2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИХТИСОСЛИК ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИХТИСОСЛИК ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА 
ЗАМОНАВИЙ ЎҚУВ-ДИДАКТИК МАТЕРИАЛЛАР МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ 
АСОСЛАРИ 
Х.Р.Гаффаров 
Бухоро муҳандислик-технология институти кафедра мудири, техника фанлари номзоди, 
доцент 
 
Аннотация. 
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида ихтисослик фанларни ўқитишда 
замонавий ўқув-дидактик материаллар, мультимедиали ва медиа воситалар ҳамда электрон таълим 
ресурсларини яратиш ва уларни мақсадли фойдаланиш орқали таълим сифатини оширишга эришиш 
тўғрисида хулосалар келтирилган. 
Калит сўзлар:
ихтисослик фанлар, ўқув-дидактик, мультимедиа, медиа воситалар, электрон 
таълим ресурслари, касбий билим, кўникма, интеллектуал, механизм. 
Аннотация.
В статье обобщены результаты повышения качества образования за счет создания 
и целевого использования современных учебных материалов, мультимедийных и медиаресурсов, а 
также ресурсов электронного обучения при преподавании специальных предметов в системе высшего 
образования. 
Ключевые слова:
специальные науки, дидактика, мультимедиа, медиа, ресурсы электронного 
обучения, профессиональные знания, умение, интеллектуальность, механизм. 
Республикамизнинг педагог олим ва амалиётчилари томонидан илмий асосланган замонавий 
таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни таълим-тарбия жараёнига жорий этиш, ахборот 
технологияларини амалда татбиқ этиш, меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш, таълим сифатини 
яхшилаш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда олий таълим муассасаларида 
ихтисослик фанларни ўқитишда электрон таълим ресурслардан фойдаланишнинг илмий-педагогик 
асосларини ишлаб чиқиш орқали таълим олувчиларда касбий билим, кўникма ва малакаларини 
тармоқ ва малака талаблари даражасида тўлиқ шакллантиришнинг илмий асосланган тизимини 
яратиш асосий муаммолардан бири ҳисобланади. 
Ҳозирги даврда илм-фаннинг жадал тараққий этиши ва технологиялар кун сайин ўзгариб 
бориши, информациянинг тез кириб келиши таҳлил жараёнини замонавий педагогик, ахборот 
технологиялари асосида, ўқув-дидактик воситалардан фойдаланиб самарали ташкил этиш ва ўтказиш 
муҳим йўналишлардан ҳисобланади. Олий таълим муассасаларида ихтисослик фанларни ўқитишда 
замонавий ўқув-дидактик материаллар, мультимедиали ва медиа воситалар ҳамда электрон таълим 
ресурсларини яратиш ва уларни мақсадли фойдаланиш орқали таълим сифатини оширишга 
эришилади. 
Олий таълим муассасаларида замонавий ўқув-дидактик воситалардан фойдаланишнинг илмий-
педагогик асосларини ўрганиш ва тизимини ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг фанларни самарали 
ўзлаштиришига эришиш мумкин. Шунингдек, замонавий педагогик технологияларни таълим 
жараёнига жорий қилиш билан бирга электрон таълим ресерсларидан фойдаланиш асосида ўқитиш – 
ўқув мақсадларига кафолатли эришишни таъминлайди.
Ихтисослик фанларни ўқитишда мўлжалланган электрон таълим ресурсларини таълим ва 
тарбиявий вазифаларини муваффақиятли бажаришга қай даражада мувофиқ келишини аниқлаш ва 
уларни янада такомиллаштириш юзасидан илмий фикр-мулоҳазалар билдириш муҳим.


98 
Етук мутахассислар тайёрлашдаги асосий мақсад зарур билимларни ўзлаштириш билан бирга 
талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, уларда мустақил танлаш ва қарор қабул 
қилиш кўникмасини ҳосил қилишдир. 
Ихтисослик фанлардан назарий билимларни электрон таълим ресурслардан фойдаланиб 
ўқитишда ўқув материалини мавзу бўйича муаммолар қўйиб, олдин ўрганилган техникавий 
билимларини такрорлаш, ўқувчи хотирасидан ўтган далилларни фаоллаштириш йўли билан уни янги 
техникавий мавзуни ўрганишга тайёрлайди. Педагогик мақсадларни қўйиш, мавзуга мувофиқ 
муаммони танлаш, ўрганилган таъриф, қоидаларни такрорлаш, механизмларни эслатиш 
мақсадларини аниқ тасаввур этади ва мустақил фикрлашга ундайди. 
Юқоридагиларнинг аксарияти олий таълим муассасалари талабаларига матн ўқиш ва 
саволларга жавоб беришдан кўра кўпроқ мос келади. Амалий машғулотларга ўқувчиларга муаммо 
ёки вазифани таҳлил қилиш, ечимини топиш ва амалга қўллашни ўргатиш мумкин.
Ҳозирги вақтда ўқув жараёнини ташкил этиш учун компьютерли дастакли воситалар фаол 
ишлаб чиқилмоқда. Кўплаб ўқув фанлари бўйича электрон дарсликлар ва мустақил ўрганиш 
дастурлари яратилмоқда. Мана шундай манбаларга қизиқишнинг ортиб бориши мультимедиа 
технологияларини пайдо бўлиши, шунингдек, Интернет тармоғи ва коммуникация воситаларини 
ривожланиши билан боғлиқдир.
Бироқ, электрон ўқитиш ресурсларини, айниқса, уларни Интернет технологиялари асосида 
яратиш мураккаб технологик ва методик масалани ўртага ташлайди. Бунда электрон ўқитиш 
ресурсларини ишлаб чиқишдаги жуда катта меҳнат сарфлари кўпинча уларнинг тезда эскириб 
қолиши сабабли ўрни қопланмай қолади. Лекин шунга қарамай, компьютерли ўқув-методик 
материаллар индустрияси уларга талабнинг кучлилиги ва ижтимоий аҳамияти катталиги сабабли 
тобора кенгайиб бормоқда. 
Ўтказилган изланишлар натижасида бугунки кунда олий таълим муассасаларида ихтисослик 
фанларни ўқитишда электрон таълим ресурслардан фойдаланиб ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга 
эканлиги асосланиб берилди. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish