110-модда. Иш юритишни тугатиш асослари Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:
1) иш судга тааллуқли бўлмаса;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 111-моддаси. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01.2006 йилдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси, Олий хўжалик суди Пленумининг 19.11.2010 йилдаги 220-сонли «Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2012 йилдаги 238-сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 21-банди, Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014 йилдаги 261-сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 9-бандининг иккинчи хатбошиси. 2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно;
LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01.2006 йилдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 24-бандининг учинчи хатбошиси. 3) ҳакамлик судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий тарзда ижрога қаратиш юзасидан ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
4) ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса;
LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01. 2006 йилдаги 142-сонли «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 24-бандининг учинчи хатбошиси, Олий хўжалик суди Пленумининг 19.11.2010 йилдаги 221-сонли «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатишга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 13, 17-бандлари. 5) ишда тараф ҳисобланган фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
6) даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса;
LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 19.11.2010 йилдаги 221-сонли «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав фондларини шакллантирмаган корхоналарни тугатишга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 11-банди. 7) келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 130 — 134-моддалари. LexUZ шарҳи Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли «Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 15-банди. 8) даъвогар жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, бунда шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган ва бундай тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса;
6. MCHJ t-da qonun: