НЙГ ароматлаш маҳсулотларининг ректификациялаш блоки. Ректификациялаш блоки: колонналар, сепараторлар ва аварияли сиғимдан иборат (3.11-расмга қаранг).
3.11-расм. “Нефть йўлдош газларини ароматлаш” пилотли қурилмасининг технологик схемаси
Реактор ва Т- 2 иссиқлик алмашгичдан кейин реакция маҳсулотлари К-1 колоннага тушади ва бу ерда улар 2 хил фракцияга ажралади.
"Бензол + газлар" IV оким фракцияси колоннанинг юқори қисмидан, “толуол + газлар” V оким фракцияси сеператор Е–1 га тушади ва бу ерда реакцияга киришмаган газлардан бензол ажратиб олинади, газлар энергетик қурилмага ҳайдалади, бензол эса сақлаш ва автотранспортга қуйишга мўлжалланган сиғимга қуйилади. Колонна К-1 қуйидаги ўлчамларга эга: баландлиги 3.4 метр, диаметри 0.45 м [104; 31-32 б.].
Do'stlaringiz bilan baham: |