2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим тизимидарақобатбардош мутахассислар



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим тизимидарақобатбардош мутахассислар 
тайёрлаш ҳолати ва сифатига таъсир кўрсатувчи омиллар 
Джумабаева Шоира Халиллаевна, таянч докторант(PhD) 
Ўзбекистон Миллий университети 
Аннотация:
Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим муассасалари сони, улардаги 
талабалар сони ва ундаги ўзгаришлар ҳамда олийгоҳларда фаолият кўрсатаётган профессор-
ўқитувчилар таркиби ўрганилиб таҳлил этилган. Шунингдек, рақобатбардош мутахассислар 
тайёрлаш сифатини кўтаришга таъсир этувчи омиллар ўрганилган. 
Калит сўзлар:
талаба, таълим, сифат, олий таълим тизими, меҳнат бозори, кадрлар 
тайёрлаш, минтақа, фоиз, йўналиш. 
Факторы, влияющие на статус и качество подготовки конкурентоспособных 
специалистов в системе высшего образования Республики Каракалпакстан 
Аннотация:
Изучается и анализируется количество высших учебных заведений Республики 
Каракалпакстан, количество студентов и их изменения, а также профессорско-преподавательский 
состав, работающих в вузах. Также были изучены факторы, влияющие на качество подготовки 
конкурентоспособных специалистов. 
Ключевые слова:
студент, образование, качество, система высшего образования, рынок 
труда, обучение, регион, процент, направление. 
Factors influencing the status and quality of training of competitive specialists in the higher 
educational system of the Republic of Karakalpakstan 


132 
Annotation:
The number of higher education institutions of the Republic of Karakalpakstan, 
students and its changes, as well as the composition of professors and teachers working are studied and 
analyzed. Factors influencing the quality of training of competitive specialists were also studied. 
Keywords: 
student, education, quality, higher education system, labor market, training, region, 
percentage, direction. 
Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий 
таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, 
ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий 
таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий 
таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар 
шулар жумласидандир. Бироқ, ҳали ҳам олий таълим тизимида бир қатор муаммолар ўз ечимини 
кутмоқда. Масалан, олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ҳамда рақобатбардош 
кадрлар тайёрлаш масалалари ва х.к.лар. 
Ҳозирги даврда олий таълим муассасалари кўп босқичли кадрлар тайёрлашни амалга 
оширмоқда. Бу эса олий таълим тизимининг янада мослашувчанлигини таъминламоқда ва 
талабаларга унинг турли босқичларида таълим олиш имкониятини бермоқда. Кўп поғонали 
мутахассисларни тайёрлашга ўтиш олий таълимни жаҳон таълим тизимига кириб боришини 
таъминлайди. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг 
мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли 
мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилган[1.]. 
Таълим - бу билим бериш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиш жараёни, кишини ҳаётга ва 
меҳнатга тайёрлашнинг асосий воситасидир[2.10.]. Таълим сифати тушунчаси авваламбор, 
таълимнинг асосий мақсади бўлмиш олийгоҳлардаги талабаларнинг билимлилиги, профессор-
ўқитувчиларнинг профессионаллилиги ва таълим бериш жараёнларининг юқори даражада ташкил 
қилинишига боғлиқ. Таълим жараёни сифатини таълим бериш дастурлари, таълим жараёнига жалб 
қилинган профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти, таълим олувчилар салоҳияти, таълим бериш 
жараёни воситалари, таълим технологиялари, таълим жараёнини бошқаришнинг сифат даражаси каби 
омиллар таъминлайди[2.45.].
2019 йил Қорақалпоғистонда 9 та олий таълим муассасалари юқори малакали 
мутахассисларни тайёрлаш фаолияти билан шуғилланди. Минтақада Нукус давлат педагогика 
институти ва Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Тошкент шаҳридаги ОТМларининг 7та 
филиаллари, жумладан ахборот технологиялари университети, аграр университети, педиатрия 
тиббиёт институти,Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти ва бошқа олийгоҳларнинг 
филиаллари очилган[2.10.]. Мустақиллик йилларида олий таълим муассасаларининг сони 2 тадан 9 
тага етди. Ўзбекистон минтақалари орасида олий таълим муассасаларининг энг кўп филиаллари 
Қорақалпоғистонда жойлашган.
2019/2020 ўқув йилида Қорақалпоғистонда талабалар сони 28,5 минг нафарни ташкил 
этди[5.75.]. Бу кўрсаткич Ўзбекистондаги жами талабаларнинг 7%дан ортиғига тенг. Талабалар сони 
мустақилликнинг дастлабки 10 йиллигида 101%га (100 нафар) ортган бўлса, кейинги 10 йилликда 
улар сони 169%га (6,9 минг нафар) ортди. 2010-2019 йиллар оралиғида эса улар 11,6 минг нафарга 
ёки 168,6%га кўпайди. Хулоса қилиб айитганда, 1991-2019 йилар мобайнида Қорақалпоғистонда 
олий таълим муассасалари сони 7 тага, талабалар сони эса 18,6 минг нафарга, яъни 2,9 мартага ортди.
2019/2020 ўқув йилида Қорақалпоғистонда 10 мингта аҳолига 152 та талаба тўғри келди. Бу 
кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилида 77 тенг бўлган
16
. Мустақиллик йилларида 10 минг аҳолига тўғри 
16


133 
келадиган талабалар сони 75 тага ортди. Бунга таълим муассасаларига қабул квоталар сонининг 
ортиши ҳамда янги олий ўқув юртлари филиалларининг очилиши сабаб бўлди. 
Олий таълим тизимини барқарор ривожлантириш иқтисодий ўсишнинг хом ашёга асосланган 
моделидан янги тежамкорлик технологияларга асосланган моделига ўтишга имкон яратади.
 
Олий таълим муассасаларида ўқитишни ташкил этиш жараёнини яхшилашда сифатли дарсликлар, 
ўқув қўлланмалар яратишга эътиборни кучайтириш, олий таълим муассасалари моддий-техника 
базасини янада мустаҳкамлаш таълим бериш сифатини ошишига ва ўқитишни ташкил этиш 
жараёнини яхшилашга хизмат қилади. 
2019/2020 ўқув йилида Қорақалпоғистондаги олий таълим муассасаларида 1653 та профессор-
ўқитувчилар талабаларга билим бердилар. Уларнинг таркибида 417 киши илмий даражага эга 
бўлганлардир[3.57.]. Илмий салоҳият даражаси - 25,2%. Бу паст кўрсаткич ҳисобланади. 
Таълим сифатини оширишда профессор-ўқитувчилар таркибини даражаларга бўлиш ва 
уларнинг билимини, педагогик кўникмасини ҳамда илмий тадқиқот ишларида ва янги адабиётлар 
яратишдаги ўрнини ҳисобга олиш, умуман профессор-ўқитувчилар ўртасида рақобат муҳитини юзага 
келтириш зарур. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
4.
“2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни 
қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сонли 
Фармони. Тошкент, 22 январь 2018 й.
5.
Рахмонов Н.Р. Олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини оширишнинг минтақавий 
жиҳатлари. Монография.-Т.: “ЎзМУ кичик босмахонаси”, 2019. -234 б. 
6.
Образование Узбекистана 2012-2019. Госкомстат. Ташкент. Стат.тўплами. 
7.
Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси маълумотлари
8.
Қорақалпоғистон Республикаси ПАСПОРТИ 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish