2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   352
Bog'liq
Профессионал

Узлуксиз таълим
– малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси бўлиб, 
таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва 
унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади» [1.42].
Маълумки, ҳар қандай 
меҳнат
каби касб таълими муассасалари битирувчиларининг меҳнати 
ҳам икки томонлама хусусиятга эга. Меҳнат, бир томондан, бўлғуси мутахассиснинг ўз эҳтиёжларини 
қондириши учун табиат моддаларини мақсадга мувофиқ ўзгартириш фаолияти бўлса, иккинчи 
томондан, бу фаолият маҳсулотларини алмаштириш жараёнида бошқа одамлар билан ўзаро 
боғланиши ҳамдир. Юқорида таъкидланган иккинчи жиҳат - кичик мутахассислар меҳнатининг 
меҳнат тақсимоти ва турли мулкчилик шакллари мавжудлиги келтириб чиқарган ижтимоий 
йўналишини ифодалайди. 


381 
А.Смит ва Д.Рикардо ишларида одам ва унинг меҳнат жараёнида тутган ўрнига катта эътибор 
берилган[3;4]. Уларнинг тадқиқотлари натижасида “иқтисодий одам” модели шаклланган, яъни:
а) одамнинг иқтисодий хулқ-атвори унинг шахсий манфаатлари билан белгиланади;
б) одам ўзига тегишли ишларни бажаришга тайёр (лаёқатли); 
в) одам синфий фарқларни ва бугунги фаровонлик ишончсизлигини ҳисобга олади. Мазкур 
модел бўлғуси мутахассисларга ҳам хосдир. 
Бўлғуси мутахассиснинг меҳнат предмети ва воситалари билан ўзаро алоқаси аниқ 
технологиялар ҳамда меҳнатнинг механизацияланиш даражаси билан белгиланади. Шунингдек, 
бўлғуси мутахассис маҳсулот ишлаб чиқариш ёки моддий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятнинг 
бирор турини бажариши жараёнида атроф-муҳит билан ҳам ўзаро алоқага киришиб, меҳнат 
экологияси муҳитида (меҳнат хавфсизлиги, психик-физиологик, санитария-гигиеник, эргономик ва 
эстетик талаблар шароитида) бўлади. Бўлғуси мутахассис меҳнати жараёнида яратилган маҳсулот 
товар сифатида табиий (маҳсулот) ва баҳо (пул) шаклига эга бўлади.
Бўлғуси мутахассис меҳнатининг 
иқтисодий функцияси
– унинг ҳаёт-фаолиятини такрор 
барпо этиш бўлса, 
ижтимоий функцияси
– ижтимоий ҳаёт ҳолатини такрор барпо этиш ҳисобланади.
Бўлғуси мутахассис меҳнатининг мазмуни, яъни механизацияланиш ва автоматлаштирилиш 
даражаси, хусусиятлари, яъни ташкил этилиш даражаси ҳамда шарт-шароитлари, яъни санитария-
гигиеник, иқтисодий, ижтимоий ва хавфсизлик шароитлари – жонли меҳнатнинг меҳнат предметлари 
билан қўшилиш (бирикиш) шакли, усули ва тартибларини ўзида тўлиқ ифодалайди.
Кичик мутахассислар меҳнати қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
1) меҳнат жараёнида ақлий имкониятларнинг ортиши;
2) меҳнат воситалари билан боғлиқ бўлган моддий меҳнат улушининг кўпайиши;
3) меҳнат жараёнида ижтимоий жиҳат аҳамиятининг ўсиши.
Педагогика, социология ва билимларнинг бошқа соҳалари бўйича адабиётларни таҳлил қилиб, 
биз шундай далилни тушуниб етдикки, бу қобилиятлар, сифатлар ва кўникмаларнинг барчаси ҳам 
мутахассисларнинг касбий-педагогик фаолияти асосида, ҳам талабаларнинг таълим муассасаларидаги 
касбий тайёргарлик жараёнида меҳнат фаолияти асосида шаклланишлари мумкиндир[5]. 
Меҳнат фаолияти таълимнинг интегратив яхлитлигини таъминловчи касбий тайёргарлик ва 
касбий фаолиятнинг тизимни ташкил этувчи бўғини бўлиб саналиши мумкин. Талабаларнинг 
таълими муассасасидаги меҳнат фаолияти касбий тайёргарлик ва касбий фаолият ўртасида боғловчи 
бўғин бўлиб ўртага чиқади. Бу ўзаро алоқадорликнинг омили бўлиб касбий рақобатбардошлилик 
ҳисобланади. 
Меҳнат энг аввало, одам ва табиат ўртасида амалга ошириладиган жараён бўлиб, унда одам 
ўзининг шахсий фаолияти билан ўзи ва табиат орасидаги моддалар алмашинувида воситачилик 
қилади, уни тартибга солади ва назорат қилади. Меҳнат одам ва уни ўраб турган атроф-муҳит 
ўртасидаги муносабатларни амалга оширишнинг шаклларидан бири сифатида таърифланади. Меҳнат 
ўзида одамнинг актив фаолиятини намоён қилади. 
Меҳнат фаолиятида шахсий сифатларнинг бутун бир мажмуаси - коммуникативлик, ўз қадр-
қимматини англашга асосланадиган ўз-ўзини ҳурмат қилиш, интеллект, фуқаролик позицияси, 
жисмоний сифатлар ва шу кабилар шаклланади. Меҳнат давомида шаклланадиган бу сифатлар ҳам 
талабаларнинг, ҳам ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари мутахассисларининг 
рақобатбардошлилигини ривожлантириш учун жуда муҳим саналади. 
Меҳнат фаолияти касбий фаолиятда зарур бўладиган меҳнатга ва ўз касбига онгли 
муносабатда бўлиш, касбий ва меҳнат фаолиятининг зарурлиги ҳамда қадрлилигига ишонч, 
меҳнаткашларга ҳурмат каби сифатлар шаклланишига ҳам ёрдам беради. Бунда меҳнатсеварлик ўз 
ичига қуйидаги компонентларни олади: 
амалий (онгли равишда меҳнат қилиш маҳорати); 
билиш (меҳнат ҳақида билимларнинг мавжудлиги); 
эмоционал (муваффақиятни кутиш, қувонч); 


382 
баҳолаш (ҳаётий зарурат сифатида меҳнатнинг аҳамиятини тушуниш). 

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish