Общая дата – ушбу режимда барча ташкилотлар ва фойдаланувчилар учун бир хил тақиқлаш санаси ўрнатилади;
По организациям – ҳар хил ташкилотлар учун алоҳида тақиқлаш саналарни белгилаш имконини беради;
По организациям и пользователям/группам пользователей – ташкилотлар учун фойдаланувчилар ва фойдаланувчи гуруҳлари кесимида ҳар хил тақиқлаш саналарини белгилаш имконини беради. Агарда фойдаланувчи бирнечта фойдаланувчилар гуруҳларига кирадиган бўлса, чекловчи сана сифатида белгиланган саналарнинг энг ками олинади.
Маълумотларни ўзгартиришни тақиқлаш механизмидан фойдаланиш ҳолатида тақиқлаш санасигача бўлган давр ҳужжатини ўтказишга (ўтказилишини бекор қилиш ёки қайта ўтказиш) ҳаракат қилинса, экранда «Редактирование данных этого периода запрещено. Изменения не могут быть записаны» огоҳлантириш хабари пайдо бўлади.
Эслатма
Оддий ҳолда Полные права ролига эга фойдаланувчиларга тақиқлаш санаси бўйича чекловлар таъсир қилмайди.
Тўлиқ ҳуқуқларга эга бўлган фойдаланувчиларга маълумотлар ўзгартирилишини тақиқлашнинг таъсир этиши учун Сервис – Настройка программы – Запрет изменения данных менюсидаги Распространить дату запрета на пользователей с полными правами байроқчасини ўрнатиш лозим.
2.5.Фаолият кўрсатаётган корхона маълумотларидан фойдаланилган ҳолда бошланғич қолдиқларни шакллантириш ва киритиш.
Хўжалик операциялари далилларини рўйхатдан ўтказишдан олдин дастурда, авваламбор, бошланғич қолдиқларни киритиш зарур. Агарда ташкилот янги ва олдин хўжалик фаолиятини юритмаган бўлса, бошланғич қолдиқларни киритиш талаб қилинмайди.
Қолдиқларни ҳисобот даври – йил, квартал ёки ой бошига (биринчиси афзалроқ) киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қолдиқларни киритиш бўйича операциялар санаси ҳисобот даври бошидаги санадан олдин бўлиши керак, масалан, йил боши учун қолдиқлар ўтган йилнинг 31 декабр кунига киритилади.
Бошланғич қолдиқларни киритиш Предприятие менюсидаги Ввод начальных остатков умумий шаклида амалга оширилади. У барча қолдиқларни қўлланилаётган солиқ тизими
Шаклда Установить дату ввода начальных остатков (ўнг томондаги) ҳаволаси орқали бошланғич қолдиқларни киритиш санаси кўрсатилади.
Барча қолдиқлар дастурга кўрсатилган сана учун киритилади. Бошланғич қолдиқларни киритиш санасини ўзгартириш зарурати пайдо бўлганда Изменить дату ввода начальных остатков ҳаволасига босиш ва санани ўзгартириш зарур.
Бухгалтерия ҳисоби бўйича қолдиқлар ҳар бир ташкилот бўйича киритилади.
Шаклнинг ўнг томонида бошланғич қолдиқларни киритиш тартиби ифодаланган қисқача маълумот жойлашган.
Бошланғич қолдиқларни киритиш учун тегишли счет белгиланади ва тугмаси босилади. Танланган счет бўйича бошланғич қолдиқларни киритиш ҳужжати очилади.
Ҳужжатлар ҳисоб бўлимлари кесимида яратилади. Ҳужжатнинг ўнг томонида тегишли ҳисоб бўлими бўйича қолдиқларни киритишнинг умумий тамойиллари ифодасини топган қисқача маълумот жойлашган.
Қолдиқлар ёрдамчи 000 счети билан муомалада киритилади. Қолдиқларни киритиш санаси учун ёрдамчи 000 счети бўйича сальдо нолга тенг бўлиши керак
Қолдиқларни киритишнинг тўғрилигини Оборотно-сальдовая ведомость ёки Карточка счета стандарт ҳисоботлари ёрдамида текшириб кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |