Катализаторлар юзасининг кислотали хоссаси аммиакнинг ҲДД (ҳароратли дастурлаштирилган десорбция) усулида синаб кўрилган, қурилма схемаси 2.1-расмда келирилган.
2.1-расм. Аммиакнинг ҳароратли дастурлаштирилган десорбцияси усулида катализаторларнинг кислоталигини аниқлаш қурилмаси схемаси: 1-Гелий баллони, 2- плитка, 3-сув ҳаммоми, 4-гелий оқими учун най, 5-суюқ NH3 ли туби юмалоқ колба, 6-термометр, 7-KOH ли қуритгич, 8-тузли ва музли ловушка, 9-шиша най, 10-реометр, 11-тескари совутгич, 12-кран, 13-реактор, 14-печь, 15-стакан.
Лаборатория қурилмасининг технологик схемаси 2.2-расмда кўрсатилган. Тажрибалар хомашёни катализатор намунаси жойлаштирилган реактор орқали ўтказиб, ҳосил бўлган газлар, суюқ маҳсулотлар таркибини ва уларнинг миқдорларининг ўзгаришини таҳлил қилиш орқали амалга оширилди.
Реактор конструктив жиҳатидан металл (зангламайдиган пўлат) дан ёки термопарани бўйлама ўқ бўйлаб бириктириш учун чўнтакни ўз ичига олувчи кварц шишадан тайёрланган трубасимон цилиндрдан иборат. Металл реактор унга пайвандланган штуцерга эга бўлиб, унинг юқориси хомашёни киритиш учун, пастки қисми тайёр маҳсулотни чиқариш ва янги катализаторни юклаш учун хизмат қилади. Кварцли реакторда мос равишда чиқариш тешиклари мавжуд [21; 40-41-б., 94; 568-б.].
2.2-расм. Катализаторларни текшириш қурилмасининг принципиал технологик схемаси: 1-реактор; 2-катализатор; 3-термопара; 4-газларни тайёрлаш блоки; 5- КСП-4 русумли ҳароратни қайд қилгич; 6- реакторни қиздиргич ҳароратини бошқаргич; 7-газ-маҳсулотлари аралашмаси учун сувли совутгич; 8-газлар ва суюқ маҳсулотларни ажратиш учун сепаратор; 9-сепараторни совутиш учун муз солинган идиш; 10-тортиш ва таҳлил қилиш учун суюқ маҳсулотлар; 11- таҳлил учун ва газометр учун газ маҳсулотлари; 12 - газометр; 13 –газ маҳсулотларини таҳлил қилиш учун ЛХМ-80МД русумли хроматограф; 14 - суюқ маҳсулотларни таҳлил қилиш учун CHROM-5B русумли хроматограф; 15, 16 - ангидрон ва аскарит солинган найчалар.
Контакт вақтининг ўзгаришига хомашёни узатишнинг ҳажмий тезлиги (W) ни ёки реактор 1 даги катализатор миқдори 2 ни ўзгартириш орқали эришилди. Баллондан редуктор орқали ажратиб олинган дастлабки хомашё таркибида мембранали босим бошқаргичи, нозик узатиш дроссели ва чиқишдаги газ сарфини ўлчагични ўз ичига олувчи чуқур қуритиш узелини қамраб олади. Реактордаги ҳарорат регулятор 6-ли электр қиздиргич ёрдамида бир меъёрда ушлаб турилди ва ҳарорат КСП-4 русумли асбобда ёзиб борилди [21; 40-41-б., 94; 568-б.].
Реактордан чиқаётган газ маҳсулотли аралашма сувли совутгич 7 да совутилди, сўнгра сепаратор 8 да газ ва суюқ маҳсулотларга ажратилди.
Газларни ва реакция маҳсулотларининг суюқ қисмини тўлиқ ажратиш учун сеператор ичига муз солинган идиш 9-да қўшимча равишда совутилди. Сепаратордан чиққан газлар 11, (ЛХМ-80МД ва ЛХМ-8) олти йўлли хроматографлар дозатори 13 орқали ҳажмни аниқлаш учун газометр 12 га йўналтирилди. Вақти-вақти билан олти йўлли кран ёрдамида газ маҳсулотининг таркибини таҳлил қилиш учун маълум дозали (1 мл) намуна олинди. Суюқ маҳсулотлар сепараторда тўпланди [21; 40-41-б., 94; 568-б.].
(MoO3)x (ZnO)y (ZrO2)z (B2O3)k) таркибли катализатор иштирокида “Нефть йўлдош газларини ароматлаш” технологик қурилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
- рекуперацияли иссиқлик алмашиниш блоки;
- реакторли блок;
- ректификациялаш блоки;
-ароматлаш реакцияси ва катализаторни регенерация қилиш реакцияларини бошқариш блоки;
- тутунли ва чиқинди газлардан охиригача тозалаш блоки.
“НЙГА” технологик қурилмасида қуйидаги маҳсулотлар олинади :
- нефтли бензол,
- нефтли толуол,
- ксилоллар +С9+.
3.9-расмдан кўриниб турибдики газ фазада поршенли насос ёрдамида дастлаб термоэлектр станция (ТЭC) тизимидан берилаётган ўткир буғ ёрдамида иссиқлик алмашинуви содир бўлиб, у рекуперацияли иссиқлик алмашгич блокига юборилади, шундан кейин реакторли блокдан чиқаётган хомашё ва реакция маҳсулотлари орасида иссиқлик алмашинуви содир бўлади. Бунда, хомашё рекуперацияли иссиқлик алмашинув йўли билан 580 ...600°C гача қиздирилади, шундан кейин реакторли блокга юборилади. Водород ажралиб чиқиши билан содир бўладиган НЙГ ароматланиш реакцияларининг термодинамик ҳисоблари, ароматлаш реакциясининг иссиқлик ютилиши билан боришини кўрсатади, бунда реакторга кириш ва ундан чиқишдаги ҳароратлар фарқи 200°C гача етади.
Бу “НЙГА” технологик қурилмасининг реакторли блокини яратишдаги асосий муаммо ҳисобланади [104; 31-32 б.].
Диссертация ишида “НЙГА” технологик қурилмаси реактор блоки компоновкасининг иккита варианти кўриб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |