Фонд биржалари- бу ўрнатилган нарх асосида олди соти битимлар тузиладиган қимматли қоғозлар бозори. Фонд биржаларида қимматли қоғозларни бозор нархи яъни биржа курси шаклланади. Биржа курси акция, облигация яни бозор нархини унинг номинал қийматиги нисбати билан аниқланади.
Валюта бозорида йирик миқдорда валюта савдоси амалга оширилади.Валюта бозори фонд бозори таркибига киради.
Меҳнат биржалари ўзига хос товар сифатида ишчи кучини олди соти жараёнини ташкил этишга ихтсослашади.Улар ишга ёлланаётган ва ёллаётганлар ўртасида воситачилик қиладилар.Ишсизлар ва бўш иш жойларини хисобга олиш, ишсизларга моддий ёрдам кўрсатиш,ходимларни қайта ўқитиш уларнинг вазифалари ҳисобланади.
Биржанинг барча шаклларида келишувнинг ўзига хос белгиси товар, акция ва валюта курсларига, нархнинг тебраниб туришига чайқов йўли билан таъсир килишдир.
Биржада унинг қатнашчилари айирбошлаш тўғрисида битим тузади, лекин товарни етказиб бериш ва унинг ҳақини тўлаш биржадан ташкарида юз беради. Бунда товар эгаси ва харидорлар қатнашиши шарт эмас. Улар номидан ишни брокер (даллол)лар юритади. Брокер (маклер)лар - бу товар, фонд ва валюта биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачилик қиладиган шахс ёки махсус фирма. Улар одатда мижозлар топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари хузиши хам мумкин. Аукционлар - алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил килинган махсус ким ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми хисобга олинади. Аукцион савдосида намуна говарлар рўйхатда кўрсатилган таргибда савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юкори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади.
Савдо уйлари - савдо муассасасининг махсус тури. У ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва қ.к.), универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади.
Улгуржи савдо фирмалари - улгуржи холда (катта партияларда) товарларни ўз мулкига сотиб олиб, истеъмолчиларга сотувчи савдо ташкилотлари. Чакана савдо фирмалари - товарларни сўнгги истеъмолчилари сотувчи савдо муассасалари. Улар мустақил дўконлар, махсус дўконлар ва супермаркетлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |