2. Бухгалтерия баланси


Соф айланма маблағлар ёки капитал = Айланма активлар - Қисқа муддатли мажбуриятлар



Download 127,5 Kb.
bet3/5
Sana28.02.2022
Hajmi127,5 Kb.
#475127
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-мавзу Мол хисобот

Соф айланма маблағлар ёки капитал = Айланма активлар - Қисқа муддатли мажбуриятлар.

Соф айланма маблағлар ёки капитал ҳажми корхона томонидан ўз қарзини тўлагандан сўнг унинг потенциал ривожланиш қобилятини таърифлайди. Соф айланма маблағлари ёки капиталининг коэффициенти қуйидагича топилади:



Бу коэффициент бир сўмлик соф айланма капиталига неча пуллик ҳали ишлаб чиқаришга сарфланмаган материал заҳиралари тўғри келишини таърифлайди. Бундай маълумотларга асосан корхона менеджерлари корхона ҳолатини ривожлантириш бўйича тегишли қарорларни қабул қилишади.


Баланс маълумотларидан фойдаланадиган ташқи қизиқувчилар учун корхона капиталининг тузилиши кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга.
Капиталнинг тузилиши кўрсаткичлари корхонага узоқ муддатли қўйилмалар қўйган инвесторлар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш даражасини таърифлайди. Улар корхонанинг узоқ муддатли қарзларини тўлаш қобилиятини акс эттиради.
Мулк коэффициенти (ёки хусусий капитални концентрациялаш коэффициенти) қуйидагича топилади:

Бу коэффициент бир бирликка тенг ёки ундан ортиқ бўлиши мумкин. У корхона эгаларининг корхонага қўйилган маблағларни умумий суммасидаги улушини кўрсатади. Корхона эгаларининг улуши қанчалик кўп бўлса, шунчалик корхона молиявий барқарор, иқтисодий мустаҳкам бўлади ва ташқи кредиторларга қарам бўлмайди.


Корхонанинг молиявий қарамлик (Кмқ) коэффициенти қуйидагича аниқланади:

Ушбу коэффициент 0,5 дан кам бўлиши, лекин кўп бўлса, 1 дан ошмаслиги керак. Бу корхонани ташқи қарз берувчилардан молиявий қарамлигини таърифлайди ва унинг ўсиш динамикаси корхонани молиялаштиришда қарзга олинган маблағлар улушини кўпайиб бораётганини кўрсатади.




6.3. Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни тузиш


Молиявий ҳисоботдан ички ва ташқи фойдаланувчилар учун корхонанинг асосий воситаларининг таркиби, уларнинг иш ҳолати ва умумий қиймати муҳим аҳамиятга эга. Бу маълумотлар корхоналарнинг молиявий ҳисобот таркибида тузиладиган «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» да акс эттирилади.
Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот асосий воситалар ва уларнинг эскириши белгиланган тасниф асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича акс эттирилади: йил бошига қолдиғи; ҳисобот даврида асосий воситаларнинг кирими; ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилгани; йил охирига қолдиғи.
Ҳисоботнинг 3 ва 6- устунларида йил боши ва охирига корхона балансида ҳисобга олинган барча асосий воситаларнинг қиймати акс эттирилади.
4- устунда ҳисобот даврида, қўшимча баҳолаш қиймати ҳам қўшилган ҳолда қуйидаги манбалардан корхона тасарруфига ўтган асосий воситалар акс эттирилади: пулга сотиб олиш ёки янгидан қуриш; айланма маблағлардан асосий воситага ўтказилиши; бошқа корхона ва ташкилотлардан бепул олиниши; инвентаризация натижасида ортиқча чиққан асосий воситалар кирими; лизинг муомалалари бўйича узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар.
5- устунида қайтадан баҳолаш натижасида нархини пасайтириш ҳам қўшилган ҳолда қуйидаги сабабларга кўра хўжалик тасарруфидаги асосий воситалар таркибидан чиқарилган объектлар қиймати акс эттирилади: пулга сотилган кераксиз ва ортиқча асосий воситалар; асосий воситалар таркибидан айланма маблағларга ўтказилган объектлар; бошқа корхона ва ташкилотларга бепул берилган объектлар; эскириши натижасида объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши; табиий офатлар, авария натижасида ва бошқа сабабларга кўра объектларни ҳисобдан чиқарилиши.
7 ва 10- устунларда асосий воситаларнинг турлари бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига жамғарилган эскириш суммаси акс эттирилади.
8- устунда асосий воситаларни қўшимча баҳолаш натижасида қўшимча ҳисобланган амортизация суммаси ҳам қўшилган ҳолда, ҳисобот даврида барча асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.
9- устунда тугатилган, сотилган ва бошқа йўллар билан хўжалик тасарруфидан чиқиб кетган асосий воситалар эскириши кўрсатилади.
11- устунда асосий воситаларнинг йил бошига қолган соф қолдиқ қиймати акс эттирлади. Бу сумма 3- ва 7- устун суммалари фарқидан иборат.
12- устунда асосий воситаларнинг ҳисобот даври охирига қолган соф қолдиқ қиймати акс эттирилади. Бу сумма 6- ва 10- устун суммалари фарқидан иборат.
Асосий воситаларнинг жами суммасидан ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш йўналишидагиларнинг ҳаракати алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва бошқа моддий ишлаб чиқариш фаолияти соҳасига тегишли объектлар киради.
Ноишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига коммунал хўжалик, соЁлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, маориф, маданият ва шунга ўхшаганларда фойдаланиладиган объектлар киради.
«Маълумот учун» деган бўлимнинг 180 – 183 қаторларида асосий воситалар қайси манбалар ҳисобидан сотиб олинганлиги (кирими) акс эттирилади.



Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish