2 Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти, 2020 йил, 424 бет


Тайёрлов йўлга  қўйилган касблар сони  сони



Download 9,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet299/352
Sana20.06.2022
Hajmi9,19 Mb.
#686165
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   352
Bog'liq
Профессионал

 
Тайёрлов йўлга 
қўйилган касблар сони 
сони
 
Ўқувчилар 
контингенти
 
Нукус шахар 1-сон КХМ
 
6
 
349
 
Ғиждувон тумани 1-сон КХМ
 
7
 
214
 
Тўрақўрон тумани 2-сон КХМ
 
6
 
250
 
Сариосиё тумани КХМ
 
5
 
204
 
 
Мисол учун қуйида Ғиждувон тумани 1-сон КХМда тайёрлов йўлга қўйилган касблар рўйхати 
келтирилган:
 
1)
Пайвандловчи (электргазпайвандлаш ишлари),
2)
Ғишт терувчи, бетон қуювчи ва арматурачи, 
3)
Аппарат ва дастурий таъминот созловчиси, 
4)
Сув таъминоти ҳамда канализация тармоқлари кузатувчиси, 
5)
Технологик қувурлар ва санитар-техник, тизимлари деталлари чилангари, 
6)
Автомобилларни таъмирлаш чилангари, 
7)
Тикувчи. 
Рўйхатдан кўринадики, касбларнинг аксарияти турли соҳаларга мансуб бўлиб, табиийки, ўз 
навбатида уларнинг ўқув режасига кирган умумкасбий ва махсус фанларнинг кўпчилиги турли фан 
соҳаларига тегишли бўлади. Республика КХМларининг касбга тайёрлов йўналишлари салоҳиятининг 
таркибий таҳлилидан, ўртача битта КХМда тайёрланаётган касблар сони ҳисоб-китобларда 6 та деб 
қабул қилиш мумкинлиги кўринади.
 
1-жадвалда келтирилган касблар ўқув режаларига киритилган умумкасбий ва махсус фанлар 
сонидан келиб чиқиб, ўрганилаётган таълим муассасалар ва касблар кесимида КХМларида 64 (8 х 8 = 
64) номдаги фандан 112 (8 х 14 = 112) номдаги фанларгача ўқитилиши кераклиги кўринади. Бу 
фанларнинг кўпчилиги бир билим соҳасига тегишли эмаслиги ҳамда улар бўйича аудиториядаги ўқув 
юклама аксарият ҳолларда 40 соатдан иборат эканлиги, шунингдек КХМларида тайёрлов йўлга 
қўйилган касблар таркибини турли-туманлиги муайян фан бўйича таълим муассасадаги аудитория 
соатлари фонди одатда жуда кам миқдор (80-200 соат)ни ташкил этади. Бу ўз навбатида КХКлари 
таълим жараёни учун умумкасбий ва махсус фанлар бўйича малакали мутахассислар топишда 
жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. 
 
Буларнинг барчаси профессионал таълим тизимига кадрлар тайёрлашнинг янги, прогрессив 
усулларини жадал суръатларда қўллашни, шунингдек тегишли ўқув-методик таъминотни яратишни 
тақазо қилади. 
 
XX асрнинг 60-йилларида “модулли ўқитиш” номи билан кириб келган ҳамда ананавий 
ўқитишга алтернатив сифатида пайдо бўлган таълим технологиясида педагогик назария ва амалиётда 
тўпланган кўплаб илғор ғояларни жамлаган.
 
Унинг моҳияти шундан иборатки, предмет бўйича ўқув режа ва мос дидактик материаллар 
маълум сондаги қисм модулларига бўлинади. Ҳар бир модул мазмун жиҳатдан якунланган бўлади 


374 
ҳамда ўқувчилар учун унга кирган материалларни ўрганиш бўйича йўриқномалар билан 
таъминланади.
 
1965 йилда Турин шаҳрида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан Халқаро модулли 
ўқитиш маркази ташкил этилади. У маълум бир мутахассисликдаги ходимнинг фаолиятини иш 
функциялари ва ҳаракатларининг аниқ таҳлили ва тавсифига таяниб иш кўришни асос қилиб олади. 
Бу ҳолда ҳар бир функция бўйича барча алоҳида ҳаракатлар тавсифланади. Ўқув мақсадларида бу 
ҳаракатларни ва операцияларни ўзлаштириш учун қисқа кўргазмали ўқув-инструктив материаллар 
ишлаб чиқилади. Бундай материаллар ишчиларнинг кўникмалари модуллари (Modules of Emploies 
Skills) деб юритила бошланди. Чоп этилган адабиётларда бу номланиш “касбий кўникмалар 
модуллари” ёки “меҳнат кўникмалари модуллари” (МКМ) сифатида очиб берилади.
 
Европа давлатлари (Италия, Швейцария, Буюк Британия ва б.) ва баъзи Осиё давлатларида 
МКМ-конецепциясини амалга оширишга асосланган ҳусусий модулли технологиялар тарқалди. 
МКМ-концепция ҲМТ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, таълим ўқув предметларига бўлинмасдан, 
бутунлигича ўқитишга йўналтирилганлиги билан ажралиб туради.
 
Қоидага кўра, битта ўқув модули мураккаб ҳаракатни тавсифига бағишланиб, мураккаб 
ҳаракат бир нечта оддий ҳаракатлардан ташкил топади. Ўқув модули мазкур оддий ҳаракатларни 
тавсифловчи ўқув элементларидан ташкил топади. Тавсифлашни ҳаракатни осон ўзлаштириш 
мумкин бўлишлигидан келиб чиқиб баён қилинади.
 
Ўқув модуллари ва элементлари, шунингдак йўриқлар билан ишлаш жараёнида ўрганувчилар 
мустақил равишда ҳаракатларни ўзлаштирадилар. Йўриқчи-мураббий/ўқитувчи ўқув модулларининг 
кенгайтирилган мажмуасига (улардан ўқитишда фойдаланиш бўйича тавсиялари билан) эга бўлади. 
У гуруҳдаги ўқувчиларнинг аудитория ёки устахонадаги ишини умумий назоратини амалга оширади 
ва керак бўлганда, алоҳида ўқувчиларга маслаҳатлар беради. Йўриқчи-мураббий, шунингдек 
ўзлаштирганликнинг якуний назоратини ҳам амалга оширади. Модулли ўқитиш технологиясининг бу 
вариантида битта гуруҳдаги ўқувчи турли модуллар ва ўқув элементлари билан ишлаши ва 
ҳаракатлар ва операцияларни ўзларининг индивидуал суръатларида ўзлаштиришлари мумкин бўлади.
 
Бугунги кунга келиб модулли ўқитиш технологиясининг турли вариантлари яратилган. 
Янгидан-янги модулли дастурлар, модулли ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда 
дунё миқёсида бундай қўлланмалар кўплаб яратилган бўлиб, ҳусусан Ўзбекистон профессионал 
таълими тизими учун хорижий инвестиция лойиҳалари доирасида бир қатор қўлланмалар [4] 
яратилган.
 
Ҳозирги пайтда таълимнинг компьютер ва масофавий шаклларининг ўзаро кесишиши 
натижасида пайдо бўлаётган йўналишлар модулли ўқитишнинг перспектив йўналишлари 
ҳисобланади. Шунга ўхшаш манзара масофавий таълимда ҳам кузатилмоқда, масофавий таълим учун 
ҳам модул технологияси ўқув материалини ташкил қилиш ва уни ўзлаштиришни самарали усули 
бўлиб қолмоқда.
 
Ҳулоса қилиб айтганда, профессионал таълим муассасаларининг таълим жараёнига модулли 
технологияларни жорий этиш, уларни салоҳиятли умумкасбий ва махсус фанлар ўқитувчилари билан 
боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш билан биргаликда, таълим натижаси – битирувчининг талаб 
даражасидаги мутахассис бўлиб чиқишига кенг имкониятлар очади.

Download 9,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   352




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish