2- мавзу: Суюқлик аралашмаларини ажратиш жараёни ва фильтрлар конструкциялари. Ғовак фильтр тўсиқлар. Қумли фильтр



Download 1,91 Mb.
bet4/10
Sana09.06.2022
Hajmi1,91 Mb.
#649263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-Ma'ruza

Фильтрлар
Ишлаш принципига қараб, фильтрлар қуйидагиларга бўлинади: ўзгармас босимлар фарқи ёки ўзгармас фильтрлаш тезлигида ишлайдиган фильтрлар; фильтр тўсиқда хосил қиладиган босимлар фарқига қараб, вакуум ёки ортиқча босим остида ишлайдиган қурилмалар; жараённи ташкил этишга қараб, узлукли ёки узлуксиз ишлайдиган қурилмалар.
Босим остида ишлайдиган қурилма бир неча турга, яъни гидростатик босим, насос ёки компрессор ёрдамида хосил қилинган, вакуум ва марказдан қочма куч таъсирида хосил бўлган босимларда ишлайдиган фильтрларга бўлинади.
Технологик мақсадларга қараб, қурилмалар икки турга бўлинади: а) суюқликларни тозалаш фильтрлари; б) газларни тозалаш фильтрлари.
Фильтр тўсиқларнинг турига қараб, донасимон материаллар, турли газламалар ва қаттиқ материаллар (керамика, тўр) ёрдамида турли жинсли системаларни тозалайдиган фильтрларга бўлинади.
Қумли фильтр. Бу қурилма донасимон материалли фильтрлар гурухига оид (83-расм).
Бу турдаги фильтрлар суспензия таркибида қаттиқ фаза миқдори кам бўлган холларда, яъни озиқ-овқат саноатида сувни фильтрлаш ва ликер-ароқ корхоналарида кенг кўламда ишлатилади.
Фильтрнинг цилиндрик қобиғида иккита тўрли диск бўлиб, улар қурилмани 3 қисмга ажратади: юқори - суспензия оқиб кирувчи, ўрта - фильтрловчи ва қуйи - йиғувчи. Иккала диск орасида фильтрловчи қум қатлами жойлашган бўлиб, у йирик ва майда фракциялардан иборат бўлади. Фракциялар фильтр тўқима билан ажратилган. Юқори ва қуйи дисклар хам фильтр тўқима билан қопланган бўлади. Фильтрланувчи суюқлик 0,02....0,03 МПа босимда қурилма тепасидан юборилади, фильтрат эса пастки қисмдан чиқарилади.
Фильтрлаш тезлиги 250...750 кг/(м2 соат).Ушбу фильтр тузилиши содда, фильтрлаш сифати эса – юқори.
Лекин, хажм бирлигида фильтрловчи юза кам ва жараён тезлиги паст бўлгани учун, фильтрнинг иш унумдорлиги жуда кичик. Ундан ташқари, фильтр - қумни алмаштириш қийин ва кўп вақт талаб қилади.
Нутч - фильтр вакуум ёки ортиқча босим остида ишлаши мумкин (84-расм). Чўкмани чиқариб ташлаш учун фильтрга бир парракли аралаштиргич ўрнатилган. Суспензия ва сиқилган хаво алохида штуцерлар орқали узатилади. Олинган фильтрат эса, тўкиш жумраги 4 орқали чиқарилади. Ундан ташқари, фильтрга сақловчи жўмрак хам ўрнатилган. Фильтрнинг иш цикли қуйидаги босқичлардан иборат: суспензия билан тўлдириш; босим остида фильтрлаш; фильтр тўсиқдан чўкмани тушириш; фильтр тўсиқни қайта тиклаш. Бундай фильтрларда чўкмани ювиш жараёнини хам бир вақтда ўтказса бўлади.
Суспензияларни фильтрлаш пайтида фильтр тўсиқ сифатида картон, бельтинг ва синтетик толаларни қўллаш мумкин. Синтетик толаларнинг афзаллиги шундаки, улар юқори механик мустахкамлик, термик ва кимёвий чидамлиликка эга. Синтетик толалардан, зичлиги аста - секин ўзгарадиган, фильтр тўсиқлар тайёрлаш мумкин.
Бундай фильтр қаттиқ фаза миқдори кам бўлган суспензияларни фильтрлашда жуда қўл келади, чунки заррачалар унинг бутун баландлиги бўйлаб чўкади. Фильтрнинг ташқи қатламида йирик, ички қатламларида эса майда заррачалар ушланиб қолади. Бундай селектив фильтрлаш жараён тезлиги юқори бўлиши, ковакчалар юзасини тўлиб қолиш олдини олади ва фильтрнинг хизмат муддатини узайтиради.

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish