2- мавзу: Ўзбекистон республикасида юридик хизмат тизими ва тузилиши



Download 54,42 Kb.
bet2/10
Sana22.07.2022
Hajmi54,42 Kb.
#837084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2 5303284415755981971

Юридик хизматнинг ўзига хослиги шундаки, у корхона тузилмасининг таркибий қисми ҳисобланиб, хўжалик фаолиятини юритишни, бизнесни қонуний йўлга йўналтиришни ва айнан қонун нуқтаи назаридан корхонанинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаши лозим.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва юридик адабиётларда ҳам юридик хизматни – давлат органлари, хўжалик бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати ходимлари сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда «Юридик Департамент», «Юридик бошқарма», «Юридик бўлим», «Юридик бюро”, «Бош юрисконсульт», «Етакчи юрисконсульт», «Катта юрисконсульт», «Юрисконсульт” деб номланади.
Амалиётда юридик хизмат ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини низом асосида белгиланган.
Марказлар қонунчилик ҳужжатлари билан Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига бепул, шунингдек шартнома асосида бошқа юридик шахсларга пуллик асосда юридик хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилди. Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида фаолият юритади ва уларга ҳисобдор бўладилар.
Юридик хизматнинг жамиятни янгилаш, мамлакатни модернизациялаш ва ислоҳ қилишдаги ўзига хос ўрни ва аҳамиятини яна бир бор таъкидлаб ўтиш жоиздир. Зеро, юридик хизмати ёрдамида,
биринчидан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларда ҳуқуқий ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда қонун устуворлигини амалда таъминлаш;
иккинчидан, хўжалик юритиш ва бошқарувнинг кундалик фаолиятида ҳуқуқ нормаларидан амалда фойдаланишни яхшилаш;
учинчидан, жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни амалиётга татбиқ қилишни таъминловчи механизмни ишлаб чиқиш;
тўртинчидан, ҳар қандай қонун бузилишлар ва жиноятларнинг (айниқса, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларнинг) олдини олиш;
бешинчидан, мансабдор шахслар ва барча тоифадаги мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини кўтариш;
олтинчидан, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг ходимлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини шакллантириш мумкин.
Юридик хизмат халқ хўжалигининг барча тармоқларида, яъни вазирлик, идора, уюшмаларда, корхона, муассаса ва ташкилотларда, шунингдек ҳокимликлар, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг олий органларида мавжуд. Бироқ, давлат ҳокимиятининг олий органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятидаги ҳуқуқий ишлар хусусиятлари, ҳажми ва йўналишлари бир-биридан муайян даражада фарқ қилади. Шу сабабли турли давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмати фаолиятининг мазмун-моҳиятини аниқлаш учун ушбу масалага тизимли ёндашиш талаб этилади. Айнан тизимлилик фан предметини ўрганишнинг усулларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Юридик хизмат тузилиши, ҳуқуқий мақоми ва фаолияти асосий йўналишларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тизимдан иборат:
а) Бошқарув органлари фаолиятида қонунийликни таъминлашда юридик хизматнинг роли
б) Республика ва маҳаллий давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг юридик хизмати;
в) вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг юридик хизмати;
г) хўжалик юритувчи субъектлар (корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар) юридик хизмати.



Download 54,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish