123
суммасидан ортиқ маблағлар мавжуд бўлганда ортиқча сумма миқдорида учинчи ва тўртинчи
гуруҳлар бўйича харажат қилишга рухсат этилади.
12
Умуман олганда, давлат ташкилотлари харажатлари 4 гуруҳдан иборат харажатлар сметасига
мувофиқ молиялаштирилади. Бюджет ташкилотларини гуруҳлар бўйича харажатларига қарайдиган
бўлсак юқори салмоққа эга бўлган I гуруҳ харажатлари ҳисобланади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини
тасдиқлаш
тўғрисида”
2008
йил
1 августдаги 165-қарори билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари
меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари, Академик лицейлар ва касб-
ҳунар коллежларининг бошқа педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф
ставкалари миқдорлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ
тўлаш тартиблари белгиланган.
Бунда асосан, таълим муассасасидаги Директор жамғармасидан ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими муассасаларининг юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини
оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари
меҳнатини моддий тақдирланади ҳамда рағбатлантирилади.
13
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ–5812-сон
Фармонига мувофиқ янги профессионал таълим тизими ташкил этилди.
14
Мазкур Фармонга янги профессионал таълим муассасаларининг таълим босқичларига
мувофиқ молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари тегишли
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан
тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга
қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан пандемия шароитида давлат томонидан таълим
тизимини қўллаб қувватлаш мақсадида коллежлар ва техникумлар маъмурий бошқарув
ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда коммунал хизматлари билан
боғлиқ бўлган харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
қопланиши белгиланди.
Коллеж ва техникумларни молиялаштиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
маблағларни ажратилиаши меҳнат бозори талаблари асосида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни
қўллаб қувватлаш ҳамда коллеж ва техникумларни қўшимча имкониятларини кенгайтиришга
имконият яратади.
Коллежлар ва техникумларнинг асосий молиявий манбалари бири бу тўлов-контракт
маблағлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат
комиссияси томонидан таълим йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш
қиймати миқдорлари белгиланди. (1-жадвал)
15
Do'stlaringiz bilan baham: