2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet337/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
-
ўз устида ишлаш;
 
- таълим жараёнини режалаштириш, баҳолаш;
 
-
ўқувчиларда мотивацияни шакллантириш;
 
-
АКТни билиши;
 
-
таълим муҳитига янгилик киритиши;
 
-
ўз фанини мукаммал билиши;
 
-
хорижий тиллардан бирини билиши. 
 
А.В.Хуторский таълимда ўқитувчининг етти компетенциясини қуйидагича тафсифлайди: 
1. Дунёқараш асносида яъни қадрият ва ўзини англаш-ўқитувчининг дунёқараши, тасаввури ва 
қадрияти билан боғлиқ равишда намоён бўлади. У атроф-муҳитдаги воеа ва ҳодисаларни моҳиятини 
кўра оалди ва тушунади бунга ўзини йўналтиради, педагог сифатида ўз фикрини асослай олади. 
Муаммо ечимини топа олади. Бу компетенция- ўқитувчининг ўқув ва бошқа фаолиятларидаги ўз-
ўзини англаш механизмини таъминлайди. 
 
2. Умуммаданий–миллий ва умуминсоний қадриятларга эга бўлиш; мамлакатнинг ижтимоий 
ҳаётида иштирок этиш; оиласига, урф–одатларга ҳурмат; ижтимоий кўнималарга эга бўлиш. Илм 
фаннинг инсон ҳаётига ва дунё ривожига таъсирини ангалй олиши ва ўқувчи ёшларга тушунтира 
олиши.
 
3. Ўқув ва билиш жараёни- ўқитувчининг мустақил билиш фаолияти. Мантиқий фикрлаши. 
Ўқув-билув фаолиятини баҳолаши, билим ва кўникмасини таҳлил қила олиши.
 


416 
4. Маълумотга эга бўлиш- педагогик фаолияти, ўз фанига доир маълумотларни эгаллаш 
кўникмаси. 
 
5. Мулоқотчанлик- тил билиши, турли хил инсонлар билан мулоқотда бўлиши, жамоада ўзига
хос ўринда туриши. 
 
6. Ижтимоий- фойдали меҳнат-оилавий муносабатлар ва маъсулият, жамият ривожидаги 
иштироки, ижтимоий фойдали меҳнат қилиши. Иқтисодий ва ҳуқуқий кўникмаларга эга бўлиш. 
 
7. Ўз устида ишлаши- жисмоний, маънавий, интеллектуал жиҳатдан ўз-ўзини ривожлантириб 
бориши. Хиссиётини бошқариш[3]. 
 
Демак, таълим сифатини белгиловчи омиллардан бири бу ўқитувчининг ўз фани бўйича 
компетенцияга эга бўлишидир. У педагогик мослашув тизими асосида намоён бўлади: илмий билим; 
турли хил фаолиятни бажара олиши (намуна мисол келтира олиши); муаммоли вазиятларни самарали 
ечимини топишда ижодий фаолият асосида ёндашиш; жамият ва инсонларга, табиатга ижобий 
эмоционал муносабатда бўлиш тажрибаси. 
 

Ўқитувчи дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни ўтказишда ўқитиш муҳитини яратиш, мавзу
мазмунини ёритишни режалаштириш, ўқув жараёнини бошқариш, ўқувчиларнинг ютуқлари ва 
ривожланишларини баҳолаш, ўқувчиларга мотивация бериш ва ёрдам кўрсатиш, ўқувчилар
билимини англаш ва уларни ривожлантириш каби дидактик компетентлигидан фойдаланса дарс 
янада сифатли бўлиб, ўқувчиларда юқори билим, кўникма ва малакалар шаклланади. 
Адабиётлар: 
1.
Новиков, А.М. Методология: словарь системы основных понятий / А. М. Новиков, Д. А. 
Новиков. - М.: Либроком, 2013. - 208 с. 
2.
Сластенин В.А Педагогика / В.А. Сластенин, И.Ф. Исаев, Е.Н. Шиянов.М.:Academia, 
2012. - 576 с. 
4.
Walo Hutmache. Key competencies for Europe//Report of the Symposium Berne, Switzerland 27-
30 March, 1996. Council for Cultural Co-operation (CDCC) //Secondary Education for Europe 
Strasburg, 1997. 


417 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish