375-модда. Суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари
Суд ҳужжатини апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;
4) моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.
13. Sudning qarori to`g`ri.
14. FPK 46-modda, 377-modda 2-qism 4-band
15. FPK 377-modda 2-qism 4-band
16. 15-модда. Ишнинг ҳақиқий ҳолати, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини суд томонидан аниқланиши
Суд тақдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши, уларни процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ёки амалга оширмаслик оқибатлари тўғрисида огоҳлантириши ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида кўмаклашиши керак.
17. 195-модда. Аризани қайтариш
Судья аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:
1) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 31-боби, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 22, 30-моддалари.
2) манфаатдор шахс номидан берилган ариза иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 65 — 70-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 129 — 131, 134, 138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2010 йил 14 майдаги «Вакилликка доир фуқаролик процессуал қонунчилиги нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори.
3) иш мазкур суднинг судловига тегишли бўлмаса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 28 — 30, 33, 34-моддалари.
4) ариза ушбу Кодекснинг 189-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 188-моддалари.
5) битта аризада бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан бир нечта талаб бирлаштирилган бўлса, башарти бу талаблар ўзаро боғлиқ бўлмаса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27, 196-моддалари.
6) иш юритишга қабул қилиш ва ишни қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар аризачидан аризани қайтариш ҳақида ариза келиб тушган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божини тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки илтимоснома рад этилган бўлса;
(195-модданинг биринчи қисми 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 128 — 133-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 328-моддасининг 1-банди, 329-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
8) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ариза қонунда белгиланган муддатдан олдин ёки қонунда назарда тутилган мол-мулкни (ашёни) аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби бузиб берилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 122-моддаси 11-банди, 293-моддаси 8-банди, 327 — 330-моддалари, Ўзбеистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1157-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса.
(195-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 9-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Аризани қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга умумий тартибда такроран мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
18. 52-модда. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг процессда иштирок этиши
Давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар қонунда назарда тутилган ҳолларда, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Давлат бошқаруви органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иш юзасидан хулосалар бериш учун суд томонидан суд процессида иштирок этишга жалб қилиниши ёки ўз ташаббуси билан процессга киришиши мумкин.
Sudning harakati noto`g`ri.
19. 189-модда. Аризанинг мазмуни
Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;
3) жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;
4) даъвогарнинг талаби;
5) агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;
6) даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
7) жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
8) аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Ариза даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, аризага ишончнома ёки вакилнинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилиниши керак.
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризада ушбу моддада санаб ўтилган маълумотлардан ташқари ариза кимнинг манфаатини кўзлаб берилган бўлса, ўша шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ҳамда манзили кўрсатилиши керак.
Аризада даъвогарни ёки унинг вакилининг, шунингдек бошқа тарафнинг телефонлари ва факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Аризада электрон манзили кўрсатилганлиги аризачининг суд чақирув қоғозларини ва бошқа хабарномаларни, суд ҳал қилув қарорларининг ҳамда ажримларининг кўчирма нусхаларини электрон ҳужжат тарзида олишга бўлган розилигидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4, 188-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 110, 112-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 14-сонли «Биринчи инстанция суди томонидан фуқаролик процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 2, 3-бандлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |