Вольтметр стрелкаси “қизил” зонада жойлашган, созловчи кучланиш меъёрли қийматида амперметр катта заряд кучини кўрсатади
АКБ ҳар хил қутбли электродларнинг қисқа туташуви
|
Носоз АКБ да кучланиш бўлмайди
|
АКБ таъмирланади
|
Аккумулятор батареяларини диагностикалаш, улар сиртининг зичлигини, электролит сатҳини ва зичлигини, қаршилик билан кучланишни текширишдан иборат. Элетролит сатҳини меъёрга келтириш дистилланган сув қуйиш билан амалга оширилади. Электролит зичлиги ареометр (7.47расм) ёрдамида текширилади ва фарқ 0,01 гсм3 дан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси шароитида аккумулятор батареяларидаги электролит зичлиги 1,25 гсм3 га тенг бўлади.
Аккумулятор батареясини юкламали вилка (7.48-расм) билан текшириш, унинг қизиган двигателни юргизиш режимига мос келган зарядсизланиш ҳолатини аниқлашга имкон беради.
Сульфатланиш носозликларни энг қийин бартараф этиладигани бўлиб, у пластинка юзаларини йирик Pb2SO4 кристаллари билан қопланиши натижасида содир бўлади (аккумулятор батареялари кўп сақланганда, электролит зичлиги юқори бўлганда, стартер билан кўп қўшилганда). Уни бартараф этиш учун кам ток кучида (аккумулятрлар сиғимининг 0,04 га тўғри келувчи) узлуксиз кучланиш бериш(зарядлаш) билан бартараф этилади. Қисқа тутатиш пластинкалардан актив массаларни тўкилиши натижасида содир бўлади.
-
47-расм. Электролит сатҳини текшириш.
|
48-расм. Аккумулятор батареясини текшириш учун юклама вилкаси:
1–вольтметр; 2–кронштейн; 3–кожух; 4– юклама резистори; 5–контакт ҳалқаси; 6– контакт гайкаси; 7–даста; 8–шчуп.
|
Юкламали вилка ёрдамида аккумулятор батареясини зарядланганлик даражасини аниқлашда, юкланиш остидаги вольтметрни текширилаётган батарея сиғимига тўғри келган кўрсатиши, қуйида келтирилган маълумотларга мос тушиши лозим:
Аккумуляторнинг кучланиши,В
|
1,7-1,8
|
1,6-1,7
|
1,5-1,4
|
1,4-1,5
|
1,3-1,4
|
Зарядланганлик даражаси, фоиз
|
100
|
75
|
50
|
25
|
О
|
Соз аккумулятор батареясини кучланиши юкламали вилка билан текширилганда камида 5с давомида ўзгармаслиги керақ Аккумулятор батареяси қопқоғадаги тешиклар тиқинлар билан беркитилган бўлиши лозим. Электролитнинг зичлиги 1,2 гсм3 дан кам бўлган аккумуляторларни юкламали вилкада текшириш тавсия этилмайди.
Электролит зичлигининг 0,01 гсм3 га камайиши, аккумулятор батареяси 6 % зарядсизланганлигини кўрсатади Батареянинг зарядсизланиши ёзда камида 50 % ни, қишда 25 % ни ташкил қилса, уни зарядлаш керак.
Аккумулятор батареяси - уч ойда бир марта батарея ҳақиқий сиғимининг 110 дан 113 гача ток кучи билан зарядланади.
Батареяларни зарядлаш икки хил усул билан:
доимий ток кучи билан;
доимий кучланиш билан зарядланади.
Биринчи усулда, батареяни зарядлаш тармоғига кетма-кет гуруҳлаб кучланишлар реостати орқали уланади. Батарея икки босқичда зарядланиб, биринчи босқичда зарядлаш, батареянинг битта элементидаги кучланиш 2.4 в га етгунча, иккинчи босқичда эса, ток кучи 50 % га камайгунча бажарилади. Бу услубнинг камчилиги шуки, зарядлаш 10-15 соат давом этади ҳамда уланадиган батареялар бир хил сиғимда бўлиши ва ток кучи ҳар соатда назорат қилиб турилиши зарур.
Иккинчи усулда, доимий кучланиш билан ҳар хил сиғимдаги ва ҳар хил даржада зарядланадиган батареяларни зарядлаш мумкин. Батареяларнинг бир хил кучланишдагилари гуруҳларга ажратилади ва зарядлаш қисқа вақт давом этади, ҳамда ток кучи ростлаб турилиши зарур. Шунингдек, зарядлашни бевосита автомобилнинг ўзида бажариш ҳам мумкин. Зарядлаш жараёнининг жадаллашиши катта ток кучи (50А) ҳисобига олиб борилади. АСС ларда қўлланиладиган тўғрилагичлар (Випрямителлар ВАС-111, ВСА-5 ва ҳ.к.) кучланишни 80В гача ва ток кучини 12А бўлишини таъминлайди.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган (НЕКСИЯ, ТИКО ва ДАМАС автомобилларига қўйилаётган) 12V35AH ва 12V55AH(MF) аккумулятор батареяларида маҳсус индикатарлар бўлиб, улар аккумуляторни меъёрий (яшил ранг), зарядталаб (қора ранг) ва электролитнинг камлигини (рангсиз) кўрсатади. Индикаторнинг рангига қараб, аккумуляторни зарядлаш ёки унга электролит қуйиш зарурлигини аниқлаш мумкин.
Аккумулятор батареясини жорий таъмирлашдан олдин унинг ташқи сирти 3-5 фоизли кальций содасининг(қайноқ) эритмаси билан юнгли чўткада ювилади. Батарея ювилгандан кейин совуқ сув билан чайиб ташлаб, қуруқ латта билан артилади. Батареянинг кислотага чидамли мумли(мастика) сиртининг ёриқлари, жипс бўлмаган жойлари электролитнинг сизиб чиқиши ва сачраши орқали аниқланади. Бундай нуқсонлар аккумляторлар батареясини қисмларга ажратмай туриб бартараф этилади. Шу ёриқ жойлари(90-120 бурчак остида) қиздирилган искана билан ўйиб кўчириб олинади, сўнгра шу жойларга қайноқ, суюлтирилган мум қуйилади. Таъмирлаш олдидан, қисмларга ажратмай туриб батареянинг ҳақиқий сиғимидаги ток 120-115 нисбатдаги қийматида, кучланишни 1,5В га пасайгунча зарядсизлантиради. Сўнгра электролит сопол ванна ёки шиша идишларга қуйиб қўйилиб батарея дистилланган сув билан ювиб юборилади. Шундан сўнг, қувурчасимон фрезада ёки диаметри 18мм ли пармада пармалаб, перемичка чиқариб олинади ва қопқоқдаги кислотага чидамли мум қобиғи кўчириб ташланади.
Мум қопламаси электрда қиздирилган куракчалар ёрдамида кўчириб ташланади. Батареянинг мумдан тозаланган қопқоғи ечгич ёрдамида ечиб олинади. Пластинанинг яхлит блоклари бакдан махсус ушлагич ёки омбирушлагич ёрдамида чиқариб олинади. Блокларнинг носоз мажмуаси бакдан (перемичкани ечмай туриб, батареяни қўзғатмай ушлаб туриб), қисиб ушлагич ёки омбир-ушлагич ёрдамида чиқариб олинади.
Қисмларга ажратилган батарея кислотага чидамли ваннага солиб ювилади. Носоз сепаратор ва пластиналар (қулоғи қалайланган жойидан эритиб) бареткалардан ажратиб олинади. Бак зичлиги унга қайноқ сув қуйиб ва унинг сизиб чиқишига разм солиб ёки электр ўтказувчанлигини синаб, текширилади. Бунинг учун бакка электролитни сувдаги кучсиз эритмаси қуйилади ва яхши аралаштирилиб, синаб бўлингандан сўнг, ваннага тўкиб юборилади. Ваннада ва бак ичида электродлар жойлашиб, улардан вольтметр орқали 127-220В кучланишли ток ўтказилади. Бак зич бўлса, вольтметр стрелкаси “0” ҳолатидан силжимайди. Урилган, ёрилган ҳамда турли кўринишларда шикастланган баклар таъмирланади ёки алмаштирилади. Йиғилган пластинкалар блокида қисқа туташувлар содир бўлиши ёки бўлмаслиги бакнинг алоҳида жойига ўрнатиб қўйилган вольтметр орқали текширилади. Бундай пайтда қопқоқни асбест ёки резина чилвир билан жипс маҳкамлаб ва бу сиртга эриган суюқ мум қуйилади. Йиғилган батареяга меъёрдаги зичликда электролит қуйилиб (25-30С ҳароратгача совитиб) 4-5 соат ушлаб турилгандан сўнг зарядланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |