2 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Кўп қаватли биноларнинг ёнғинга қарши сув таъминоти
тизимини ҳисоблаш
1- Масала. Ёнғин ўчириш жўмраклари жуфтланган бўлади. Улар устма-уст ўрнатилиб, пастгиси полдан энг камида 1,0 м баландликда ўрнатилади.
Ўта кўп қаватли биноларга 17 қават ва ундан юқори бинолар киради. Бундай баландликда (50 метрдан баланд) юқори қаватларга ўрнатилган дастакларга сув бериш қийинлашади ва ёнғин пайтида насос-енг тизидақинг ишончли ишлаши кафолатланмайди, чунки яхлит бўлаги радиуси 16 метр ва ундан ортиқ бўлган оқим олиш учун насосда 100 метр ва ундан ортиқ босим ушлашга тўғри келади, ишлатилган енглар эса 70-90 метр босимни ушлаши мумкин.
Ўта кўп қаватли бинолардаги ички сув таъдақоти тармоғидаги босимни камайтириш мақсадида тармоқ зоналарга ажратилади. Ҳар бир зонада алоҳида ёнғинга қарши ва алоҳида хўжалик-ичимлик водопроводи қурилади. Зоналарда ўрнатилган сув узатиш тармоғи зонали сув узатиш тармоғи дейилади. Зонанинг баландлиги қуйидаги ифода билан топилган қийматдан ортмаслиги керак.
бу ерда: НМАК – энг пастки ёнғин ўчириш жўмраги олдидаги максимал гидродинамик босим бўлиб, ёнғинга қарши водопровод тармоғида 90 метрдан ошмаслиги керак;
НЁ.Ж. – энг юқорида жойлашган ёнғин ўчириш жўмраги олдидаги талаб қилинган босим;
hT – тармоқда босим йўқолиши.
Бундан ташқари зоналар сони иқтисодий жиҳатдан асослаб берилиши лозим, чунки зоналар сони ортиши билан қурилишга кетадиган харажатлар ортади, аммо сувни кўтаришга сарфланадиган электр энергия миқдори камаяди. Зонали сув таъдақоти асосан икки: параллел ва кетма-кет схема бўйича амалга оширилади.
Параллел схемада ҳар бир зонага бино ертўласида ўрнатилган ўзининг насослари билан сув узатилади. Кетма-кет схемада эса сув зонадан зонага узатилади. Параллел схемада ҳам, кетма-кет схемада ҳам ҳар бир зона ўзининг хўжалик ва ёнғинга қарши насосларига ва босим сув бакларига эга бўладилар.
Ташқи сув таъдақоти тармоғидан ички зонали тармоққа сув иккита кириш қувури орқали берилади. Агар ташқи тармоқда сув сарфи етарли бўлмаса, бино олдида захира сув резервуари кўзда тутилиши лозим.
Кетма-кет схема параллел схемага нисбатан ишончлилиги кам, чунки бир зонанинг насосида ёки унинг элементларида носозлик кузатилса, ундан юқорида жойлашган барча зоналар сувсиз қолиши мумкин. Шунинг учун параллел схема кетма-кет схемага нисбатан амалда кўп қўлланилади.
параллел схема кетма-кет схема
Шунингдек параллел схеманинг афзалликларидан яна бири насосларга хизмат кўрсатишнинг қулайлигидир, чунки барча насослар битта (ертўлада) хонада жойлашган. Ҳар бир зона бошқаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлайди, аммо параллел схемада қувурлар кўп талаб қилинади.
Ўта кўп қаватли биноларда ички хўжалик-ичимлик водопровод тармоғи алоҳида, ёнғинга қарши тармоғи алоҳида қурилади, камдан-кам ҳолларда бирлашган бўлади.
Тармоқларнинг алоҳида қурилиши ёнғин ўчириш жўмраклари иши учун талаб қилинадиган босим билан маиший хўжалик асбобларига талаб қилинадиган босим орасидаги фарқнинг катталиги билан изоҳланади. Масалан, яхлит бўлаги радиуси 16 метр бўлган оқим олиш учун ёнғин ўчириш жўмраклари олдидаги эркин босим 25-30 метр бўлиши лозим бўлса, маиший-хўжалик асбобларига ҳисобий сув сарфини узатишда 3-4 метр босим етарли.
Шунинг учун, ўта кўп қаватли биноларнинг сув таъдақоти тармоғига 16 қаватгача бўлган биноларнинг сув таъдақоти тармоғига қўйиладиган талаблардан ташқари қўшимча талаблар қўйилади.
Ҳар бир ёнғин ўчириш тик қувурида (стоякда) ўрнатилган жўмраклар сони 12 тадан ортиқ бўлгани учун боши берк тармоқ қуришга рухсат этилмайди ҳамда ҳар бир зона сув таъдақоти тармоғи вертикал бўйича ҳалқаланган бўлиши лозим. Ёнғин ўчириш стоякларида жуфтланган ёнғин ўчириш жўмраклари ўрнатилган бўлиб, диаметри 66 мм ли енг ҳамда учида 19 мм ли насадка ўрнатилган дастаклар билан жиҳозланган бўлади.
Ички водопровод тармоғида таъмир жўмраклари (задвижкалари) шундай ўрнатилиши керакки, унда сувсиз қоладиган стояклар сони биттадан ошмаслиги лозим.
Ёнғин ўчириш насослари қўлда, автоматик ва масофадан туриб бошқариш ускуналари билан жиҳозланган бўлишлари керак. Бунда насосларни автоматик қўшиш бакдаги 2 дақиқалик заxира сув ишлатилгандан сўнг амалга оширилиши лозим. Қолган 8 дақиқалик захира сув ёнғин ўчириш насосини қўлда қўшиш учун кетадиган вақтда ёнғинни ўчиришга бериб туриш учун мўлжалланади. Масофадан туриб бошқариш эса ёнғин ўчириш жўмраклари олдида ўрнатилган кнопка ёрдамида амалга оширилади.
Хар бир зонанинг ёнғинга қарши сув таъдақоти тармоғидан ташқарига диаметри 80 мм бўлган иккита патрубка чиқарилган бўлиб, кўчма ёнғин ўчириш насослари енгларини улаш учун ярим гайка билан жиҳозланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |