Бензинда ишловчи (ўт олдириш тизимисиз) ва дизел автомобилларнинг электр жиҳозлари носозликларини бартараф этиш ТХК ва ЖТ иш ҳажмининг 11-17% ни ташкил этади. Энг асосий носозликлар аккумулятор батареясига, кучланишни созлагич билан генераторга ва стартерга тўғри келади. Бундан ташқари ёритиш ва огоҳлантириш жиҳозларини текшириш ҳамда созлашга алоҳида эътибор бериш зарур.
АКБ носозликларининг сабаблари
|
Диагностика қилиш усуллари
|
Бартараф этиш усуллари
|
АКБ тез - тез разрядланади ва стартёр билан двигателни юргизиб юборишда тирсакли валнинг керакли айланишлар частотасини таъминлай олмайди.
|
Двигател ишламай турган ёки
тирсакли вали паст айланишлар частотасида ишлаган ҳолларда электр истеъмолчиларини узоқ вақт ишлатиш
|
Узоқ масофани ёритиш фаралари уланганда ярим чўғ билан ишлайди
|
АКБнинг разрядланганлик даражаси аниқланади, зарурат бўлса зарядланади. Двигател ишламаганда истеъмолчиларни узоқ вақт ишлатиш тавсия этилмайди
|
Қопқоқ юзаси бўйича ток ўтказувчи ифлослик ёки электролит билан АКБ қисқичлари туташуви туфайли меъёрдан ортиқ ўз-ўзидан
разрядланиш
|
Вольтметр стрелкаси “қизғиш” зонада, амперметр разрядни кўрсатади. АКБ қопқоғи юзаси ифлосланган.
|
Батарея юзаси нашатир спиртининг 10% ли эритмаси ёки калийлаштирилган сода билан тозаланади.
|
Сеператорнинг емирилиши ёки “ўсиши”, АКБ актив массаси тўкилганда ҳосил бўлган шлам билан электродлар туташуви туфайли меъёрдан ортиқ ўзўзидан разрядланиш
|
Электролит зичлиги меъёрий қийматда бўлса ҳам, вольтметр билан ўлчанган э.ю.к паст қийматга эга бўлади.
|
Емирилган сепараторларни алмаштириш ва шламдан тозалаш орқали АКБ ни таъмирлаш.
|
Ифлосланган сув ёки электролит қўлланилиши туфайли меъёрдан ортиқ ўзўзидан разрядланиш
|
Вольтметр стрелкаси “қизғиш” зонада, амперметр разрядни кўрсатади.
|
10 соатли разряд режимида
АКБ 1,1..1,2В гача разрядланади, электролит тўкилади, батарея ювилади, янги электролит қўйилади ва меъёргача зарядланади
|
АКБнинг узоқ муддатда сақланганлиги, паст зарядланиш даражасида ва электролит зичлиги паст ҳолда эксплуатация қили-ниш туфайли электродларнинг сульфатланиб қолиши
|
Заряд бошланишида кучланиш юқори; заряд жараёнида электролит зичлиги деярли ошмай туриб, унинг қайнай бошлаши, ҳарорат ошиши ва заряд охирида кучланиш пасайиши
|
Электролит тўкиб ташланади, 1,145г/см3 зичликли янгиси қуйилади, АКБ 0,050С20 А (бу ерда 0С20-20 соатли разряд режимидаги сиғим) ток билан зарядланади ва заряд охирида зичлик меъёрига олиб борилади; АКБ таъмирланади
|
АКБ қисқичлари сим ушлагичларининг қўшилиш жойлари зич маҳкамланмаганлиги туфайли уларнинг оксидланиб қолиши
|
Қисқичлар ва сим ушлагич қўшиладиган жойларда оппоқ қурум ҳосил бўлиб қолади
|
АКБ қисқичлари сим улагичлари “оппоқ” қуримдан тозаланади, зич маҳкамланиб, техник вазелин билан мойлаб қўйилади
|
Электр истеъмолчилари занжирида қисқа туташув
|
Ҳамма истеъмолчилар узиб қўйилади, “масса” сими АКБ (-) қисқичга туташтирилади. Учқун ҳосил бўлиши қисқа туташув борлигини билдиради, унинг аниқ жойи тестер ёки мультиметр орқали кетма-кет текшириш билан аниқланади
|
Аниқланган қисқа туташув жойи қўшимча изоляция билан ҳимоя қилиб қўйилади
|
Бир ёки бир неча аккумуляторларда носозликлар мавжуд
|
АКБ сиғими меъёрдан кам ва юклама остидаги кучланиш тез пасайиб кетади
|
Батарея алмаштирилади
|
Генератор қурилмасида носозликлар мавжуд
|
Генератор қурилмаси чиқувидаги кучланиш меъёрдан кам
|
Генератор қурилмаси таъмирланади
|
|