245
уни босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш илғор миллий ва хорижий тажрибаларга таянишни
назарда тутади.
МЎД кўплаб мамлакатларда тажриба-синовдан ўтган илғор амалиёт, тажриба ва илмий
асосланган маълумотларга таянган ҳолда ишлаб чиқилиши билан бир қаторда, маҳаллий
устуворликлар, яъни Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиш таректориясига мос равишда
белгиланган мақсадларга асосланиши лозим.
Бу эса Ўзбекистонга бошқа мамлакатларнинг ютуқлари ва хатоларидан ўрганиш, бутун
дунёдаги етакчи таълим тизимларида ўзининг муваффақиятли эканлигини исботлаган ёндашув ва
ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни маҳаллийлаштириш имконини беради.
Шунингдек, бу миллий таълим тизимининг масъулиятини сезиларли тарзда кучайтиришга,
миллий дастурлар ва устувор мақсадларга мос равишда ўзининг бошланғич кўрсаткичларига
нисбатан, шунингдек, қиёсланадиган халқаро индикаторлар асосида бошқа мамлакатларга нисбатан
қиёслаш имконини беради. Бу Ўзбекистонга таълим соҳасида нафақат минтақада, балки бутун дунёда
етакчи сифатида ривожланган давлатлар қаторида бўлишига йўл очади.
Хусусан, МЎД Сингапурнинг таълим тизими тажрибасидан фойдаланган ҳолда ишлаб
чиқилиши ва гарчи, Сингапур контексти Ўзбекистон контекстидан яққол фарқ қилса-да, бир қатор
муҳим ўхшаш жиҳатлар мавжудлигини эътироф этиш мумкин, масалан, кўп тилли ва элатли аҳолига
эга, таълим бўйича устувор мақсадларига кўра STEAM, АКТ, хорижий тиллар ва ҳ.з.ларни
ривожлантиришга йўналтирилганлик. Бундан ташқари, Сингапур моделининг юқори самарадорлиги
исботланган бўлиб, у PISA каби халқаро тадқиқотлардаги кўрсаткичлари бўйича дунёдаги энг
самарали таълим тизими ҳисобланади - https://www.bbc.com/news/education-38212070); ва Сингапур
модели
“дунёдаги
энг
яхши”
модель
деб
таърифланган.
(https://www.economist.com/leaders/2018/08/30/what-other-countries-can-learn-from-singapores-schools).
Дунёдаги кўпгина мамлакатлар (шу жумладан Буюк Британия, Австралия, Исроил, Канада), айниқса
STEAM таълимида ва таълим сифатини ошириш учун Сингапур моделидан фойдаланган.
Шунингдек, МЎДни ишлаб чиқишда Америка Қўшма Штатларида аввал мавжуд бўлган
таълим натижаларининг етарли эмаслиги билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун жорий
қилинган «Common Core» стандартлари ҳам ўрганилди. Ушбу стандартлар асосида таълимга илмий
асосланган маълумотларга таянилган ёндашувлардан фойдаланиш натижасида педагогик амалиёт ва
таълим сифатини оширишга жиддий таъсир кўрсатган (http://cepr.harvard.edu/files/cepr/files/teaching-
higher-report.pdf).
«CommonCore» стандартларига Э. Д. Хирш (E. D. Hirsch) тадқиқотлари жиддий таъсир
кўрсатганлигини эътиборга олиб, шуни таъкидлаш керакки, МЎД ҳам она тили, Ўзбекистон тарихи
ва географияси бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан унинг “маданий
саводхонликка” оид назариясига таяниш мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, бирон бир халқаро модель бошқа мамлакат томонидан унинг
миллий мақсадлар ва маҳаллий шароитларга мослигини таъминланмасдан ҳамда ўзгартирилмасдан
қабул қилина олмайди. Бир контекстда мақбул бўлган ёндашув иккинчисида муваффақиятли
бўлишни кафолатламайди. Аммо, халқаро моделлардан фойдаланиш салмоқли молиявий маблағлар
эвазига ва асосланган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган (ишлаб чиқилаётган) таълим
ресурсларидан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: