2-боб. Корхона маълумотларини шакллантириш. Бошланғич қолдиқларни киритиш (4 соат)


Эслатма Ҳужжатларни киритишда счет танлашни тезлаштириш мақсадида ҳисобварақлар режасининг Быстрый выбор



Download 2,55 Mb.
bet12/17
Sana26.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#466334
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2-мавзу

Эслатма
Ҳужжатларни киритишда счет танлашни тезлаштириш мақсадида ҳисобварақлар режасининг Быстрый выбор устунида келтирилган тезкор танлаш кодларидан фойдаланиш мумкин

Бухгалтерия счети тавсифи билан танишиш учун контекст менюсидаги Описание счета тугмасига босилади.


Танланган счет бўйича қўшимча маълумотга эга бўлиш учун Отчеты тугмасини босиш ва стандарт бухгалтерия ҳисоботларидан биттасини, масалан, Оборотно-сальдовая ведомость по счету шакллантириш зарур.
Счет субконтолари рўйхатига ўтиш учун Субконто тугмасини босиш лозим.
Печать тугмаси орқали бухгалтерия ҳисобварақлар режасини экранга ва босмага чиқариш мумкин.
Дастурда субконто деганда аналитик ҳисоб объекти тушунилади. Субконто тури деганда эса аналитик ҳисобнинг объект танлаб олинадиган бир хил туркуми тушунилади
Субконто тури сифатида маълумотномалар, ҳужжат турлари ва конфигурациянинг бошқа объектлари белгиланиши мумкин. Ҳисоб юритиш учун Предприятие - План счетов - Виды субконто менюсидаги умумий субконто турлари фойдаланилади.

Дастур олдиндан белгилаб қўйилган субконто рўйхати билан қўйилади, уларга қўшимча тариқасида фойдаланувчи янги субконто турларини киритиши мумкин.


Янги субконто тури (Добавить Ins) тугмаси ёрдамида яратилади. Субконто рўйхатлари шаклида янги ёзув қўшилади. Бундан кейин рўйхат шаклининг Наименование устунида янги субконто номланишини кўрсатиш, Тип значения устунида янги субконтонинг қиймати турини танлаш лозим.
Янги субконто тури мазкур ёзувнинг ўнг томонидаги танлаш тугмаси ни босиш орқали ишга тушадиган Редактирование типа данных махсус ойнасида танланади.



Субконто турини: “оддий” ёки “мураккаб”ни кўрсатиш лозим. Бундан кейин субконто сифатида ишлатиш мумкин бўлган объектлар рўйхати (ҳужжат , маълумотнома турлари ва б.) келтирилади. Ушбу рўйхатда субконто қиймати танлаб олинадиган объект турларини кўрсатиш зарур. Оддий субконто учун фақат битта объект турини, мураккаб субконто учун хоҳлаган миқдорда субконто турларини кўрсатиш мумкин.


Эслатма
Дастурда субконто турлари ҳар хил ҳужжатларнинг реквизитлари сифатида ишлатилади. Агарда субконто мураккаб бўлса, реквизит қийматини киритиш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда объект тури, иккинчи босқичда объект қиймати танланади. Реквизит одатда ҳужжат шаклидаги майдонга киритилади. Майдонни тўлдириш учун ўнг томондаги тугмадан фойдаланилади. Биринчи босқичда у (Выбор типа) кўринишга, иккинчи боқичда эса (Выбор конк­ретного значения) кўринишига эга.

Ҳисобварақлар режасида ҳар бир счет учун учтагача субконто турлари бўйича аналитик ҳисоб юритиш аломати белгиланиши мумкин. Ушбу аломат счет шаклининг Виды субконто жадвалида тегишли ёзувларни киритиш орқали белгиланади.


Ҳар бир субконто тури учун қуйидаги қўшимча аломатлар белгиланиши мумкин:

  • фақат муомалалар ҳисоби – субконто бўйича қолдиқлар ҳисоби аҳамият касб этмаганда, масалан, «Статьи движения денежных средств» субконто тури учун мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

  • Сумма ҳисоби – кўпчилик ҳолларда мақсадга мувофиқ;

  • Миқдорий ҳисоб – товар-моддий заҳиралар счетлари учун мақсадга мувофиқ;

  • Валюта ҳисоби – баланснинг валюта моддалари учун мақсадга мувофиқ;


Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish