2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet266/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 


331 
Фойдаланилган адабиётлар
 
1.
Khakimov J.O. Documenting procedures for implementing the process of project teachers to 
computer projects. International Journal of Advanced Science and Technology (Scopus). Vol. 28, No. 20, 
(2019), pp. 881-889. 
ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ - ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ 
БЎҒИНИДИР 
Халилов Орзиқул Қодирович катта ўқитувчи 
Жиззах Политехника институти, 
Инатов Хайрулла педагогика фанлари номзоди, доцент 
Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни 
малакасини ошириш ҳудудий маркази.
 
Аннотация: 
“Табақалаштириш” (дифференциация) ўқувчиларни қобилиятларига қараб таълим 
жараёнини самарадорлигини ошириш. Ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб, гуруҳдаги ўқувчиларга 
қобилиятларига қараб топшириқлар бериш, уларга индивидуал ёндошиб таълим бериш ва назорат 
қилиш. 
Калит сўзлар: 
“Табақалаштириш” (дифференциация), ДТС, педагогик технология, гуруҳлар, қобилият, 
ўзлаштириш, ижодий, изланиш, репродуктив. 
 
Табақалаштирилган таълим муаммолари кўп йиллардан бери дунё педагогика фанида 
ўрганиб келинади, ҳамда бу борада бир қатор илмий ва амалий ишлар мавжуд. Жумладан, 
табақалаштирилган таълимнинг назарий асослари билан махсус муаммо сифатида шуғулланиш XX 
асрнинг бошларига тўғри келади. Бу борада илмий тадқиқот ишлари олиб борган педагог олимлар 
қаторига франциялик Р.Доттренс, америкалик К.Вашбурн, Б.Блум, англиялик Д.Гриффин, 
германиялик Г.Коханский, австриялик С.Вагнер, россиялик Н.Шахмаев, И.Бутузов, эстониялик 
И.Унтларни киритиш мумкин. 
Ўзбекистонда мазкур муаммонинг айрим қирралари билан М.Салаева, Г.Сафоева, 
Н.Бекбоева, Н.Нигматов, Ш.Мустафоевалар шуғулланганлар. 
“Табақалаштириш” (дифференциация) тушунчаси лотинча “дифференциал” - “фарқли” 
сўзидан олинган бўлиб, бир тоифадагиларни бир-биридан шакли, қисми, даражалари, синфи 
жиҳатдан фарқ қилувчи бўлакларга ажратиш маъносини билдиради.
Дифференциал таълим ўқув жараёнининг муайян қисмининг дидактик мақсадини амалга 
оширишга имкон берадиган мазмун, восита, метод ва шаклларнинг мажмуасидир. Бунинг асосий 
моҳияти – ўқитиш жараёнида табақалаштириш устувор жиҳат бўлиб, унда ҳар бир шахснинг 
имконияти ва қобилиятига яраша ўқитиш, ўқувчиларни ҳар хил гуруҳларда ишлашга ўргатиш 
технологиялари саналади.
Мазкур технологияларнинг афзалликлари: 

Ўқитувчида ўзлаштириши паст ўқувчиларга ёрдам, ўзлаштириши юқори бўлган ўқувчиларга 
эътибор бериш имконияти вужудга келади; 

Ўқувчиларнинг билим олиш суръати ва билимларни ўзлаштириш сифати ортади; 

Шахсда мавжуд “Мен” концепциясининг даражаси ортади, ўзлаштириши юқори бўлган 
ўқувчиларнинг ўзларининг қобилиятларини намоён қилиш, ўзлаштириши паст ўқувчиларнинг билим 
қувончига эга бўлишига олиб келади; 

Ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ва эҳтиёжи ортади; 

Ўқувчиларнинг ҳар хил табақадаги (гомоген, гетероген) кичик гуруҳларда ишлашига имкон 
яратилади. 


332 
Ўқитувчи ўқитишни дифференциаллаштириш учун муайян бир мавзу бўйича уч хил 
даражадаги: А-ижодий, В-изланиш, С-репродуктив характердаги ўқув топшириқларини тузади. Бунда 
ўқувчиларнинг муайян даражадаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллаши ҳамда уларнинг билим 
олишдаги мустақиллигини таъминлаш каби йўналишлар назарда тутилади.
Шуни қайд этиш керакки, табақалаштирилган ёндошувда ўқув топшириқларини тузишда 
ўқувчиларнинг ўзлаштириши лозим бўлган ўқув материали асос қилиб олинади. Бунинг учун 
ўқитувчи ДТСнинг мазмуни билан яқиндан танишиши, ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган билим 
ва кўникмаларга қўйиладиган минимум талабларни яхши билиши лозим. 
Ўқувчилар мавзу бўйича ўзлаштириши лозим бўлган билимлар ва кўникмалар асос бўлиб, 
қисман изланишли ва ижодий топшириқлар билимларни ривожлантириш, чуқурлаштириш ва 
мустаҳкамлашга хизмат қилади, яъни ўқитиш жараёнининг ҳар бир қатнашчиси учун қизиқарли ва 
фойдали бўлиши, шахснинг ривожланишига имкон яратади. 
Табақалаштирилган таълимда ҳар бир ўқувчининг шахсий хусусиятлари, қобилиятлари, 
қизиқишлари, эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш индивидуаллаштирилган таълимни 
вужудга келтиради. 
Индивидуаллаштирилган таълим – ўқитиш шакли, ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг 
модели бўлиб, қуйидаги хусусиятларга эга бўлади: 
–Ўқитувчи ҳар бир ўқувчи билан индивидуал ишлайди; 
–Ҳар бир ўқувчи ўзининг шахсий хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари, эҳтиёжларига 
мос ҳолда тузилган ўқув топшириқларини бажаради, яъни ўқитиш воситалари (дарслик, кўргазмали 
ва дидактик материаллар, компьютер техникалари) билан якка тартибда ишлайди. 
Индивидуал таълимнинг афзаллиги, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил этиш, таълим 
мазмуни, воситалари ва методларини танлашда уларнинг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинганлиги 
сабабли мазкур жараённи жадаллаштириш, уларнинг ўқув топшириқларини бажаришда тўғри 
ёндошиши ва тезроқ мослашиши, ўз имкониятлари даражасида билим ва кўникмаларни 
эгаллашларига имкон яратиш ҳисобланади. 
Табақалаштирилган таълим замонавий педагогик технологияларнинг бир кўриниши бўлиб, 
ўқувчилар ўз имкониятлари ва лаёқатларининг педагогик—психологик ташхис қилиш орқали 
аниқланиши натижасида таълим-тарбия ишларини ташкил этишда ўқитишнинг турли хил шакл ва 
усулларини кенг қўллаш жараёнидир. 
Ўқитувчининг вазифаси ўқитишдан ўқишни ўргатишга, билим беришдан ўқувчиларнинг 
билимларини мустақил эгаллашларига кўмаклашишдан иборат бўлиб, у ўқувчиларда эҳтиёж 
туғдириши, муҳит яратиши ва уни масъулиятни ҳис қилишга йўллаши керак. 
Табақалаштириб ўқитиш ўқувчиларда ташаббускорлик ва мустақилликни, билимларни 
пухта ва чуқур ўзлаштиришни, зарур малака ва кўникмаларни, улардаги кузатувчанликни, тафаккур 
ва боғланишли нутқни, хотира ва ижодий тасаввурни тарбиялашга имкон берувчи таълим тизимидир. 
Бундай тизимда ўқувчи ҳам, ўқитувчи ҳам таълим-тарбия жараёнига биргаликда 
масъулдирлар. Улар биргаликда ҳар бир ўқувчининг билим ва қобилиятини, индивидуал 
эҳтиёжларини аниқлайдилар. 
Табақалаштириб ўқитиш жараёнида демократиялашга кенг йўл очиб берилиб, 
ўқувчиларнинг ўз фикрини эркин билдиришига имконият, қулай вазият туғдирилади, ҳар бир 
ўқувчининг мустақил фикри инобатга олинади, бундан ташқари ўқувчиларда ўз мустақил фикрини 
ҳимоя қилиш, шунингдек, индивидуал, ижодий фикрлаш хусусиятларининг шаклланишига ва 
ривожланишига эришилади. 
Табақалаштириб ўқитиш натижасида: 
1. Гуруҳдаги барча ўқувчилар дастур материалларини ўзлаштиришга эришадилар. 
2. Гуруҳдаги барча ўқувчиларнинг билим ва малакаларида ижодий ўсиш кузатилади ва 
уларнинг фанга бўлган қизиқишлари ошади. 


333 
3. Гуруҳдаги барча ўқувчиларнинг фаоллиги ошади. Чунки паст ўзлаштирувчилар 
гуруҳидаги ҳар бир ўқувчи юқори ўзлаштирувчи ўқувчилар гуруҳига ўтишга ҳаракат қилади.
Юқори ўзлаштирувчилар гуруҳидаги ўқувчилар эса паст ўзлаштирувчилар гуруҳига тушиб 
қолмаслик учун ҳаракат қиладилар. 
Малака ошириш тизимида ҳам табақалаштирилган таълим алоҳида ўрин тутади. 
Малака ошириш самарали тизимга ўтиши муносабати билан курсларнинг давомийлиги ва 
муддати ўзгаради. Педагог ходимлар тоифалари бўйича табақалаштирилган узоқ муддатли ва қисқа 
муддатли курслар таклиф этилмоқда. Бу эса ҳар бир педагог ходимнинг илмий-методик жиҳатдан 
тайёргарлигига қараб ўқув-мавзу режаларнинг такомиллаштирилган вариантларини яратишни тақозо 
қилади.
Табақалаштирилган таълимни амалда жорий этиш учун, аввало, унинг назарий ва амалий 
асосларини тадқиқ қилиш зарур. 
1. Ривожланган мамлакатларда табақалаштирилган таълимга доир олиб борилаётган илмий 
тадқиқот ишларининг амалиётга тадбиқларини ўрганиш ҳамда биздаги мазкур соҳада яратилган 
илмий тадқиқот ишлари билан солиштириш натижасида оптимал вариантлар яратилади. 
2. Табақалаштирилган таълимни амалиётга жорий этиш учун зарур бўлган махсус ўқув-
методик мажмуалар, илмий методик тавсиялар, моддий-техника базасининг яратилиши долзарб 
аҳамиятга эга. 
Мустақил ўқиб билим орттириш ривожланган демократик давлатлар ўқув юртларида 
педагог кадрлар малакасини оширишнинг энг кўп тарқалган шакли ҳисобланади. Малака 
оширишнинг ушбу шакли таълим хизматларининг рақобатли бозори, педагог ходимларнинг ижодий 
меҳнатини рағбатлантиришнинг таъсирчан механизми мавжуд бўлган жойларда устунлик қилади ва 
ривожланади. 
Малака ошириш тизимида табақалаштириб ўқитишнинг имкониятлари қуйидаги 
йўналишларда ўз ифодасини топади: 
1. Ижтимоий жиҳатдан ҳар бир педагог ходимнинг ижодий, мустақил, интеллектуал 
салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Ўқитувчи имкониятларини ва 
таълимнинг эҳтиёжларини рўёбга чиқаришга ёрдам беради. 
2. Ўқитувчилар учун дарс жараёнида ўқитишнинг барча мавжуд шакллари, метод ва 
воситаларидан фойдаланишга кенг имкониятлар яратилади. Табақалаштирилган таълим мазмунининг 
турлича ҳамда муқобил тарзда бўлиши, уни демократлаштириш ва инсонпарварлаштиришга олиб 
келади. 
3. Психологик жиҳатдан ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатларни тўғри ва мақсадга 
мувофиқ тарзда ташкил этишга шароит яратади. 
4. Методик жиҳатдан дарс ва дарсдан ташқари машғулот жараёнларини янги педагогик ва 
илғор тажрибалар асосида такомиллаштиришга хизмат қилади. 
Табақалаштирилган таълимнинг таълим жараёнидаги қамрови кенг, моҳияти катта, шунинг 
учун ҳам уни амалиётга тадбиқ қилишнинг оптимал вариантларини излаш ва тадқиқ қилиш 
зарурияти туғилади. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish