2 - Масала. Паст босимли ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти тармоғининг сув бериш қобилиятини текшириш.
Тармоқнинг ёнғин ўчириш мақсадида бера оладиган сув миқдори. Қачон ва биринчи навбатда қаерларда синов ўтказилади. Тармоқ тури (ҳалқасимон ёки боши берк), қувур диаметри ва ундаги босим миқдори.
Тармоқнинг сув бериш қобилияти бевосита амалда синов натижасида ёки гидравлик ҳисоб асосида аниқланиши мумкин. Синов ёнғин хавфсизлиги идоралари ходимлари томонидан водопровод хизмати вакиллари билан биргаликда ўтказилади.
Синов ўтказишдан аввал водопровод тармоғи турини: паст ёки юқори босимли эканлигини аниқлаш лозим.
Паст босимли тармоқ учун энг ноқулай нуқтада ер сатҳида эркин босим 10 м дан кам бўлмаслиги, юқори босимли тармоқ учун эса қуйидаги ифода ёрдамида аниқланган қийматдан кам бўлмаслиги лозим.
Hэр = 28 + T
бу ерда Т – энг баланд бинонинг баландлиги, м.
Шундан сўнг синов ўтказиш жойи танланади. Синов биринчи навбатда водопровод тармоғини паст босимли бўлагида, боши берк чизиқларида, кичик диаметрли (100 мм дан кичик) бўлакларида, катта узунликка эга бўлган бўлакларида, насос станциясидан узоқда жойлашган бўлакларида, сув истеъмоли катта бўлакларда, эски бўлакларда, портлаш ёнғинга хавфли ишлаб чиқариш объектлари олдида ва янги кўрилган бўлакларда ўтказилади.
Паст босимли водопровод тармоғининг сув бериш қобилияти қуйидаги кетма-кетликда текширилади:
Синов учун тармоқ бўлаги танланади.
Тармоқнинг синаладиган бўлагидаги ёнма-ён жойлашган иккита гидрантга ёнғин ўчириш автонасослари ўрнатилади (диаметри 66 мм дан кам бўлмаган енг, дастак учидаги насадка диаметри 19 мм ли бўлиши тавсия этилади).
Ҳар бир автонасосдан енг чизиқлари тортилади ва дастак – сув ўлчагич ўрнатилади ва гидрант очилади.
Мановакуумметрлар кўрсаткичига қараб синов баённомасига тармоқдаги бошланғич босим миқдори ёзиб олинади.
Насослардан бири ишга туширилади. Секин айланиш частотаси ортира борилиб, насоснинг максимал иш режим ҳосил қилинади ва 2 дақиқа ушлаб турилади.
Баённомада синов бошланиш вақти қайд қилиниб, 2 дақиқа ўтгандан сўнг сўриш чизиғидаги мановакуумметр ва дастак сув ўлчагичларидаги манометрлар кўрсаткичлари ёзиб олинади.
Агар мановакуумметр 3 метр атрофида (3м дан кам бўлмаган) ортиқча босимни кўрсатса, тармоқнинг синови тўхтатилади ва чиқаётган сув сарфи аниқланади (манометр кўрсаткичи асосида). Бу босим насоснинг кафолатли ишлаши учун етарли. Ундан паст босимда насос ишида узилиш бўлиши мумкин.
Агар биринчи насос максимал режимда ишлаганда сўриш чизиғидаги ортиқча босим 3м дан катта бўлса, иккинчи насос ишга туширилади. Бунда насос ишида узилиш бўлмаслиги учун биринчи насос айланиш частотаси пасайтирилади.
Иккинчи насос ишга туширилгандан сўнг иккала насоснинг айланиш частотаси биргаликда ортира борилади ва мановакуумметр кўрсаткичи кузатиб турилади. Бу кўрсаткич 3м га етганда (пасайганда) айланиш частотаси бошқа кўтарилмайди.
Иккала насоснинг биргаликда ишлашида 2 дақиқа ўтгандан сўнг барча мановакуумметр ва манометрларнинг кўрсаткичи ёзиб олинади (6 пунктдаги сингари).
Агарда иккала насос биргаликда максимал режимда ишлаганда ҳам ортиқча босим 3м дан катта бўлса, олдиндан бу икки насос ўқи айланиш частотаси пасайтирилиб, учинчи насос ҳам ишга туширилади. Кейин синов учала насос биргаликда ишлаганда давом эттирилади. (худди 8,9,10 бандлардаги сингари).
Бир вақтнинг ўзида ишловчи гидрантлар сони ҳар бир насоснинг сўриш бўшлиғидаги ортиқча босим 3м га тенг бўлиш шарти асосида аниқланади.
Ҳар бир гидрантдан олиниши мумкин бўлган максимал сув миқдорини аниқлаш учун, биринчи насосдан бошлаб галма – гал насосларни ўчириб, қолганларининг максимал режимда 2 дақиқа ишлагандан сўнг манометр кўрсаткичлари баённомага ёзиб олинади.
Синов ўтказиб бўлингандан кейин умумий баённома тўлдирилади.
Юқори босимли тармоқнинг сув бериш қобилиятини текшириш.
Юқори босимли сув таъдақоти тармоғининг сув бериш қобилиятини синаш икки усулда амалга оширилиши мумкин:
- енг чизиғи учида ўрнатилган дастак энг баланд бинонинг томига ўрнатилганда;
- енг чизиғи ва дастак ер юзасида ётқизилганда.
Синов ўтказиладиган тармоқ бўлаги ва ўтказиш вақти паст босимли тармоқдаги сингари аниқланади.
Биринчи усул. Бу усулда синов қуйидаги кетма – кетликда бажарилади:
Меъёрий ҳужжатдан ёнғин ўчириш эҳтиёжи учун керак бўладиган сув сарфи миқдори аниқланади.
Гидрантлардан бериладиган оқимлар (струялар) сони аниқланади.
(1)
бу ерда Qенг- ёнғин ўчириш эҳтиёжидаги сув сарфи;
q1 - битта ёнғин ўчириш оқидақинг сув сарфи бўлиб, 5*10-3 м3/с дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳар биридан иккитадан енг чизиғи тортилиш шарти асосида, ишлайдиган гидрантлар сони аниқланади.
(2)
Гидрантга колонка ўрнатилиб ундан узунлиги 120 м резинасиз диаметри 66 мм енг чизиғи тортилади ва учида 19 мм ли насадка ўрнатилган дастак уланади ва бинонинг энг юқори нуқтасига ўрнатилади.
Ёнғин содир бўлган пайтда тармоқда босимни оттириш учун хизмат қилувчи стационар насослар ишга туширилади.
Ҳисобий гидрантлар сони ишга туширилади ва дастаклардан чиқаётган сув сарфи ўлчаб олинади.
Сув сарфи колонкада ўрнатилган манометр кўрсаткичига қараб қуйидаги ифода ёрдамида аниқланиши мумкин,
(3)
агарда гидрантдан иккита диаметри 66 мм бўлган енг чизиғи тортилган бўлса (бунда дастак учида диаметри 19 мм ли насадка ўрнатилган).
Агарда гидрантлардан диаметри 77 мм резинасиз енг чизиғи тортилган бўлса (насадка диаметри 19 мм) қуйидаги ифодадан фойдаланиш мумкин.
(4)
Иккинчи усулда ҳам синов биринчи усулдаги кетма-кетликда ўтказилади, фақат сув сарфи мос равишда ва ифодалардан фойдаланган ҳолда аниқланади.
Шунингдек амалда кенг қўлланиладиган содда усуллардан бири бу: тармоқ турини (ҳалқасимон ёки боши берк), қувур диаметрини ва тармоқдаги босимни билган ҳолда «ёнғин ўчириш раҳбари» (РТП) справочнигидаги 126 бетдаги 4.1 – жадвалдан тармоқнинг сув бериш қобилиятини аниқлаш мумкин. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қувурлардан фойдаланиш даврида уларнинг (гидравлик қаршилиги ортиши натижасида) сув ўтказиш қобилияти пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |