200-модда. Қарши даъвони қабул қилиш шартлари Судья қуйидаги ҳолларда қарши даъвони қабул қилиши шарт, агар:
1) қарши даъво дастлабки даъвони қоплашга қаратилган бўлса;
2) қарши даъвонинг қаноатлантирилиши дастлабки даъвонинг қаноатлантирилишини бутунлай ёки қисман истисно этса;
3) қарши ва дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғланиш мавжуд бўлса ҳамда уларни биргаликда кўриш низонинг тезроқ ва тўғри кўриб чиқилишига ёрдам берса.
28. Mehnat kodeksi
270-модда. Меҳнат низосини ҳал қилишни сўраб мурожаат этиш муддатлари Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:
ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.
Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.
Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.
29. 122-модда. Аризани кўрмасдан қолдириш асослари Суд қуйидаги ҳолларда аризани кўрмасдан қолдиради, агар:
1) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 42-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 22-моддаси. 2) манфаатдор шахс номидан ариза иш юритишга ваколати бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
3) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
4) тарафлар ўртасида ушбу низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса;
LexUZ шарҳи Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-64-сонли “Ҳакамлик судлари тўғрисида” Қонуннинг 11 — 13-моддалари. 5) ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 221-моддаси. 6) ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган даъвогар иккинчи чақирув бўйича судга келмаса, жавобгар эса ишни мазмунан кўришни талаб қилмаса;
Sudyaning harakati noo`rin.
30. 156-модда. Суд хабарномалари ва чақирув қоғозлари Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва гувоҳлар суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади.
Судья чақирув қоғози билан бир вақтда жавобгарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юборади.
Агар жавобгарнинг ёзма тушунтириши судга келиб тушган бўлса, судья судга мурожаат қилган шахсга чақирув қоғози юбораётганда ушбу тушунтириш хатининг кўчирма нусхасини жўнатади.
Суд хабарномалари ва чақирув қоғозлари иш материалларига қўшиб қўйилади.
31. 124-модда. Иш юритишни тугатиш асослари Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:
1) иш судга тааллуқли бўлмаса;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 26, 27-моддалари. 2) фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса;
32. 262-модда. Қўшимча ҳал қилув қарори Иш бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилган суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарори чиқариши мумкин, агар:
1) ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундириладиган сумманинг миқдорини, олиб берилиши керак бўлган мол-мулкни ёки жавобгар амалга ошириши шарт бўлган ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса;
2) арз қилинган талабларнинг бирортаси бўйича ишда иштирок этувчи шахслар далиллар тақдим этган ва тушунтиришлар берган бўлсаларда, бироқ бу хусусда ҳал қилув қарори қабул қилинмаган бўлса;
3) ҳал қилув қарорида суд харажатларини тақсимлаш кўрсатилмаган бўлса.
Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш тўғрисидаги масала ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай қўзғатилиши мумкин.
Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Қўшимча ҳал қилув қарори устидан асосий ҳал қилув қарори билан бирга шикоят қилиниши ва протест келтирилиши мумкин.
Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга киради.
Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш рад этилган тақдирда, ажрим чиқарилади.
Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқаришни рад этиш ҳақидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
33.
34. Nikohda bo`lganlik fakti 1944-yil 8-iyulgacha bo`lgan nikohlarga nisbatan belgilanadi.
35. 44-модда. Тарафларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари Тарафлар процессуал ҳуқуқлардан тенг фойдаланадилар ва тенг мажбуриятларга эга бўладилар.
Даъвогар билдирилган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, қўшимча талаблар тақдим этишга, даъво талабларининг миқдорини оширишга ёхуд камайтиришга, улардан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Жавобгар даъвогарнинг талабини тўлиқ ёки қисман тан олишга, қарши даъво тақдим этишга ҳақли.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 12-сонли «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги қарорининг 14-банди. Олдинги таҳрирга қаранг. Даъво ишини юритишда тарафлар суд процессининг ҳар қандай босқичида ишни келишув битими тузиш ёки биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар медиатив келишув тузиш орқали тугаллашга ҳақли.