2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
 
БЎЛАЖАК БОЖХОНА ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИДА ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ 
Рафикова Муаттар Равшановна 
Давлат божхона қўмитаси 
 Божхона институти 
“Ўқув-услубий ва тадқиқот фаолиятини 
 мувофиқлаштириш” бўлими 
 катта инспектори 
Аннотация 
Мақолада бўлажак божхона хизмати ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш 
вазифаси ўқув жараёнида ҳуқуқий таълим самарадорлигини оширишнинг педагоик имкониятларини 
топиш ва уларни такомиллаштириш масалалари ёритилган. Булардан ташқари Божхона 
ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакиллантириш ва ривожлантириш 
масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. 
Таянч сўзлар: “Божхона академик тадқиқотлар ва ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик” 
таълимий дастури (PICARD), Ҳалқаро Божхона талабалар Ассоциатсияси (International Customs 
Students Association – ICSA), ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият. 
Аннотации 
В статье рассматриваются задачи развития правовой культуры будущих таможенников, 
поиска педагогических возможностей повышения эффективности юридического образования в 
образовательном процессе и их совершенствования. Кроме того, особое внимание было уделено 
формированию и развитию правосознания и правовой культуры сотрудников таможни.
Ключевые слова: «Сотрудничество в области научных исследований и разработок в области 
таможенного дела» (PICARD), Международная ассоциация студентов-таможенников (ICSA), 
правовое сознание, правовая культура. 
Annotations 
The article considers the tasks of developing the legal culture of future customs officers, searching 
for pedagogical opportunities to increase the effectiveness of legal education in the educational process and 
their improvement.In addition, special attention was paid to the formation and development of legal 
awareness and legal culture of customs officers.
Key words: "Cooperation in the field of research and development in the field of customs" 
(PICARD), International Student Customs Association (ICSA), legal consciousness, legal culture. 
Халқаро миқёсда ЖБТнинг “Божхона академик тадқиқотлар ва ривожлантириш соҳасида 
ҳамкорлик” таълимий дастури (PICARD) доирасида бир қатор таълим муассасалари томонидан 
(University of Münster, Center Customs and Excise Training, University of Canberra, Zayed University, 
Leeds Metropolitan University) божхона хизматига юксак профессионал ходимларни тайёрлаш бўйича 
ўқув-тарбиявий дастурлар мезонини белгиловчи касбий стандартлар ишлаб чиқилган; божхона иши 
соҳасида касбий билим ва кўникмаларини такомиллаштирмоқчи бўлган талабалар ва хусусий сектор 
учун глобал ресурс яратилган (International Network of Customs Universities/INCU); бўлажак божхона 
хизмати ходимларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган расмий ва 
норасмий дебатларни амалга оширувчи халқаро платформа ишга туширилган (International Customs 


248 
Students Association – ICSA), божхона хизматига кадрларни саралаб олишда коррупция 
кўринишларига мойиллиги даражасини аниқлаш технологияларининг муқобил вариантлари ишлаб 
чиқилган (Рига техника университети), бўлажак божхона хизмати ходимларида зарурий касбий 
компетентция компонентлари PICARD мезонларга мувофиқ ишлаб чиқилган (Россия божхона 
академияси, Озарбайжон давлат божхона Академияси); таълим-тарбия жараёнини оптималлаштириш 
ва мазмунини модуллаш асосида хориж ҳамда илғор тажрибаларга асосланган ўқув блокларига 
мувофиқлаштирилган таълим тизими (Божхона институти) жорий қилинган.
Мустақиллик йилларида миллий божхона тизимида кадрлар тайёрлаш сохасида муҳим 
қадамлар қўйилди. Хусусан, давлат таълим стандартларига мувофиқ мутахассислик фанлари бўйича 
ўқув дастурлари ва дарсликлар яратиш, ўқув жараёнига малакали педагог ходимларни жалб этиш 
каби вазифалар амалга оширилди. Эндиги вазифа тайёрланаётган мутахассисларнинг сифатини 
ошириш, яъни уларнинг касбий малакасини замон талабларига жавоб берадиган даражага 
етказишдан иборат. Божхона ходими аввало, хуқуқни муҳофаза қилувчи масъул давлат ходими, 
ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси ҳисобланади, шунинг учун ҳам бўлажак божхона хизмати 
ходимларининг ҳуқуқий маданиятини янада такомиллаштириш долзарб вазифалардан бири 
ҳисобланади. Мазкур вазифа ўқув жараёнида ҳуқуқий таълим самарадорлигини оширишнинг 
педагогик имкониятларини топиш ва уларни такомиллаштиришни тақозо қилади. Шунинг учун ушбу 
сохада илмий изланишлар олиб бориш ғоятда долзарблик касб этади. 
Сўнгги йилларда божхона тизимида кадрлар тайёрлаш сохасида муҳим қадамлар қўйилди. 
Хусусан, мутахассислик фанлари бўйича давлат таълим стандартларининг ўқув дастурлари ва 
дарсликлар яратиш, ўқув жараёнига малакали педагог ходимларни жалб этиш каби вазифалар амалга 
оширилди. Эндиги вазифа тайёрланаётган мутахассисларнинг сифатини ошириш, яъни уларнинг 
касбий малакасини замон талабларига жавоб бера оладиган даражага етказишдир. Божхона ходими 
аввало, хуқуқни муҳофаза этувчи масъул давлат ходими, ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси 
ҳисобланади, шунинг учун ҳам бўлажак божхона хизмати ходимларининг ҳуқуқий маданиятини 
янада такомиллаштириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур вазифа ўқув жараёнида 
ҳуқуқий таълим самарадорлигини оширишнинг педагогик имкониятларини топиш ва уларни 
такомиллаштиришни тақозо қилади.
Шу мақсадда, аввало бўлажак божхона хизмати ходимларида қонунларининг нафақат давлат 
манфаатини, балки шахс манфаатларини ҳам ҳимоя қилишга қаратилганлигига ишончни 
шакллантириш, уларда ижтимоий – хуқуқий меъёрлар, қонунларга нисбатан хурматни қарор 
топтириш, хуқуқий фаолиятга оид кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларда қонунбузарликка 
қарши кураш туйғусини тарбиялаш ҳамда улар онгида ижтимоий-хуқуқий маданиятни, ижтимоий 
фаолликни қарор топтиришга эришиш зарур. 
Ҳуқуқий фанларни ўрганиш давомида бўлажак божхона хизмати ходимларда нафақат 
ҳуқуқий билимлар, кўникма ва маҳорат, балки шахсий сифатлар ҳам шаклланади. Мана шунда 
ҳуқуқий таълим ва тарбиянинг ўзаро алоқадорлиги намоён бўлади. Ҳуқуқий таълим ва тарбияни 
яхлит жараён сифатида олиб қараш билан бирга уларнинг нисбатан мустақиллиги ва ўзига 
хосликларини кўрмаслик мумкин эмас. Бироқ, бу ўзаро келишилган таъсир бўлажак божхона хизмати 
ходимига ҳуқуқий таъсирнинг ўзига хосликларини ўрганиш заруратини инкор этмайди, чунки 
бўлажак божхона хизмати ходимнинг ҳуқуқий тарбияси ҳарбий инт изомни мустаҳкамлашнинг, 
ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва ҳуқуқий соҳада курсантларнинг фаол ҳаётий позицияларини 
шакллантиришнинг муҳим мустақил воситаси бўлиб ҳисобланади. 
Бўлажак божхона хизмати ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий онгнинг анча юқори ва 
ҳажми катта шакли бўлиш билан бирга индивид томонидан ҳуқуқий билимлар асосларини 
эгаллаганликда, қонунга, ҳуқуққа нисбатан ҳурматда, ҳуқуқ меъёрларига онгли равишда риоя 
қилишда, маъсулиятни ҳис қилишда, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизликда, уларга қарши 
курашда ифодаланади. Шундай қилиб, агар ҳуқуқий онг фақат ҳуқуқий маданиятнинг 
элементларидан бири бўлиб саналса, у ҳолда ҳуқуқий маданият ўз ичига нафақат ҳуқуқни маънавий 


249 
жиҳатдан, балки амалий жиҳатдан ҳам ўзлаштирилишини олади. Ҳуқуқий маданиятни тарбиялаш 
жараёнини тадқиқ қилиш мантиғи ҳуқуқий онг тушунчасини янада кенгроқ очиб бериш заруратини 
белгилайди. Демак, ҳуқуқий маданият маданиятнинг таркибий қисми сифатида унинг бошқа 
таркибий қисмлари, яъни сиёсий, ахлоқий, диний, эстетик, бадиий соҳалари билан ўзаро 
алоқадорликда бўлади, таъсир ўтказади ва бир-бирини тақазо қилади. Ҳуқуқий онг (инг.legal 
awareness) –амалдаги ҳуқуқни намоён қилувчи ҳуқуқ назариясида ижтимоий онгнинг шакли, 
қарашлар ва ҳис–туйғуларнинг мажмуи, мавжуд ҳуқуқий муносабатларни ҳуқуқий тушунча ва 
категорияларда баҳолаш, шунингдек исталаётган ҳуқуқ ҳақидаги қарашлар. Юридик фанлар номзоди 
Н.Сабуровнинг фикрича, “ҳуқуқий онг – бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда 
ҳуқуққа, қонунчиликка ва ҳуқуқ тартиботга нисбатан бўлган ғоялар, хис туйғулар,тасаввурлар 
йиғиндисидир”.
Маданият лотинча kultura – “ишлов бериш”, “парваришламоқ”, ўзбк тилида араб тилидан 
олинган “маданият” (мадиналик, шаҳарлик, таълим-тарбия кўрган) маъносини анлатиб, инсоннинг 
фаол ўзгартирувчилик фаолияти билан боғлиқликни ифодалайд. Кейинчалик ушбу тушунча кўчма 
маънода маориф тарбияланганлик, маълумотлилик тушунчаларини ҳам ифодалай бошлади. 
Демак, ҳуқуқий маданиятнинг функциялари – унинг ижтимоий вазифаларни амалга ошириши 
жараёнида ҳуқуқий мулоқот ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий 
воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор ва ҳаракатларнинг барча турларини 
уйғунлаштириш ва уларга изчил таъсир ўтказишида кўринади, яъни: 
- ҳуқуқий маданиятнинг функциялари ҳуқуқий ҳаётнинг энг муҳим хусусиятларини 
ифодалайди ва фаолиятни ҳуқуқий ҳаётда мавжуд бўлган энг муҳим масалаларни ҳал этишга 
йўналтиради; 
- ҳуқуқий маданият функцияларида жамият ҳуқуқий тизимидаги ижтимоий яратувчилик, 
ижодийлик хусусияти акс этади; 
- ҳуқуқий маданият функциялари ҳуқуқий тизим таркибига кирувчи барча қисмларининг 
самарали фаолият кўрсатишини мувофиқлаштириб боради; 
- ҳуқуқий маданият алоҳида шахслар, касбий (профессионал) гуруҳлар ва ижтимоий-
демографик гуруҳлар фаолияти орқали амал қилади; 
- ҳуқуқий маданият функциялари ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий ҳатти-ҳаракат доирасидаги 
бевосита ҳамда ўтмиш ва ҳозирги давр ўртасидаги билвосита (манбалар орқали) мулоқот ўрнатиш 
қобилиятини шакллантиради; 
- ҳуқуқий маданият функциялари шахс ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларига таъсир 
кўрсатишнинг алоҳида йўналишлари бўлиб, уларнинг ҳар бири объектив ва субъектик борлиққа 
юридик фаолият таъсирини акс эттиради. 
Хулоса қилиб айтадиган бўласак, бўлажак божхона органи ходими хизмат вазифаларини 
бажариш вақтида давлат ҳокимиятининг вакили ҳисобланади. Шу билан бирга хизматда ва хизматдан 
ташқари вақтларда ҳам ўзини муносиб тутиши, умуминсоний ахлоқ нормаларига риоя қилиши, ўз 
олдида турган бир қатор вазифаларни сидқидилдан бажариши ва энг муҳими фуқароларнинг қонун 
билан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, ўзини юксак ҳуқуқий маданият руҳида 
тарбиялаб, олдига қўйилган вазифаларни бажаришга ҳозирлик, профессионаллик ва ташкилотчилик 
қобилиятларини шакллантириб бориши лозим. 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish