2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
 
Калит сўзлар:
 ахборот, технология, раҳбар, компетентлик, интеграция. 
Ключевые слова: 
информация, технология, лидер, компетентность, интеграция.
Key words: 
information, technology, leader, competency, integration. 
Жаҳонда кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш орқали олий таълим 
муассасалари 
фаолиятининг 
сифати 
ва 
рақобатбардошлигини 
таъминлаш 
замонавий 


239 
тенденциялардан бири ҳисобланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 70 йиллик юбилей сессиясида қабул 
қилинган “Барқарор ривожланиш мақсадлари (SDGs)” ҳамда “Европа олий таълим макони” (EHEA) 
концепциялари мазмунида “кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда компетенцияларга 
асосланган 
таълим 
(competence-based 
learning) 
моделини 
жорий 
этиш, 
таълимни 
инсонпарварлаштириш асосида касбий малакаларни узлуксиз ривожлантириш механизмларини 
такомиллаштириш” стратегик йўналишлардан бири сифатида белгиланди. Бу эса касбий 
компетенцияларни ривожлантиришнинг хорижий илғор тизимларини бошқарув ва таълим жараёнига 
интеграциялашувини таъминлайди
48

Мамлакатимизда олий таълим сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг фан ва 
технологиялар тараққиётининг устувор йўналишлари билан интеграциялашувини таъминлаш 
жараёнларида раҳбар ва педагог кадрлар касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантириш 
масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро 
стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда 
самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва 
инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш”
49
вазифалари 
белгиланган. Мазкур вазифалар ижроси раҳбар ва педагог кадрлар касбий компетентлигини 
ривожлантиришнинг ташкилий-бошқарув, педагогик механизмларини касбий таълим сифатини 
ошириш борасидаги инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштиришни тақозо этади.
50
 
Таълим сифатини ошириш - бу бугунги кунда бутун жаҳон ҳамжамиятидаги энг долзарб 
муаммолардан бири ҳисобланади. Уни ҳал этиш учун эса, таълим мазмунини модернизациялаш, 
таълим жараёни технологияларини ва сўзсиз таълимнинг якуний мақсадини қайта кўриб чиқиш талаб 
этилади.
51
Олий таълим тизимида илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда 
таълим сифати ва битирувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, профессор-ўқитувчилар 
таркибини талабаларни янги методика ва ўқув адабиётлари бўйича ўқитишга тайёрлашга қаратилган 
жараён кечмоқда. Бу Ўзбекистон олий таълимига дунё таълим маконида муносиб ўрин эгаллаш 
имконини беради.
52
Бугунги инновацияларни жорий этиш, режали, оммавий ёндашувни талаб этади. Янгиликлар 
келажак учун узоқ муддатли инвестициялардир. Новаторликка қизиқиш уйғотиш, янгилик яратишга 
интилувчан шахсни тарбиялаш учун таълимнинг ўзи янгиликларга бой бўлиши, унда ижодкорлик 
руҳи ва муҳити ҳукм суриши лозим. Кейинги бир йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва 
Вазирлар Маҳкамасининг етмишга яқин қарор, фармон ва фармойишлари қабул қилинди. Бу том 
маънода таълим тизимидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар жараёнини бошлаб берди. Ишлаб чиқариш 
ва фан – маданият, таълим ва умумийликда жамият ривожланишининг икки жиҳати.
Инновацион бошқарувда раҳбар усулларининг таркиби, тузилиши ва мазмунининг 
кўринишлари анча ўзгаради: таҳлил ва башорат, моделлаштиришнинг миқдорий усуллари, таъсир 
48
Мирсолиева М.Т. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий компетентлигини 
ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш: Педагогика фанлари доктори (DSс) диссертацияси 
автореферати. Тошкент – 2019. 5 б 
49
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017. 6-сон, 70-модда.
50
Мирсолиева М.Т. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий компетентлигини 
ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш: Педагогика фанлари доктори (DSс) диссертацияси 
автореферати. Тошкент – 2019. 6 б 
51
S
.Y.Temurov. Bo‘lajak matematika o‘qituvchilarida kasbiy kompetentlikni shakllantirishning nazariy asoslari. -T.: 
«Fan va texnologiya», 2014. 5 b. 
52
Исмадияров Я.У. Олий педагогик таълим тизимида инновацион менежментни шакллантириш 
механизмларини такомиллаштириш: Педагогика фанлари доктори (DSс) диссертацияси автореферати. Тошкент 
– 2018. 13 б 


240 
қилишнинг социал – психологик турларига, анъанавий менежментга қараганда кўпроқ ўрин 
берилади, иқтисодий ёндашишларнинг мазмуни бойитилади, маъмурий дастакларини қўллаш учун 
имкониятлар доираси тораяди. Инновацион ўзгаришлар кенгайиб боргани сари инновацион 
ривожланишнинг вазифавий – элементар базасини илмий асосланган шаклланиши талаб қилинади. 
Инновацияларни ташкил қилиш ўз ичига учта асосий жиҳатларни олади: 
- Инновацион фаолиятнинг янгиликларини ишлаб чиқиш, тадбиқ этиш ва ишлаб чиқаришни 
биргаликда амалга оширувчи одамларнинг бирлашмаси бўлган субъектни; 
-
Ташкилотнинг инновацион фаолиятдаги зарурий вазифаларни бажаришга қаратилган 
жараёнлари ва ҳаракатларининг мажмуасини; 
-
Тизимни ички тартибга солинганлиги ва унинг элементлари тизимчалари ўртасидаги ўзаро 
алоқаларни такомиллашувини таъминловчи тузилмаларни. 
Бу фаолиятни амалга оширишда асосий масала режалаштириш булади. Режалаштириш – бу 
инновацион фаолиятда рахбарни махсус вазифаси, у ташқи ва ички муҳит омилларини таҳлил 
қилиши, ташкилот фаолиятини башоратлаш муассаса стратегияларини амалга ошириш ва қўйилган 
мақсадга эришишни режалаштириш бўйича тадбирлар тизимини бошқаришдан ташкил топади. 
Режалаштириш жараёни ишларни бажариш муддатлари (қисқа муддатли, ўртача муддатли, узоқ 
муддатли), мақсадлар (стратегик ва оператив режалаштириш), объектлар (ИИТКИ, ишлаб 
чиқаришлари, таъминот, сотиш ва ҳ.к. режалаштириш), ишлаб чиқариш омиллари (ускунани 
модернизациялаш, технологияни такомиллаштириш, асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш, 
хом ашё ва материаллар билан таъминлаш ва ҳ.к.) бўйича бўлинади.
Олий таълим муассасалари мамлакат ривожланишига хизмат қилади. Интеллектуал 
ресурсларнинг юксак даражасига асосланувчи технологияларнинг тараққий этиши ва ушбу 
ресурсларга эгалик қилишни истаган давлатларнинг рақобати XXI асрда нафақат иқтисодий 
томондан, балки ижтимоий ва сиёсий юксалишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилмоқда.
Дунё мамлакатларидаги энг юқори рейтингга эга олий таълим даргоҳларини қараб чиқадиган 
бўлсак, уларнинг барчаси ривожланган давлатлар ҳудудида жойлашган ва таъкидлаш лозимки, улар 
ўз мамлакатларининг дунё ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Улар 
томонидан тарбияланган мутахассисларга меҳнат бозорида юқори талаб бўлиши билан бирга, дунё 
аҳамиятига эга кашфиётлар ва тадқиқотларнинг салмоқли улуши айнан ушбу университетларга тўғри 
келади. 
Республикамиз олий таълим тизимида миқдорий кўрсаткичларнинг ўзгариши билан бирга, 
мутахассислик йўналишлари бўйича талабалар таркиби ҳам ўзгармоқда.
Кадрлар тайёрлашдаги тузилмавий ўзгаришлар умумий ва ўрта-махсус таълим, касбий 
таълимнинг ислоҳ қилиниши, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, хизмат кўрсатиш ва сервис 
соҳасининг кенгайганлиги туфайли мутахассисларга талаб ортганлиги ва бошқа соҳаларда янги 
мутахассисликларга талаб пайдо бўлганлиги билан боғлиқдир
53

Ҳозирги вақтда ОТМларида таълим тизимининг шаклланиши янги инновацион шароитларга 
ва иқтисодиёт талабларига мувофиқлигини таъминлашга барча олий ўқув юртлари амалда ҳаракат 
қилмоқда. Айни чоғда, мамлакатимизда персонални бошқариш сифати соҳасидаги сиёсат ҳам кенг 
кўламда амалга оширилмоқда. 
Олий таълим тизимида раҳбар кадрларни тайёрлашнинг янги тизими ишлаб чиқиш, ундаги 
ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Айни шу мақсадда олий таълим 
тизими сифатини ошириш мақсадида тайёрланган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ, 
профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини бутунлай ўзгартириш ва замонавий ижтимоий-иқтисодий 
йўлга буриш жараёнини босқичма-босқич амалга ошириш, уни янада такомиллаштириш долзарб 
ҳисобланади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, бугунги кунда олий таълимни самарали бошқаришга, уни 
фақатгина сифат ғояси нуқтаи-назаридан қаралгандагина эришиш мумкин. Олий таълим соҳасида 
сифатнинг таъминланиши пировард натижада, етук кадрларни тайёрлашга имкон яратади. Шу боисдан 
53
Нуримбетов Р.И. Сифатни таъминлашнинг замонавий ёндошувлари. Ўқув-услубий мажмуа. Тошкент, 2017. 


241 
ҳам, олий таълим тизими сифатини таъминлашда раҳбар кадрлар касбий малакасини ривожлантиришга 
оид масалаларни таҳлил қилишдан олдин, етакчи олимларининг сифат тушунчасига нисбатан 
ёндашувларини қиёсий таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Таълим сифати деганда касбий тафаккур ва чуқур маълумотга эгаликнинг кетма-кетлиги ва 
амалда самарали шаклланишини аниқловчи таълим жараёнининг комплекс тавсифи тушунилади. Шу 
боисдан ҳам Ю.А.Маслова таълим жараёни сифатини уч асосий жиҳатларини алоҳида қайд этади. 
Биринчидан, билимлар ва кўникмалар сифатидаги асосий хусусиятлар; иккинчидан, ўқув юртлари 
томонидан тақдим этилаётган кафолатлар; учинчидан, ОТМнинг обрўси, нуфузи, ўқитувчилар ва 
таълим олаётганларнинг коммуникатив лаёқати ва бошқа хусусиятлар тегишлидир. Республикамиз 
олий таълим тизимини модернизациялаш мураккаб бошқарув вазифаси ҳисобланади.
Ўзбекистонлик олимлардан О.Д.Рахимов ўзининг “Таълим сифати – ҳаёт сифати” номли 
монографиясида таълим сифати ва уни баҳолаш мезонлари, таълим стандартлари, чет эл ва 
Ўзбекистон олий таълим тизимида таълим сифати ва уни баҳолаш тизими, олий таълим 
муассасаларини аккредитациялаш тизимлари, таълим сифатини таъминлашда замонавий ахборот-
коммуникация ҳамда инновацион педагогик технологияларни тадбиқ қилиш усулларини келтирган. 
И.О.Улашев ўзининг “Таълим иқтисодиёти ва менежменти” номли ўқув-услубий қўлланмасида 
таълимда бошқарув, бошқарув психологияси асослари, бошқарув этикаси, таълим хизматлари, 
таълимда реклама асослари, таълим тизимини бошқариш ва таълим тизимини бошқаришда 
технологиялар каби масалаларни ёритган. Юқорида келтирилган олимлар томонидан сифат 
тушунчасига берилган таърифларни умумлаштирган ҳолда, таълим сифатига қуйидагича тариф 
беришимиз мумкин: “Таълим сифати – бу бутун таълим тизимига нисбатан ўрнатилган талабларнинг 
бажарилишини таъминлаш орқали самарали натижаларга эришишдир. Таълим соҳасида сифатни 
нисбий тушунча тарзида унинг таълим стандартларига ёки таснифларга ҳамда истеъмолчи 
талабларига мослик даражаси деб қарашимиз мумкин ва юқоридаги икки жиҳатнинг уйғунлашуви 
самарали ҳисобланади”. 
Ҳозирги кунда замонавий олимлар таълим соҳасида сифатни турли жиҳатларда – 
ўқитиладиган фанга хос муҳим хусусиятларнинг функционал бирлиги сифатида ҳам, ўзаро таъсир 
қилиш қонунига мувофиқ, бир-бири билан узвий боғланган хусусиятлар тўплами сифатида ҳам, 
муайян тузилмага эга бўлган тизим кўринишидаги нарсанинг яхлит тавсифи сифатида ҳам талқин 
қилмоқдалар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олий таълимда сифат ва сифатни баҳолаш масаласи ХХ 
асрнинг охирида дунё миқёсида энг долзарб масала бўлиб майдонга чиқди. ЮНЕСКО томонидан 
1998 йилда ўтказилган конференцияда бутун дунё декларацияси қабул қилинди ва унинг 11-моддаси 
“Сифатни баҳолаш” деб номланди ва унда сифат олий таълим соҳасида кўп ўлчамли концепция, деб 
таърифланди. Унга кўра ўқув ва академик дастурлар, илмий тадқиқот ишлари, профессор-
ўқитувчилар, талабалар, ўқув бинолари, моддий-техника баъзаси, жиҳозлар, жамият учун жон 
куйдириш, академик муҳит сифатни белгиловчи дастурлар сифатида келтирилади. Айни шу маънода, 
сифатни 
бошқариш 
мантиқан 
сифатга 
йўналтирилган 
раҳбарлик 
ва 
бошқаришнинг 
мувофиқлаштирилган фаолияти эканлигидан келиб чиққан ҳолда, олий таълим муассасалари раҳбар 
кадрларининг таълим сифатини таъминлашдаги функционал вазифаларни тўлиқ бажарилишини 
таъминлаш раҳбар кадрлар касбий малакасини ривожлантириш самарадорлигини оширишни талаб 
этади.
Раҳбар шахсининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган барча акмеологик сифатлари ижтимоий 
тараққиётнинг юксак онгли фаолиятчиси сифатида педагог кадрларакмеологик компетентлигини 
шаклланишига таъсир кўрсатувчи шахс мотивациясининг хусусиятлари, уларнинг хулқ-атвори ва 
ҳатти-ҳаракатлари моҳиятини белгилайди.
54
54
Джураев А.С. Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантиришнинг 
педагогик механизмларини такомиллаштириш:Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) 
диссертацияси автореферати. Самарқанд – 2019 10-12 б 


242 
Шунингдек, ОТМда таълим жараёни сифати методик таъминот сифати, педагогик, тарбиявий 
фаолият, таълим дастурлари, ахборот, моддий-техник таъминот, ўқитиш сифати (билимларни етказа 
олиш нўқтаи назаридан) ва ташкилий-ҳуқуқий таъминот кабиларга боғлиқдир. 
Амалиётда персонал хизмати фаолиятининг йўналишларини жалб қилиш, мослашиш, 
ходимлар ривожланиши, мустаҳкам жамоа шаклланиши, мотивация, ижтимоий кафолатлар каби 
тамойилларга асосланади. Бироқ сифат сиёсатини жорий этиш ўз таъсирини ўтказади. Шундай экан, 
сифат тамойилларининг амал қилиши ўқув юртининг барча қисмларида оммалашиб боради. 
Бизнинг фикримизча, ОТМларида кадрларни бошқариш самарадорлигини оширишнинг 
асосий жиҳатлари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши зарур 
- ўқув жараёни самарадорлигининг тўғри ҳисобланганини, унинг ўқув нормаларида тўғри акс 
этганини аниқлаш; 
- ОТМ фаолиятида ўқув жараёнини ташкил этиш ҳолатига ва унинг даражасига баҳо бериш; 
- ОТМда персонал меҳнатини рағбатлантириш ва ўқув жараёни билан боғлиқ психологик 
вазиятга баҳо бериш; 
- кадрлар қўнимсизлиги кўрсаткичларини аниқлаш ва ўрганиш; 
- соҳада мутахассисликлар бўйича педагогик кадрлар заҳираларини аниқлаш, улардан янада 
тўлароқ ва самаралироқ фойдаланиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish