ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА SMART УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ
МЕТОДИКАСИ
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
ТАТУ, катта ўқитувчи
Д.А.Зарипова
Аннотация.
Ушбу мақолада ахборотлаштириш мухитида таълим муассасалари ўқув
жараёнида SMART усулидан фойдаланиш методикаси келтирилган.
Калит сўзлар:
ахборотлаштириш мухити,профессионал таълим, SMART усули, инновация,
инновацион фаолият
МЕТОДЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ SMART МЕТОДА В УЧЕБНОМ ПРОЦЕССЕ
ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ УЧРЕЖДЕНИЙ
Аннотация.
В данной статье представлена методика использования интеллектуального
метода в образовательном процессе образовательных учреждений в условиях информационной
среды.
Ключевые слова:
информационная среда, профессиональное образование, интеллектуальный
метод, инновации, инновационная деятельность
METHODS OF USING SMART METHOD IN EDUCATIONAL PROCESS OF EDUCATIONAL
INSTITUTIONS
Annotation.
This article presents the method of using the intellectual method in the educational
process of educational institutions in the information environment.
Keywords:
information environment, professional education, intellectual method, innovation,
innovative activity
Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва
ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш,
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш бугунги
кунда олий таълим тизимини модернизациялашнинг муҳим йўналишларидан саналади. Шу билан
бирга, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида Қонуни”да ҳам ўқув жараёни ва маънавий-
136
аҳлоқий тарбия, инновацион фаолиятнинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган таълим-тарбия
муҳитини-таълим кампусларини яратиш, шу билан бирга профессионал таълим тизимини
такомиллаштириш билан боғлиқ фудаменталь-меъёрий асосларнинг белгиланши, бу борадаги
тадқиқотларнинг ижтимоий-педагогик заруратини янада оширди.
Ахборотлашган жамиятдаги таълим муаммоларига бағишланган ҳозирги давр нашрларида
кишиларнинг “рақамли” авлоди мавжудлиги фактлари таъкидланиб, улар учун турмуш фаолиятнинг
табиий элементлари бўлиб коммуникацияларнинг уяли ва мобил воситалари саналади.
В.П.Тихомиров инновацион таълим муассасасининг битирувчиси қандай бўлиши лозимлиги
ҳақидаги ўз тасаввурларини тақдим этган: “SMART-жамият фуқароси (SMART-одам) бутун ҳаёти
давомида ўқийди-ўрганади, инновацияларни яратади, ҳукумат билан биргаликда ижтимоий
муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаб топади, дунё фуқаросига айланади.
Таълим инновацияларини жорий этиш бир неча вазифаларни ҳал этишни талаб этади,
жумладан: зарур ўқув воситалари ва дидактик материалларни чоп этиш, таълим олувчиларга тадбиқ
этилаётган инновациялар ҳақида маълумот бериш, бўлажак ўқитувчиларни инновацион фаолиятга
тайёрлаш, махсус ўқув дастурларини яратишдир. Тадбиқ этилаётган инновацияларнинг қай даражада
самарали эканлиги педагогик тажриба-синов асосида аниқланади. Шу боис, инновацияларнинг
тадбиқ этишда доимий таҳлиллар ўтказилиши камчилик ва нуқсонларни аниқлаш ва уларни бартараф
этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш лозим. Қуйида SMART усулидан фойдаланишнинг
шахсий ривожланиш имкониятлари келтирилган бўлиб, ушбу усул ёрдамида турли лойиҳаларни ҳам
ишлаб чиқиш мумкин.
Мақолада SMART усулига мисол келтирилган бўлиб, унда аниқ мақсад этиб, таълим тизимига
профессионал таълимни жорий этиш масаласи долзарб қилиб олинган.
S-specific (Аниқ мақсад) – профессионал таълим тизимини такомиллаштириш юзасидан “3”
тоифага кирувчи таълим муассасаларини ташкил этиш.
M-measurulle (ўлчов) – ўқув режа, малака талаблари ва соҳа мутахассислиги бўйича
кадрларни тайёрлаш учун мастер-класс ташкил этиш.
A-achieveble (қандай қилиб?) – ҳар бир соҳа бўйича мутахассисларнинг ҳусусиятлари,
сохалари, таълим шакли, ўқув муддати, қабул тартиби, контингенти ва ўқитиш харажатларини
ишлаб чиқиш.
R-relevant (дозарблилиги) – Республикамизда ҳар қандай соҳасини ривожланиш учун
профессионал кадрларларни тайёрлаш.
T- time-baund (белгиланган вақт) – 2019-2021 йил.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли
“Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар
тўғрисида”ги Фармонида Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари
асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич
профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари ташкил этиш.
137
Do'stlaringiz bilan baham: |