2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet322/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1.
Тўрақулов О.Х. Ахборотлаштирилган таълим муҳитида таълимни бошқариш. Ўқув-методик 
қўлланма. – Т.: Fan va texnologiya, 2010, 156 б. 
2.
Тўрақулов 
О.Х. 
Ахборотлаштирилган 
таълим 
муҳитида 
кичик 
мутахассислар 
тайёрлашниниг илмий-методик таъминотини такомиллаш-тириш. Пед. фан. бўйича докторлик (DSс) 
... дисс. автор. – Т.: 2017, 64 б. 
3.
Тўрақулов Х.А., Тўрақулов О.Х., Ўрозбоев С.Э. Интеллектуаллаш-тирилган ўқитиш 
тизимлари негизида бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал фаолиятга тайёрлаш. Монография. – Т.: 
“Инновацион ривожланиш нашриёт – матбаа уйи”, 2020, 224 б. 
4.
Тўрақулов Х.А., Ҳасанбоев Ж., Усмонов Н.Ў., Алқаров И.Ш., Тўрақулов О.Х. Илмий 
тадқиқот асослари. Ўқув-қўлланма. – Т.: Fan va texnologiya, 2011, 484 б. 
5.
Хамидов Ж.А. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг замонавий 
дидактик воситаларини яратиш ва қўллаш технологияси. Пед. фан. бўйича докторлик (DSс) ... дисс. 
автор. – Т.: 2017, 24 б. 


396 
Эркинлик – бола риволанишида бош омил 
 
Эшчанова Г.Н. 
МТМРМҚТМОИ
“ Педагогика ва психология” 
кафедраси доценти, п.ф.н. 
Калит сўзлар:
бола, онг, педагог-тарбиячи, мустақил фаолият, ишонч,тафаккур, таълимий ўйин 
фаолияти. 
Аннатоция:
ушбу тезисда МТТларида болаларга таълим-тарбия беришда замонавий педагогик 
технологиялар талабидан келиб чиққан ҳолда болаларнинг эркин фаолият орқали билиш 
компетенциясини ривожлантириш масаласи ёритиб берилган. 
Ключевые слова:
ребенок,разум, воспитатель, доверие, мышление, учебно-игровая 
деятельность. 
Аннотация:
Данная тезиса посвящена проблеме развития познавательной компетентности детей 
через свободную деятельность, исходя из требований современных педагогических технологий в 
обучении детей ДОУ. 
Key words: child, mind, educator, trust, thinking, educational and play activities. 
Resume: This thesis is devoted to the problem of the development of childrens cognitive competence 
through free activity, based on the requirements of modern pedagogical technologies in teaching preschool 
children. 
Ҳар қандай жамиятида унинг ижтимоий тараққиётини таъминловчи куч шахс тарбияси билан 
боғлиқдир. Шунинг учун ҳам мамалакатимиз Президенти ушбу масалага алоҳида эътибор 
қаратмоқдалар. Таълим тизимини замон талабига мос тарзда такомиллаштириш бевосита таълим-
тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда.
Замонавий талаблар асосидаги ДТС доирасида кучайтирилган мустақил билимларни тўлдириш 
ва янгилаш кўникмаси, изланиш олиб бориш, янги ечимларни топиш, ижодкор шахс бўлиш, 
мустақил фикр юритиш кабилар шахс сифатлари таркибига киритилган. МТТ болаларида бу 
сифатларни камол топтириш, уларда китобхонлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида
кафолатланган натижаларни кўзлаб иш юритишни талаб этмоқда.
Бугунги МТТларда болалар фақатгина ўйин ва қўл моторикаси, расм чизиш, санаш, алфавитни 
ёдлаш сингари билимлар билан қуролланибгина қолмай, илмий билимларни болалар онгига 
сингдириб, уларнинг олган билимларини шахсий эътиқодларига ўсиб ўтишига эриштирмоқ учун
МТТда фаннинг асосларини ўргатиш жараёнида педагог-тарбиячи замонавий педагогик 
технологияларидан моҳирлик билан фойдалана олмоғи лозим. Акс ҳолда таълим ҳаракатсиз тарзда 
қолиб кетиши мумкин.
Бугунги тезкор ахборот асрида МТТ педагог-тарбиячисидан мукаммал билимлар билан бирга, 
бу билимларни болалар онгига сингдириб, уларнинг олган билимларини шахсий эътиқодлари 
даражасига олиб чиқиш талаб этилмоқда. Шубҳасиз бу талабларга эришишда таълим жараёнига 
замонавий ёндашиш машғулотларни замонавий педагогик технологияларга таянган ҳолда олиб 
боориш заруратга айланди десак муболаға бўлмайди.
МТТда бола ривожланишига қўйилаётган талабларнинг боланинг ривожаниш компетентлигини 
такомиллаштириш технологиялари ва уларни амалиётга татбиқ этиш механизмларини ишлаб 
чиқишнинг илмий-назарий, педагогик асослари жаҳон педагоглари ва психологлари томонидан
тўпланган илмий тажрибалар билан бирга бевосита ўз аждодларимиздан мерос қолган маданий, 
маънавий обидалар, жумладан, мактабгача таълим соҳасига оид асарлар биз мурожаат этадиган, 


397 
фаолиятимизда суянадиган асосий манбалардан ижодий файдаланиш орқали болаларни миллий 
ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш, таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, узлуксиз 
таълим тизимига замонавий ёндашиш талаб этилади.
Инновацион педагогик технологиянинг моҳияти қуйидаги ҳолатларни ўз ичига олади: 

боланинг талаби, мойиллиги, истак - хоҳиши, унинг имкониятлари даражасида 
қондирилади; 

боланинг билув фаолиятига масъулияти, жавобгарлиги ошади; 

билимларни мустақил эгаллаш малакалари шаклланади; 

унда ўз билимини ўзи бойитишига ишонч пайдо бўлади; 

шахснинг жамиятда ўз ўрнини тезроқ топиб олиши учун муҳит яратилади. 
Бунинг учун бугун биз болага “сен буни билишинг керак” деган мажбурловчи даъватдан “менга 
бу зарур ва мен буни билишга, уни ҳаётга қўллашга қодирман” деган ички ишонш ва инитилишни 
камол топтиришга ўтишимиз керак. 
МТМ машғулотларида болаларнинг фаол мустақил фаолиятини ташкил этишда ДТС 
талабларига алоҳида эътибор бериш, шунга мувофиқ турли топшириқлар, мавзуга мос кўрсатмалар, 
аудио ва видео материаллардан, мультимедиялар, таълимий ўйинлардан фойдаланиш, болаларни 
эркин фикрлашларини таъминлашда инновацион технологиялар анча қулайлик туғдиради. 
Сир эмаски, МТМ машғулотлари ўз вазифасига кўра таълимий, эстетик ва тарбиявий вазифани 
бажаради. Зеро бу машғулот туфайли болаларда нафақат тафаккур, индивидуаллик, интеллект,
балки ахлоқий-эстетик қарашлар, маънавият ҳамда умуминсоний қадриятларга нисбатан ижобий 
муносабат шаклланади. Буни ҳар бир педагог-тарбиячи теран тушунган ҳолда иш олиб бормоғи ва 
ана шу мақсадни амалга ошириш йўлида таълим тизимига янгича тарзда ёндашмоғи талаб этилади.
Мактабгача таълим педагогикаси фанини ўқитишда эришилган тажрибалар ва соҳада амалга 
оширилган тадқиқотларга таянган ҳолда, МТМ таълимга инновацион тарзда ёндашувнинг энг 
заруар жиҳатлари ҳақида тўхталиш лозим. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish