"Фикр" - бирор нарса, кимса ҳақидаги ўй хаёл.
Фикр юргизмоқ (фикрлаш) - бирор хулосага келиш учун нарса, ҳодисаларни таққосламоқ, ўйламоқ, мулоҳаза қилмоқ, разм солмоқ.
Фикрли—ўйлаб, ақл билан иш тутадиган мулоҳазали киши».
Фикрлаш эркинлиги - инсоннинг энг асосий шахсий хукуқларидан бири бўлиб, аввало, шахснинг ҳар қандай мафкуравий тазийиқидан холи, эркин эканлиги, ҳар ким ўзи учун хоҳлаган маънавий кадриятлар тизимини мустақил танлашини англатади.
Фикрлаш эркинлиги инсоннинг интеллектуал ва маънавий ҳаётининг ҳамма йўналишларини ўз ичига олади.
Фикрлаш эркинлиги инсоннинг мутлоқ ҳуқуки бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасига кўра ҳар ким фикрлаш эркинлиги ҳукукига эга , фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллукли бўлган такдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.
Ғоя билан фикр бир-биридан фарқ қилади. Фикр шахсий муносабатни ифодалайди. Ғоя ижтимоий мақсадни акс этдиради. Шунинг учун ҳам ғоя тафаккур маҳсули, ижтимоий қимматга эга бўлган фикрдир.
Ижтимоий максад кўпчилик, яъни жамоатчиликнинг орзу-интилишларини ифода этади. Шахсий фикрнинг ижтимоий мақсадга айланшпида ҳаёт, воқелик муҳим ўрин тутади.
Афлотуннинг фикрича, фикр - фараз ва ишончга бўлинувчи ҳиссий нарсаларга тааллуқлидир.
Кишилар тафаккурга эга бўлганликлари - фикрлай олганликлари учун КОСМОСга йўл очдилар, океанлардан сузиб ўтишни ва атомни парчалашни ўргандилар, унутилган тилларнинг сирларини топа олдилар.
Фикр инсон олдида энг оддий бўлсада бирор муаммо ёки вазифа турганда пайдо бўлади. Фикрлай олиш қобилияти ўйин пайтида ҳам, ўқишда ҳам, ишда ҳам, меҳнатда ҳам, ижодда ҳам пайдо бўлади ва ривожланади. Бунда кўп нарса инсоннинг ўзига, унинг қатиъяти, қобилияти ва фаолиятига боғлиқ. Муҳими фикрлашдан эринмаслик, мураккаб муаммоларни бажараётганда астойдил ҳаракат қилишдан кўрқмаслик керак.
1. Биринчи бола ҳавога тош отди ва у тош ерга қайтиб тушди. Иккинчи бола ҳам ҳавога тош отди ва у ҳам ерга қайтиб тушди ва
учинчи бола ҳам ҳавога тош отди ва у ҳам яна ерга қайтиб тушди. Демак, болаларда барча ҳавога отилган тошлар яна ерга қайтиб тушади, деган фикр пайдо бўлади.
2. Ўқитувчи биринчи ўқувчидан сўради 2 сони 2 сонига қолдиқсиз бўлинадими ва ўкувчи жавоб берди. Ҳа, натижа 1га тент. Худди шунингдек, ўқитувчи ўз ўқувчиларига қуйидаги саволларни берди ва қуйидаги мое жавобларни олди: 4 сони 2 сонига қолдиқсиз бўлинадими, деган саволига Ҳа, натижа 2 га тент, деган жавобни, 6 сони 2 сонига қолдиксиз бўлинадими, деган саволига Ҳа, натижа 3га тент, деган жавобни олди.
Бундан, демак барча жуфт сонлар 2 сонига қолдиқсиз бўлинар экан, деган фикр пайдо бўлади.
Бу кузатганлардан хулоса қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, инсоннинг ўз тажрибалари асосида хулосалар чиқариш, мавжуд билимлар асосида янги билимлар ҳосил қилишдан иборат экан. Инсоннинг мана шу қобилиятида фикрлай олшпи намоён бўлади.
Инсоннинг фикрлай олиш қобилияти киши кўзидан яширинган нарсаларни англаш, воқеалар орасидаги ички боғликликни илгаб олиш имкониятини беради. Айни мана шу фикрлай олиш қобилияти инсонни ер юзасидаги энг буюк ақлли шахсга айлантирди.
Демак, фикр, фикрлаш, фикрли бўлиш, фикр эркинлиги, ғоя, ижтимоий максад ва шу кабилар инсоният онгли фаолияти жараёни маҳсулидир.
Бу борада «Гипотеза» сўзи ва унинг маъноси мазкур мавзуни тўлиқ ва батафеил ёритиш имкониятини беради. «Гипотеза» сўзи аслида юнонча бўлиб, «фараз қилиш» маъносини беради. Фараз килиш эса бу инсон миясига келган шунчаки фикр эмас, балки синчиковликка асосланган кузатишлар, далил ва ҳисоб^-китобларни қиёслаш асосида юзага келган илмий фикрдир, чунки унинг илмий бўлишига сабаб мавжуд кузатишлар, далиллар ва шу асосидаги ҳисоб-китоблар натижасида тегишли йўналиш бўйича янгиланган (ривожлантирилган, такомиллаштирилган ёки бутунлай янги) истиқболли фикрлар шаклланади.
Бунга илм-фан тараққиётида далиллар кўплаб топилади. Улардан баъзиларини келтирамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |