғ, Суғд, Бақтрия
орқали жанубга чиққан эди. Иккита буюк цивилизация - Ғарб ва Шарқ,
цивилизацияларини бирлаштиришда бу йўллар устида жойлашган Ўрта Осиѐ
халқлари фаолияти катта аҳамиятга эга бўлди. Хитой ва Юнон-рим
манбаларининг маълумот беришича, пайдо бўлган давридан бошлабоқ, бу
йўлдан савдо карвонлари ва дипломатик элчилар қатнай бошлаган. Бу йўл
XIX асрнинг иккинчи ярмида (1877 йилда) немис олими Фердинанд Паул
Вильгельм Рихтгофен томонидан дастлабки марта "Ипак йўли" деб ном олди
ва кейинчалик бутун дунѐ тадқиқотчилари томонидан "Буюк ипак йўли" деб
эътироф этилди.
Бу йўлнинг қисқача тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Хан
империясининг У-Ди ҳукмронлиги даврида (мил.авв. 140-86 йй.)
Хитойнинг ғарбий томонидаги ҳудудларга бўлган қизиқиш кучаяди.
Хитойликлар бу ҳудудларда ўша даврда анча хавфли бўлган ҳарбий кучлар-хуннлар билан тўкнашадилар. Хуннларга қарши курашда иттифоқчилар
топиш ва улар билан ҳарбий иттифоқ тузиш мақсадида император У-Ди
мил.авв. 138 йилда юқорида номи тилга олинган дипломат, саѐҳатчи ва
савдогар Чжан Цзянни Ўрта Осиѐга жўнатади. Чжан Цзян бир неча йил
хуннлар қўлида асирликда бўлади ва мил.авв. 128-126 йилларда Даван
(Фарғона)га келади. Даван ҳукмдорлари билан ҳарбий иттифоқ тузишда
муваффақиятсизликка учраган Чжан Цзян кўп кийинчиликлардан сўнг
юртига етиб келади. Унинг миссияси Хитой учун Fарбий ўлкаларга чиқишда
муҳим аҳамиятга эга бўлди. Кейинчалик Хитой императори билан Даван
ҳукмдорлари ўртасида қонли урушлар бўлиб ўтди. Бу урушларга асосий
сабаб хитойликларни ҳайратга солган Даван «самовий отлари» эди.
Мил.авв. 101-105 йилларда император У Ди Парфия (Хитой
манбаларида Аньси деб эслатилади) подшоҳларига, Қанғ ҳукмдорларига,
кейинроқ эса Бақтрия (Кушонлар) ерларига ўз элчиларини жўнатиб улар
билан дипломатик - савдо алоқаларини ўрнатади. Шу тариқа мил.авв. II-I
асрларда Шарқ билан Fарбни боғловчи Буюк Ипак йўлига асос солинади. Ўз
вақтида ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган бу йўлнинг дастлабки тармоғи
Хитойдаги Сиань шаҳридан бошланиб, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиѐ, Эрон,
Ҳиндистон, Месопотамия орқали Ўрта Ер денгизигача чўзилган. Евросиѐ
материгининг катта қисми айнан Буюк Ипак йўлини ташкил этувчи тизим
билан боғланиб, бу йўл орқали моддий ва маънавий бойликлар алмашинуви
жадал олиб борилган. Бу ўринда, Ўрта Осиѐнинг қадимги тарихий-маданий
вилоятлари ўзига хос воситачилик вазифасини бажарганлар.
Э.Ртвеладзенинг тадқиқотларига кўра, типологик жиҳатдан бу йўллар
(иккита континент - Осиѐ ва Европани боғловчи Буюк Ипак йўли) -континентал аҳамиятга эга бўлган йўллар (бир континентдаги турли
минтақаларни боғлайдиган йўллар, масалан Бақтрия ва Ҳиндистон, Бактрия
ва Хитой); минтақавий аҳамиятга эга бўлган йўллар (Ўрта Осиѐ
континентининг ички ҳудудларини боғлайдиган йўллар, масалан Бақтрия ва
Суғд, Бақтрия ва Хоразм); вилоят аҳамиятига эга бўлган йуллар (маълум
тарихий - маданий вилоят ичидаги йирик ахоли пунктларини боғлайдиган
йуллар, масалан Афросиѐб ва Куктепа, Узунқир ва Ерқўрғон); маҳаллий
аҳамиятга эга бўлган йўллар (шаҳар ва атроф аҳоли пунктларини
боғлайдиган йўллар); қишлоқлар ўртасидаги сўқмок йўлларга бўлинган.
Олимнинг фикрича, турли йўллар ўртасидаги масофа турлича бўлиши
мумкин. Мисол учун, континентлараро йўллар - 10 ва ундан ортик, минг км.,
континентал йўллар - бир неча минг км., маҳаллий йўллар - бир неча ўн км.,
сўқмоқ, йўллар - бир неча юз метрдан бир неча км.гача.
Буюк Ипак йўлининг Хитойдан Ўрта Осиѐга келувчи йўналишида
дастлабки ҳудуд сифатида Фарғона водийси муҳим ўрин тутган эди. Ушбу
ҳудуд орқали ўтган транзит савдо йўллари йўналишлари бўйича кейинги
йилларда кўплаб янги маълумотлар пайдо бўлдики, уларнинг таҳлилларига
асосланиб Фарғона водийсидаги йирик шаҳарларнинг бу трансминтақавий
алока йўли йўналишларида тутган ўрни ва аҳамияти ҳамда бу давр Фарғона
давлатчилиги ривожи ҳақида муҳим ҳулосалар чикариш мумкин.
Хитой манбаларининг маълумот беришича, бу даврда Даван давлатида
70 дан ортиқ шаҳарлар мавжуд бўлиб, улар Буюк Ипак йўли йўналишларида
жойлашган ѐки улар билан маҳаллий аҳамиятга молик йўллар орқали
боғланган эди. Бу шаҳарлар Буюк Ипак йўли шаклланган дастлабки
даврлардан бошлаб Фарғона водийсининг муҳим иқтисодий ва маданий
марказлари, айримлари (Эрши, Шўрабашат) эса сиѐсий-маъмурий марказлар
сифатида минтақанинг ички ва ташқи алоқаларида фаол иштирок этиб
келган.
Буюк Ипак йўлининг Фарғона водийси шаҳарлари орқали ўтган асосий
йўналишлари Ашт даштлари орқали Хўжандга ѐки Чотқол тоғларидаги
Камчиқ ва Резак довонлари орқали Чоч воҳасига олиб келган. Бу йўллар
Оҳангарон ва Чирчиқ дарѐси водийларидаги шаҳарлар ва маконлар орқали
Сирдарѐдаги муҳим кечувлар томонга йўналган. Тадқиқотчиларнинг
фикрларига кўра, мил.авв. III—II асрларда Тошкент воҳасида кейинги
даврлар учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришлар бўлиб ўтади ва бу жараѐнда алоқа йўлларининг аҳамияти улкан
бўлди. Бу ҳолат биринчи галда, воҳанинг қудрати Қанғ давлати шаклланган
ҳудуд сифатидаги ўрни билан ҳамда қадимги шаҳарларнинг пайдо бўлиши ва
уларнинг ижтимоий-иқтисодий, маъмурий-сиѐсий аҳамияти ошиб бориши
билан изоҳланади.
Тошкент воҳасидаги қадимги шаҳарларнинг Сирдарѐнинг ўнг қирғоқ
ҳудудларида, Оҳангарон ва Чирчиқнинг қуйи оқимларида
шаклланганлигидан хулоса чиқарган айрим тадқиқотчилар воҳада
урбанизация жараѐнлари бошланишида қўшни Суғднинг таъсири катта
бўлган деб ҳисоблайдилар. Ўз навбатида Ўрта Осиѐнинг бу икки тарихий-маданий вилоятлари ўртасидаги қизғин иқтисодий-маданий муносабатлар
хамда воҳани Суғдиѐна билан боғловчи алока йўллари жадал фаолият
кўрсатганлиги таъкидланади.
Уструшона ва Тошкент воҳасидан Зомин ва Жиззах орқали келган
савдо йўли Суғдиѐнанинг пойтахти Афросиѐб (Самарқанд)га олиб келган. Бу
шаҳарнинг ўша давр Ўрта Осиѐнинг ички ва ташки иқтисодий ва маданий
алоқаларида муҳим ўрин тутган йирик савдо йўллари чорраҳасида
жойлашганлигини алоҳида таъкидлаш лозимдир. Афросиѐбдан Амударѐ
кечувларига томон кетувчи йўллар бу даврда Жанубий Сўғд, ҳозирги
Қашқадарѐ вилояти ҳудудлари орқали ўтган. Кеш (Узунқир), Никшапа
(Еркурғон), Нахшаб каби йирик шаҳарлар воҳанинг ички ва ташки
иқтисодий-маданий алоқаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Download 132,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish