2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


ПРОФЕССИОНАЛ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   352
Bog'liq
Профессионал

ПРОФЕССИОНАЛ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Рахмонов А.Х. 
Сергели политехника касб-ҳунар
коллежи директори 
Аннотация
. Ушбу мақолада профессионал кадрлар тайёрлаш тизимидаги муаммолар 
тизимлаштирилган, муаллиф томонидан ўтказилган социологик тадқиқот натижалари келтирилган 
ҳамда профессионал кадрларни тайёрлашнинг модернизациялашган моделини ишлаб чиқиш таклиф 
этилган. 
Калит сўзлар
: профессионал таълим, кадрлар тайёрлаш, дуал таълим тизими, ишчи касблар, 
ишга жойлаштириш 
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ СИСТЕМЫ ПОДГОТОВКИ ПРОФЕССИОНАЛЬНЫХ 
КАДРОВ 
 Рахмонов А.Х. директор
 Сергелийского политехнического профессиональная колледжа
Аннотация. В статье систематизированы проблемы в системе профессиональной подготовки, 
представлены результаты социологического исследования, проведенного автором, и предлагается 
разработать модернизированную модель профессиональной подготовки.


252 
Ключевые слова: профессиональное образование, обучение, дуальная система образования, 
профессии, занятость. 
IMPROVEMENT OF THE PROFESSIONAL STAFF TRAINING SYSTEM 
Rakhmonov A.Kh.
director Sergeli Polytechnic Vocational College
Annotation. The article systematizes the problems in the vocational training system, presents the 
results of a sociological study conducted by the author, and proposes to develop a modernized model of 
vocational training. 
Key words: vocational education, training, dual education system, professions, employment. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, меҳнат 
бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг 
халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг 
самарали механизмларини яратиш орқали мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил 
ишлар амалга оширилмоқда [1]. 
Ўзбекистон Республикасида дуал таълим тизимини жорий қилиш профессионал кадрларга 
бўлган эҳтиёжни бошдан кечираётган турли мамлакат корхоналари учун яхши намуна ҳисобланади. 
Мамлакат амалиётига дуал тизим элементларининг жорий этилиши унинг бошқа давлатлар 
томонидан синаб кўрилган барча камчиликларини ҳисобга олиши керак. Бизнинг фикримизча, 
қуйидаги камчиликлар алоҳида эътиборга лойиқ деб ҳисоблаймиз: 
1. 25-36 ёшли инсонлар ишга жойлашишнинг энг юқори салоҳиятига эга бўлади, айни пайтда 
36 ёшдан бошлаб ушбу салоҳият пасаяди [2]. Ёш каттарган сайин кўникмалар йўқолиб, инсонлар 
илгари ўрганмаган янги кўникмалар пайдо бўла бошлайди. Ушбу муаммога йўл қўймаслик ёки ҳеч 
бўлмаганда уни юмшатиш учун, бизнингча, амалий касбий фаолият ўқувчиларнинг кучли академик 
тайёргарлиги билан фаол тўлдириш керак. Шунинг учун давлат зиммасига иш билан бандликнинг 
ҳаётий цикли муаммосини ҳал қилиш вазифаси юклатилади: ишлаб чиқариш стандартларининг 
ўзгаришини келтириб чиқарувчи жадал технологик ўзгаришлар муайян касб-ҳунар кўникмаларига эга 
бўлган инсонлар бандлигининг бутун ҳаётий цикли давомида уларнинг кейинги ишга жойлашишини 
таъминлаш йўлларини излаб топишни талаб қилади. 
2.Дуал таълимни ривожлантиришга киритилган хусусий инвестицияларнинг етишмаслиги. 
Дуал таълимнинг муаммоси – бу интенсив молиялаштиришга бўлган эҳтиёж муаммосидир, чунки 
бундай таълим тизимида ўқувчилар кўп ҳолларда ўқиш ҳақини тўлашни ўз зиммасига ололмайдилар. 
Одатда, йирик инвесторлар кутилаётган самара яқин истиқболда прогноз қилинадиган лойиҳаларни 
молиялаштириш билан шуғулланишади. Профессионал кадрларни тайёрлашга инвестициялар кўплаб 
қўшимча омиллар: қонунчиликдаги ўзгаришлар, иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви ва бошқа хавф-
хатар омиллари таъсир кўрсатадиган узоқ муддатли прогнозларни тузиш асосида амалга оширилиши 
мумкин. Кичик ва ўрта бизнес вакилларига келсак, уларда дуал таълим лойиҳаларини амалга ошириш 
учун етарли миқдордаги молиявий ресурслар мавжуд эмас. 
3. Ишчи касбларнинг оммалашмаганлиги. Умумтаълим мактабларининг 14-17 ёшли 
ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, шу нарса аниқландики, 
респондентларнинг 30,7 фоизи ишчи касбларнинг нуфузли эмаслигини баҳона қилиб, касб-ҳунар 
таълими муассасаларида таълим олишни истамаслигини билдиришди. Респондентларнинг 29,2 фоизи 
ишчи касбини эгаллашга “қарши” далил сифатида кейинчалик юқори маош тўланадиган иш ўрнига 
ишга жойлашиш истиқболлари мавжуд эмаслигини келтиришди. Бизнинг фикримизча, ушбу далилга 
мойил респондентларнинг юқори фоизи мактаб ўқувчиларининг ишчи касблар дунёси, уларнинг 
турлари, шунингдек, касб-ҳунарда ва моддий ўсиш имкониятлари ҳақидаги билимлари 
чекланганлигидан далолат бериб турибди. Билимлардаги ушбу бўшлиқ, назаримизда, мактабларда 
фаол касбга йўналтириш ишлари ҳисобидан, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ишчи 


253 
меҳнатини оммалаштириш ёрдамида бартараф этилиши лозим. Охирги йилларда оммавий ахборот 
воситаларининг бир томонлама маърифий ишлари, айниқса, ўсиб келаётган авлод ўртасида 
аҳолининг оммавий декультуризациясига сезиларли ҳисса қўшди ва кўплаб инсонлар онгида 
мустаҳкам ўрнашиб олган кўп миқдордаги стереотипларни яратди. Масалан, “20 йилдан кейин 
ўзингизни қандай кўраяпсиз?” деган саволга жавоб бераркан, тадқиқотимизда иштирок этган
14-17 ёшли ўқувчиларнинг 21,3 фоизи ўзини “муваффақиятли тадбиркор” сифатида, 17,5 фоизи 
“йирик 
компания 
бўлинмасининг 
раҳбари” 
сифатида,
7,2 фоизи “олигарх” сифатида ва, таққослаш учун, 3,6 фоизи “конструктор-ихтирочи” сифатида, 4,3 
фоизи “машҳур олим” сифатида, 4,4 фоизи “жамоат арбоби” сифатида кўришини қайд этди. Шу 
билан бирга, тадқиқот бизга чуқур назарий англашни талаб қилувчи натижани қўлга киритиш 
имконини берди. Хусусан, биз берган “Сиз ишчи касбини эгаллашни хоҳлаган бўлармидинсиз?” 
деган саволга респондентларнинг 39,4 фоизи салбий жавоб берди, айни пайтда уларнинг 37,9 фоизи 
ишчи касбни эгаллашни исташини айтди. Респондентларнинг 6,9 фоизи ишчи касбида ишлашни 
режалаштираётганини, қолганлари эса уни ўзлаштиришга келгусида ишга жойлашиш учун қўшимча 
муқобил имконият сифатида қарашини билдирди. 
Бундан ташқари, аниқлик киритиш учун берилган саволлар бизга шуни аниқлаш имконини 
бердики, ўқувчиларнинг 54,4 фоизи юзага келган ишчи меҳнатининг “нуфузли эмаслиги” 
стереотипларига қарамай, мактабнинг 10 ва 11-синфларида ўқиш баробарида ишчи касблардан 
бирини эгаллашни исташини, 23,4 фоизи ишчи касби уларга ҳеч қачон керак бўлмаслигини билдирди 
ва респондентларнинг 22,2 фоизи иш билан банд эканлигини ва таълим олиш баробарида ишчи 
касбни эгаллаш учун вақти йўқлиги баҳона қилди. 
Ўтказилган тадқиқотлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда биз профессионал кадрларни 
тайёрлашнинг модернизациялашган моделини таклиф этамиз. Янги тизимининг бугунги кундаги 
мавжуд тизимдан асосий фарқи – таълим ва меҳнат соҳалари ўртасидаги ўзаро алоқанинг 
фаоллашуви бўлиб, унинг натижасида кадрлар тайёрлашнинг умумий жараёни изчил ва аниқ бўлади. 
Таклиф этилаётган тизимнинг асосий мақсади ёш мутахассисларни мақсадли тайёрлаш ва уларни 
корхонанинг муайян бўш иш ўринларига кафолатли ишга жойлаштириш орқали таълим бозори билан 
меҳнат бозори ўртасидаги комплекс ва узлуксиз ўзаро ҳамкорликни таъминлашдан иборат.

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish