93
ҳам, хотирасининг индивидуал хусусиятидан ҳам далолат бермайди. Бу мазкур даврдаги болаларнинг
барчасига хос бўлган асаб тизимининг умумий мослашувчанлиги натижасидир. Ўзи ва атроф-муҳит
ҳақидаги воқеа-ҳодисаларда кетма-кетлик борлиги учун ҳам уларни бола тўлиқ равишда хотирасида
сақлаб қола олмайди.
Бу даврдаги болалар асосан ўз хатти-ҳаракатларини ўйлаб ўтирмайдилар чунки хатти-
ҳаракатлар уларнинг хоҳиш ва ҳиссиётлари асосида бўлади. Бу ёшдаги болаларнинг хатти-
ҳаракатлари жуда ўзгарувчан бўлади. Масалан, боланинг йиғлаши ҳамда йиғидан тўхташи жуда тез
рўй беради. Илк даврда болада ўз яқинларига: онаси, отаси, буви-бувалари, тарбиячисига нисбатан
муҳаббат шаклланади. Илк болалик даврида бу муҳаббат бошқа шаклга ўтади. Энди бола ўз
яқинларидан мақтов эшитишга ҳаракат қилади.
Ота-оналар ва тарбиячилар томонидан боланинг хатти-ҳаракатлари ва шахсий хусусиятларига
берадиган ижобий ҳиссий баҳолари уларда ўзларининг лаёқат ва имкониятларига нисбатан ишончни
шакллантиради. У ўз ота-онаси ва тарбиячисига ниҳоятда қаттиқ боғланган бўлиб, интизомли ҳамда
итоаткор булади. Ана шу боғлиқлик сабабли боланинг асосий эҳтиёжлари қондирилади, хавотирлари
камаяди. Онаси ёнида бўлган болалар кўпроқ ҳаракат қиладилар ва атроф-муҳитни ўрганишга
интиладилар. Бу даврда бола ўз исмини жуда яхши ўзлаштиради. Бола доимо ўз исмини ҳимоя
қилади, уни бошқа исм билан чақиришларига норозилик билдиради.
Катталарнинг бола билан қиладиган муомала-муносабати унинг ўзини алоҳида шахс сифатида
англай бошлашига имконият беради. Бу жараён аста-секинлик билан амалга ошади. Катталарнинг
бола билан қандай муомала қилишларига қараб унинг ўзлигини англай бошлаши бирмунча
аввалроқ ёки кечроқ юзага келиши мумкин. 3 ёшли бола ўзини, ўз хоҳиш ва эҳтиёжларини
қондириши мумкин бўлган манба деб билади ва бу унинг
“Менга беринг”,
“
Кўтаринг”,
“
Менҳамбораман”
каби талабларида кўринади. Уч ёшли болалар ўзларини ўзгалар билан
таққослай бошлайдилар, бунинг натижасида болаларда ўз-ўзини баҳолаш вужудга келади. Шу
даврдан бошлаб болаларда мустақил бўлиш эҳтиёжи ҳосил бўлади ва бу уларнинг “
ўзим
қиламан”
қабилидаги сўзларида намоён бўлади.[2]
3 ёшга келиб бола ўзини катталар билан таққослай бошлайди ва катталар қилиши
мумкин бўлган, улар бажара оладиган ҳаракатларни бажаришга интилади. “
Мен катта бўлсам
машина ҳайдайман”, “Мен сизга катта торт олибкеламан”, “Менинг юзта қўғирчоғим бўлади”
каби хоҳишларини ўз тили билан ифодалайди ва у келаси замонда гапирса ҳам ўзининг барча
хоҳишларини шу бугун амалга оширишга ҳаракат қилади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, машхур рус психологи Л.С.Выготскийнинг таълим ва
тараққиёт тўғрисидаги концепциясига мувофиқ, ҳар бир ёшда болалар интеллектининг табий ва
маданий ривожланишини таъминлашда нафақат таълимий дастурлар, балки уларнинг воситасида
ривожлантириш назарда тутилган билиш фаолиятиининг тараққиётига эътибор қаратилиши мақсадга
мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: