226-модда. Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олиши, тарафларнинг келишув битими ёки медиатив келишуви (226-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон) Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлиги, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олганлиги ёки тарафларнинг келишув битими шартлари суд номига йўлланган, ишга қўшиб қўйиладиган ёзма аризаларида ифода этилган бўлиши лозим бўлиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Медиатив келишув судга алоҳида ҳужжат тарзида тақдим этилади ва ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
(226-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон) Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилишдан ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлашдан олдин суд даъвогарга ёки тарафларга тегишли процессуал ҳаракатларни амалга ошириш оқибатларини тушунтиради.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш тўғрисида ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақида суд ажрим чиқаради, бир вақтнинг ўзида ушбу ажрим билан иш юритишни тугатади.
Арз қилинган талаблар жавобгар томонидан тан олинган ва бу суд томонидан қабул қилинган тақдирда, уларни қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилади.
Суд томонидан жавобгарнинг арз қилинган талабларни тан олиши қабул қилинмаган ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш рад қилинган тақдирда, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва ишни мазмунан кўради.
36. 507-модда. Ҳадяни бекор қилиш Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
Манфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тадбиркор ёки юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларини бузиб, банкрот деб эълон қилинишидан олдинги бир йил ичида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин.
Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.
37. 282-модда. Сиртдан иш юритиш тартиби Иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилганида суд ишдаги мавжуд далилларни текшириш билан кифояланади, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва илтимосларини эътиборга олиб, ҳал қилув қарори чиқаради, бу ҳал қилув қарори сиртдан чиқарилган деб аталади.
Даъвогар томонидан даъвонинг предмети ёки асоси, даъво талаблари миқдори ўзгартирилганда суд мазкур суд мажлисида ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўришга ҳақли эмас. Бу ҳолда ишни кўриш даъво аризасини даъво предмети ёки асоси, даъво талаблари миқдори ўзгартирилган ҳолда жавобгарга топшириш учун кейинга қолдирилади.
Агар суд мажлисига келмаган жавобгардан ишни унинг иштирокисиз кўриш ҳақида ариза келиб тушса, иш сиртдан иш юритиш тартибида эмас, умумий тартибда кўрилиши лозим.
38. O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi PLENUMINING
Qarori